Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №3


ИННОВАЦИ Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ


Download 0.7 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/8
Sana03.02.2023
Hajmi0.7 Mb.
#1150089
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3 сон тайёр 77

ИННОВАЦИ
Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ


Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3 
79 
Бугунги кунда республикамизда инвес-
тиция фаолиятини ташкил этиш юзасидан 
бир қатор қонун ва қонун ости меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлари ишлаб чиқилди. Шу 
ўринда эътироф этиш зарурки, инвестиция 
фаолиятига оид иқтисодий муносабатлар 
турли соҳаларга оид қонунчилик меъёрлари 
билан тартибга солинади. Хусусан, давлат 
инвестициялари молияга доир меъёрий-
ҳуқуқий ҳужжатлар билан тартибга солинса, 
ижтимоий инвестициялар эса, нотижорат 
ташкилотларига доир, қимматли қоғозларга 
инвестициялар эса, қимматли қоғозлар бозо-
ри фаолиятига доир меъёрий-ҳуқуқий база-
лар таъсири доирасида амалга оширилади.
Фикримизча, инвестиция қонунчилик 
меъёрларининг тармоқлар бўйича белгила-
ниши, инвестиция фаолиятини амалга оши-
ришнинг ҳуқуқий таъминоти даражасини па-
сайтирган ҳолда мамлакат иқтисодиётининг 
ривожланишига салбий таъсир кўрсатади. 
Демак, инвестиция фаолиятини давлат томо-
нидан тартибга солиш, биринчи навбатда, 
ҳаракатдаги меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни 
соддалаштириш ва тизимлаштириш ҳамда 
инвестиция фаолиятининг меъёрий-ҳуқуқий 
базасини такомиллаштириш соҳасига тегиш-
ли бўлиши талаб қилинади.
Инвестиция жараёни ўз-ўзидан юзага 
келмайди, балки у ҳамиша кейинги босқич-
даги муҳитга боғлиқ. Бу демак, унга алоҳида 
ёндашиб, мазкур тизимнинг бошқа тизимлар 
билан ўзаро алоқадорликдаги ҳолатини кў-
риб чиқиш лозим. Бу эса, инвестиция жараё-
ни фаолиятининг алоҳида олинган соҳаси ва 
ижтимоий муносабатлар тизимидаги ўрни ва 
аҳамиятини ўзига хос тарзда баён этишни 
тақозо этади. Ҳар қандай субъект айрим хусу-
сиятларни ўзгартириш ва маълум ресурслар-
ни тўлдиришни талаб этувчи тараққиётни 
назарда тутади.
Маблағни 
йўналтиришда 
инвестор 
аниқ бир объект билан алоқа ўрнатади ва 
унинг иштирокчисига айланади. Бундай бир-
лашув дастлаб инвестор таъсири натижасида 
инвестиция объектининг ўзига хос хусусият-
ларини ўзгартиришга олиб келади, шундан 
сўнг ўзгарган хусусиятлар инвестицияли да-
ромад сифатида ва ўз навбатида, мавжуд 
тақчилликни тўлдирган ва шу билан бирга
унинг хусусиятларини ўзгартирган ҳолда ин-
весторга таъсир кўрсатади. Натижада инвес-
тиция жараёни якунлангач, субъект ва объ-
ект янгича кўринишда амал қила бошлайди. 
Шундай қилиб, инвестиция жараёни субъект 
ва объектнинг ўзига хос хусусиятлари бир-
лашувини таъминлайди.
Фаолиятнинг исталган соҳаси турлича 
маълумотга эга, яъни унинг объекти ва субъ-
ектларида турли даражада намоён этилувчи 
хилма-хил хусусиятлар мавжуд. Бу соҳада юз 
бераётган кўпгина инвестиция жараёнлари 
барча субъектлар ва объектларни мунтазам 
равишда қамраб олиш ва уларнинг ўзига хос 
хусусиятлари, шунингдек, уларнинг номоён 
бўлиш даражасини тенглаштиришга ҳаракат 
қилади.
Инвестиция жараёнларининг асосий 
категориялари ўртасидаги ўзаро боғлиқлик-
ни аниқлаш, қўйилмалар ҳажмининг омиллар 
ва инвестиция муҳити, яъни ҳудуднинг ин-
вестиция муҳитига боғлиқ жиҳатларини бел-
гилаш имконини беради. Агар маълум фао-
лият соҳасида жадал ўсишга олиб келувчи 
инқилобий ўпирилиш юз бераётган бўлса, бу 
ўз-ўзидан табиий занжирли реакцияни ҳосил 
қилиб, ўзаро боғлиқ соҳалар ривожига турт-
ки бўлади. Ушбу ҳолатда фаолият соҳаларида 
босқичма-босқич ривожланиш юз бераётган 
бўлса, унинг динамикаси қоида бўйича улар-
даги энг ривожланмаган соҳанинг ўсиш им-
кониятлари белгиланади. Инвестициялар ва 
инвестицияли даромадлар турли фаолият со-
ҳаларига оид бўлса, аксарият инвестиция жа-
раёнлари ушбу соҳаларни бир-бирига ўтувчи 
соҳа сифатида ривожлантириб, уларнинг ри-
вожланиш динамикасини ўзгартиришни ло-
кал бошқаришга эришади. Бу эса, ўз навбати-
да, ўзаро боғлиқ соҳалар ривожланишида 
сунъий занжирли реакцияни юзага келтира-
ди. Шундай қилиб, инвестиция жараёнлари 
фаолиятнинг ўзаро боғлиқ соҳалари ривожи-
да сунъий занжирли реакцияни яратиш ва 
уни қўллаб-қувватлаш имконини беради ҳам-
да ижтимоий тараққиётни тезлаштириш 
омили ҳисобланади. Инвестиция муҳитининг 
асосий тузилмавий унсурлари ва улар ўрта-
сидаги ўзаро боғлиқлик қуйидаги расмда 
кўрсатилган (1-расм). 
Маълумки, ҳудудлар инвестицияли жо-
зибадорлиги инвестиция салоҳияти ва инвес-
тицияли риск даражасига кўра аниқланади. 
Ҳудудларнинг инвестицияли фаоллиги – уш-
бу ҳудудда инвестиция фаолияти реал 
тараққиётга эга эканидан далолат беради. 
Инвестицияли фаоллик инвестициялар оқи-
ми изчиллиги, ўз навбатида, аввалги йиллар 
инвестицияли фаоллиги ҳозирги ва келгуси 
фаолликларни қиёслаш орқали аниқланади 
ва тавсифланади. 

Download 0.7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling