Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №3


ИНВЕСТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ БОШҚАРИШНИНГ


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/8
Sana03.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1150089
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3 сон тайёр 77

 
ИНВЕСТИЦИЯ ЖАРАЁНЛАРИНИ МОЛИЯВИЙ БОШҚАРИШНИНГ
ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ 
 
Исмаилов Дилшод Анваржонович –
Тошкент давлат иқтисодиёт университети,
тадқиқотчи, PhD
 
 
Аннотация.
Ушбу мақолада инвестиция фаолиятини ташкил этиш ва молиявий бошқариш механизмини 
такомиллаштириш йўналишлари ўрганилган. Шунингдек, инвестиция жараёнларини молиявий бошқаришнинг ўзига 
хос хусусиятлари ёритилган. 
Калит сўзлар: 
инвестицияларни моливий бошқариш, синдикатли кредит, хорижий тажриба, 
инвестициявий жозибадорлик, венчур капитали, венчур бозори, инвестиция компаниялари, капитал сиғими. 
 
Аннотация. 
В этой статье рассматриваются способы улучшения управления инвестициями и механизмов 
финансового управления. Также, освещены особенности финансового управления инвестицион-ными процессами.
 
Ключевые слова: 
финансовое управление инвестициями, синдицированный кредит, зарубежный опыт, 
инвестиционная привлекательность, венчурный капитал, рынок венчурного капитала, инвестицион-ные компании, 
капитальные вложения. 
 
Abstract:
In this article investigated organizing investment activity and directions of improvement financial 
management mechanisms. Also, the features of financial management of investment processes are highlighted.
 
Keywords: 
financial investment management, syndicated loan, foreign experience, investment attractiveness, venture 
capital, venture capital market, investment companies, capital investments.
 
ИННОВАЦИ
Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ


Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3 
78 
Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисо-
диётининг энг муҳим ва долзарб масалалари-
дан бири мамлакатимизда инвестицион фао-
лиятни янада ривожлантириш ҳисобланади. 
Дунё иқтисодиётида инвестицияларга талаб 
ва таклиф ўртасида номутаносиблик тенден-
цияси ҳукм сурмоқда. Бугунги кунда инвести-
циялар оқими тараққий этган мамлакатлар-
дан ривожланаётган мамлакатлар иқтисоди-
ётига йўналтирилаётганлигининг гувоҳи 
бўлмоқдамиз. Натижада ривожланаётган 
мамлакатлар иқтисодиётида тўғридан-тўғри 
инвестициялар улуши кескин ошиб бормоқ-
да. Айни пайтда, жаҳон амалиётида хорижий 
инвестицияларни жалб этиш ва уларни иқти-
содиётнинг истиқболли ва юқори техноло-
гияларга асосланган тармоқларига
жойлаш-
тириш механизмларини мақбуллаштириш, 
инвестиция лойиҳаларини умуммиллий ва 
минтақавий даражада венчурли молиялаш-
тириш амалиётини ривожлантириш, инвес-
тиция муҳити жозибадорлигини ошириш ва 
инвестиция фаолиятини молиявий бошқа-
риш воситаларининг ўзаро мувофиқлигини 
таъминлаш, шунингдек, инвестиция фаолия-
ти самарадорлигини баҳолаш услубияти ва 
мазкур йўналишда риск - менежмент тизими-
ни такомиллаштириш масалалари борасида 
илмий тадқиқотларни олиб бориш муҳим 
аҳамият касб этмоқда.
Мамлакатдаги инвестиция фаолияти-
нинг таҳлилга эътибор қаратсак, 2019 йилда 
Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ва 
ижтимоий соҳаларни ривожлантириш учун 
жами молиялаштириш манбалари ҳисобидан 
189,9 трлн. сўм, (доллар эквивалентида 21,5 
млрд. АҚШ долл.) ёки 2018 йилга нисбатан 
133,9 % асосий капиталга инвестициялар ўз-
лаштирилди. Асосий капиталга ўзлаштирил-
ган инвестицияларнинг юқори ўсиш суръат-
ларига эришилишда тўғридан-тўғри хори-
жий инвестиция ва кредитларнинг юқори 
ўсиш суръатлари асосий омил бўлди. Улар 
2018 йилга нисбатан 3,9 мартага ўсиб, жами 
асосий капиталга ўзлаштирилган инвести-
циялар ҳажмининг – 31,0 %ни, шундан 
тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларнинг 
19,6% (ёки 3,6 марта ўсишни) ташкил этди. 
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Давлат 
кафолати остида хорижий кредитлар – 14,7 % 
(ёки 142,4 %), бюджет маблағлари – 7,6 % 
(ёки 117,7 %) ташкил этди[1].
Инвестиция жараёнларини молиявий 
бошқаришда дастлаб мамлакатдаги мавжуд 
инвестиция муҳитига баҳо бериш, унинг 
механизмларини аниқ белгилаб олиш, шу-
нингдек, иқтисодиётни барча соҳа ва ҳудуд-
лардаги иқтисодий ҳолатдан келиб чиқиб, 
унга мутаносиб услубий тизим ишлаб чиқиш 
ва уни мунтазам қўллаб бориш мақсадга 
мувофиқ. 
Умуман олганда, инвестиция жараёни, 
одатда, инвестиция объекти билан ўзаро 
алоқадорлик, сармоя киритувчи субъектнинг 
даромад олиш мақсадида инвестиция йўнал-
тириши, шунингдек, бошқарув органлари ва 
субъект томонидан объектга инвестицияли 
таъсир этиш ҳамда инвестиция муҳитидаги 
шарт-шароитларни ўзгартириш билан белги-
ланади.
Инвестиция фаолиятини молиявий 
бошқариш тизимига аниқлик киритиш ва 
унинг таркибий тузилмасини ўрганишда мо-
лиявий бошқарув ва молиявий бошқарув 
механизми тушунчаларини тадқиқ этиш мақ-
садга мувофиқ. Аксарият олимларнинг фик-
рича, молиявий бошқарув ва молиявий бош-
қарув механизми ўртасида узвий боғлиқлик 
мавжуд: молиявий бошқарув тизими якуний 
мақсад, яъни даромаднинг кўпайишини фа-
қат тегишли механизмлардан фойдаланиш 
пайтидагина таъминлаши мумкин. Молиявий 
бошқарув механизми тушунчаси турли ил-
мий манбаларда турлича талқин қилинади. 
Баъзи олимлар молиявий бошқарув 
механизми ва молиявий менежментни бир 
маъноли тушунча сифатида кўриб чиқади-
лар. Е.Л.Опрышконинг фикрича, ташкилот-
ларнинг молиявий бошқарув механизми таш-
килий тузилма, молиявий таъминот, молия-
вий тартибга солиш ва турли рағбатланти-
риш воситаларидан иборат[2].
В.В.Буряковский, 
А.Д.Шеремет 
ва 
Р.С.Сайфулин молиявий бошқарув механиз-
мини: “ташкилотнинг молиявий муносабат-
ларини молиявий дастаклар орқали молия-
вий усуллар ёрдамида бошқариш тизими”[3], 
- деб таърифлаган бўлса, А.И.Балабанов ва 
И.Т.Балабанов молиявий ресурслардан фой-
даланишни ташкиллаштириш, режалашти-
риш ва рағбалантиришда намоён бўлувчи 
молиявий дастаклар хатти-ҳаракати тизи-
ми”[4], тарзида тушунадилар. Келтирилган 
манбалардаги тушунчаларни умумлаштир-
сак, молиявий бошқарув механизми молия 
соҳасида қабул қилинган бошқарув қарорла-
рини бажаришнинг тегишли алоқа ва муно-
сабатлар тизими сифатида эътироф этилиши 
мумкин.

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling