Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №3
ИННОВАЦИ Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ
Download 0.7 Mb. Pdf ko'rish
|
3 сон тайёр 77
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2-расм. Инвестиция жараёнини ташкил этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқлик [6]
ИННОВАЦИ
Я ВА ИНВЕСТИЦИЯ Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3 81 дудда ижтимоий турмуш шароитларини ях- шилаш, ҳудудий ривожланишда номутано- сибликни камайтириш учун мавжуд захира- ларни имкон қадар самарали воситалар орқа- ли қайта тақсимлаш имконини яратади. Инвестиция жараёнини ўзига хос хусу- сиятларини ҳисобга олган ҳолда уларни бош- қариш, зарур ва бошқа тадбирларни асослов- чи иқтисодий моделларга таяниб, маъмурий- бошқарув асосига қурилиши лозим. Инвестиция жараёнида иштирок этувчи категорияларнинг ўзаро алоқаси 2-расмда келтирилган. 2-расм. Инвестиция жараёнини ташкил этувчи омиллар ўртасидаги боғлиқлик [6] Ушбу алоқадорлик, аввало, ҳудудга сар- моя киритаётган инвесторнинг ҳудуд сало- ҳиятини ўрганишида муҳим аҳамиятга эга. Бунда ушбу ҳудуднинг аввалги, ҳозирги ва келгусидаги инвестицияли фаоллигини таҳ- лил қилинади. Шунингдек, инвестиция жа- раёнига таъсир этувчи инвесторларнинг ижтимоий-сиёсий ва экологик хавфсизлиги ҳамда ҳудуднинг инвестиция салоҳияти ўр- ганилади. Бундан ташқари юзага келиши мумкин бўлган риск ҳолатлари баҳоланади. Ҳудудларнинг инвестицияли жозиба- дорлиги, аввало, оқилона олиб борилган инвестиция сиёсатига боғлиқ. Инвестиция муҳитини яхшилаш учун қуйидаги чора-тад- бирлардан инвестиция сиёсатининг асосий бандлари сифатида фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Инвестиция сиёсати учта босқич- дан иборат бўлиши лозим: - иқтисодий тизимнинг инвестицияли жозибадорлик ҳолатини таҳлил қилиш асо- сида инвестиция жараёнларини ривожланти- ришнинг илмий асосланган концепциялари- ни ишлаб чиқиш; - давлат томонидан инвестицияларни қўллаб-қувватлашнинг асосий йўналишлари- ни аниқлаб олиш; - қўйилган мақсадларни амалга оши- риш бўйича амалий ҳаракатларни рўёбга чиқариш (таклиф этилган модель асосида ре- жалаштирилган чора-тадбирларни бевосита амалга ошириш); Инвестиция сиёсати турли шакл, усул ва таъсир этиш чора-тадбирлари орқали амалга оширилувчи инвестиция стратегияси ва йўналишига ажратилади. Уларни танлаш етарлича мураккаб бўлиб, улар илмий асос- ланган ёндашув, иқтисодий тизимнинг ўзига ҳослиги, жамият ишлаб чиқариш характери ва инвестицияли жозибадорлик даражаси- нинг ўзига хослигини ҳисобга олишни талаб этади. Ҳозирги даврда халқ хўжалиги, хусусан, инвестиция жараёни самарадорлигига инвес- тиция жараёнини бошқаришнинг усул ва принципларида акс этувчи режали ҳамда бозор иқтисодиёти тизими элементларининг уйғунлашуви асосида эришиш мумкин. Иқтисодиётни давлат томонидан бош- қариш тузилишида инвестиция сиёсатининг ўрни ва аҳамияти (мамлакатдан қатъий на- зар) инвестиция жараёнининг бошқарув объекти сифатидаги ўзига хослиги билан белгиланади. Саноати ривожланган мамлакатлар дав- лат инвестиция сиёсатининг асосий йўна- лиши инвестиция фаолиятини амалга оши- риш учун муносиб шарт-шароитлар яратиш Бошқарув органлари Ҳудуднинг инвестиция муҳити Ҳудуднинг инвестицияли жозибадорлиги Ҳудуддаги инвестицияли фаоллик Ҳудуднинг инвестиция салоҳияти Инвесторларнинг ижтимоий- сиѐсий ва экологик хавфсизлиги Ноихтисослик (нотижорат) рисклари Ихтисослик (тижорат) рисклари Умумий рисклар А вв ал ги ин вест иц ия ли ф ао лл ик Ҳ оз ир ги ин вест иц ия ли ф ао лл ик Кел уг си ин вест иц ия ли ф ао лл ик Инвестор Download 0.7 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling