Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №3


ИННОВАЦИ Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet6/8
Sana03.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1150089
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3 сон тайёр 77

ИННОВАЦИ
Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ


Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3 
82 
ва ишлаб чиқариш ҳамда фундаментал фан 
соҳаси ўртасида боғловчи таркибий қисмни 
шакллантиришга йўналтирилган. 
Инвестиция сиёсатини амалга ошириш 
инвестиция жараёнини бошқариш механиз-
ми орқали амалга оширилади. Бу механизмни 
шакллантириш учун унинг кўриниши, ўзига 
хослиги ва ички таркиби ҳақида аниқ тасав-
вурга эга бўлиш лозим.
Инвестиция жараёнини бошқариш ме-
ханизми инвестиция жараёнини муваффа-
қиятли амалга ошириш ва унинг натижалари 
самарадорлигини оширишга кўмаклашувчи 
ташкилий, бошқарув, ахборот, техник ҳамда 
маънавий омилларнинг ўзаро алоқаси ва му-
носабатлари йиғиндисидир.
Бошқарув механизмининг такомиллаш-
ганлиги элементларнинг ўзаро ишлаши, 
уларнинг ўзаро алоқадорлиги ва мутаносиб-
лиги орқали белгиланади. Бу элементлар-
нинг ўзаро боғлиқлиги ва тузилмаси, чора-
тадбирлар, шакл ҳамда усулларнинг энг яхши 
варианти ва муҳимлиги инвестиция сиёсати 
даражасига мос келиши лозим. 
Ҳудудлардаги бошқарув механизмида 
бир элемент (қонунчилик), тармоқда бошқа 
бир элемент (ташкилий шакллар), ташкилот-
ларда эса учинчи элемент (самарадорликни 
баҳолаш усуллари) муҳим бўлиши мумкин. 
Шу муносабат билан инвестиция сиё-
сати даражасини таснифлаш зарурати вужуд-
га келади. Ушбу таснифлар орқали инвес-
тиция сиёсатини қуйидагиларга ажратиш 
мумкин: давлат инвестиция сиёсати, ҳудуд 
инвестиция сиёсати, тармоқ инвестиция сиё-
сати, институционал (корхона, ташкилот ва 
бошқалар) инвестиция сиёсати. 
Бундай таснифланиш механизми бош-
қарув даражаси бўйича биридан иккинчисига 
ўтишни тақозо этади. Бу ерда (тегишлича) 
давлат бошқарув механизми, ҳудуд бошқарув 
механизми, тармоқ даражасидаги бошқарув 
механизми ва корхоналар даражасидаги бош-
қарув механизмларини фарқлаш лозим. Маз-
кур механизм элементларидан айримлари 
барча даражалар учун умумий бўлиши мум-
кин (инвестиция қонунчилиги), айрим дара-
жалари учун умумий – тармоқ ва ҳудудларда 
(ташкилий шакллар) ва алоҳида, махсус 
(ахборот техник таъминланганлик чора-тад-
бирлари) бўлиши мумкин.
Инвестиция сиёсатини шакллантириш-
да бу сиёсат ҳудуд, тармоқ, корхона даража-
сида умумдавлат инвестиция сиёсатининг 
таркибий қисми эканлигини эътиборга олиш 
лозим. 
Ҳозирги кунда давлатнинг иқтисодиёт-
га аралашув даражаси бўйича уч гуруҳ мамла-
катлар фарқланади: 

Иқтисодиётни бошқаришда давлат-
нинг фаол аралашуви концепцияси устунлик 
қиладиган. 

Бозор муносабатлари устунлик қилади. 

Давлат томонидан тартибга солиш 
давлат аппаратининг паст даражадаги мар-
казлашуви билан уйғунлашган, яъни ҳукумат 
ва бизнес манфаатларининг уйғунлашган 
тизими ривожланганлиги шароитида таъсир 
этишнинг билвосита усуллари қўлланилади. 
Инвестициялар соҳасида давлатнинг 
таъсир этиш чора-тадбирларини бевосита ва 
билвоситага ажратиш мумкин. Улар ўртаси-
даги боғлиқлик мамлакатдаги иқтисодий ва-
зият ва қабул қилинган давлатнинг тартибга 
солиш концепцияси орқали аниқланади. 
Иқтисодий пасайиш даврида давлат 
иқтисодий сиёсатига “Кейнсча” ёндашув ус-
тун бўлади, яъни жамиятнинг иқтисодий ҳаё-
тига давлатнинг фаол аралашуви зарур бў-
лади. Инвестиция жараёнини давлат томони-
дан тартибга солишнинг бевосита усуллари 
асосан икки шакл, яъни маъмурий-идоравий 
ва дастурли-мақсадли кўринишда амалга 
оширилади. 
Маъмурий-идоравий шакл иқтисодий 
тизимни бевосита ривожлантиришга кўмак-
лашиш мақсадида қабул қилинувчи махсус 
қонунларга биноан амалга оширилувчи дота-
цияли молиялаштириш шаклида рўёбга чи-
қади. Инвестицияларни давлат томонидан 
тартибга солишнинг дастурли-мақсадли шак-
ли корхоналар, шунингдек, кичик бизнесни 
қўллаб-қувватлаш учун давлат мақсадли дас-
тури орқали инвестицияларни шартномавий 
молиялаштиришни кўзда тутади. Баъзи то-
вар ва хизматларни харид қилиш учун давлат 
шартномалари тизими яратилади, шу билан 
бирга фирмаларда инвестицияларни амалга 
ошириш учун кредит имтиёзлари тақдим 
этилади. 
Шартномали молиялаштириш ҳозирги 
кундаги буюртмачи ва ижрочи ўртасида 
шартнома муносабатлари тизимининг кенг 
тарқалган элементларидан биридир. Шарт-
номада ишларни тугатиш муддатлари, ижро-
чилар ўртасида аниқ меҳнат тақсимоти ва 
моддий рағбатлантириш характери аниқ 
кўрсатилади. Иқтисодий жарималар ва ўзаро 
мажбуриятлар қатъий келишиб олинади. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling