Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №3
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
макола
- Bu sahifa navigatsiya:
- Сўнгги тадқиқотлар ва нашрларнинг таҳлили
- БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ
Кириш. Замонавий бозор иқтисодиёти корхоналарни янги ускуналар ва техноло- гияларни жорий этишга ундайди ҳамда янги моддий, молиявий воситалар ва механизм- лардан фойдаланиш имкониятларини кен- гайтирмоқда. Мавзу доирасида кейинги изла- нишларни талаб қиладиган муаммолар қато- рига турли манбалардан олинган асосий во- ситаларнинг бошланғич қийматини аниқлаш ҳамда тугатиш ва қайта баҳоланган қиймат- ни аниқлашни киритиш мумкин. Сўнгги тадқиқотлар ва нашрларнинг таҳлили. Халқаро стандартларга мувофиқ, асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисоби ва аудитига оид муаммоларнинг баъзи назарий, ташкилий ва методологик жиҳатлари хориж- лик иқтисодчи олимлардан: Э.A.Aренс, К.Дру- ри, В.П.Суйц, A.Д.Шеремет[1] ҳамда республи- камиз иқтисодчи олимларидан: Р.Д.Дусмура- тов, Ш.И.Илхамов, И.Н.Исманов, A.A.Кaримов, А.Х.Пардаев, М.Қ.Пардаев, М.М.Тулaходжaевa, К.Б.Уразов, И.Н.Қўзиев[2] илмий тадқиқот, ўқув-услубий ишларида тадқиқ этилган. Уш- бу мавзуда кўплаб тадқиқотлар ўтказилиши- га қарамай, республикамиз корхоналари учун асосий воситаларни тан олиш, ҳисобга олиш ва аудитдан ўтказиш услубларини халқаро стандартларга мувофиқ ташкил қилиш ма- саласи жуда долзарбдир. 16-сонли "Асосий воситалар" номли бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандарти мақсади асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобини молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларига мувофиқ таҳлил қилиш, БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3 118 БҲХСга мувофиқ асосий воситаларни ҳисобга олиш ва аудит жараёнида юзага келадиган муаммоларни бартараф этиш бўйича тавсия- лар ишлаб чиқишдан иборат. Асосий қисм. Асосий воситалар ҳар қандай корхонанинг ишлашини таъминлай- диган муҳим элементдир. Одатда, аксарият корхоналарда асосий воситалар активлар- нинг катта қисмини эгаллайди, уларнинг ҳо- лати ва қиймати менежмент, сармоядор, муассис ва акциядорлар учун ҳам бирдай қизиқиш уйғотади, чунки асосий воситалар- ни ишончли баҳолаш, молиявий ҳолат тўғ- рисида хулосалар чиқариш ва бошқарув қа- рорларини қабул қилиш имконини беради. Бинобарин, Ўзбекистон Республикаси Прези- дентининг Фармонида[3] “... акциядорлик жамиятлари томонидан халқаро стандартлар асосида аудит ва молиявий ҳисобот ахборо- тини нашр қилиш” вазифасини амалга оши- риш белгиланган. 16-сон БҲХС[4] га биноан, асосий воси- талар моддий объектлар ҳисобланади, агар улар қуйидаги шартларга жавоб берса: а) то- варларни ишлаб чиқариш ёки етказиб бериш ёки хизматлар кўрсатиш, бошқаларга ижа- рага бериш ёки маъмурий мақсадларда фой- даланиш учун мўлжалланган; б) кутилгани- дек бир неча даврдан кўпроқ фойдаланилса. А.Ф. Мялкина ва бошқа муаллифлар ““Меҳнат воситалари” атамаси жамиятдаги ишлаб чиқарувчи кучларнинг прогрессивли- гини белгилайди. “Асосий воситалар” тушун- часи мамлакат миллий бойлигининг асосий элементи, “Ишлаб чиқаришнинг асосий фонд- лари” моддий-техник базани ва технологик тузилманинг прогрессивлигини белгилайди. “Асосий воситалар” атамаси бухгалтерия ҳи- соби ва молиявий ҳисоботда асосий восита- ларни акс эттириш учун ишлатилади. “Асо- сий капитал” атамаси инвестицияларни ҳу- дудлар, молиялаштириш манбалари, мулкчи- лик шакллари, иқтисодий фаолият турлари бўйича аниқлашда ишлатилади. “Ишлаб чи- қариш аппарати” ишлаб чиқариш қувватини аниқлаш ва ишлатилган технологияларни баҳолаш билан ўлчанади. “Ишлаб чиқариш потенциали” мавжуд реал активларнинг кор- хонанинг ишлаши ва ишлаб чиқариш фао- лиятини таъминлаш қобилияти сифатида кўриб чиқилади”[5] деб эътироф этадилар. Асосий воситалар кичик турлар ва узоқ муддатли активларнинг таркибий қисми сифатида, узоқ муддатли активларнинг барча қонуний белгилаб қўйилган хусусиятларига мос келади, аммо улар бошқа таркибий қисмлардан ўзининг моддий шакли, ҳолати ва ишлашга яроқлилиги ва биологик ўзга- ришларнинг йўқлиги билан ажралиб туради. Улар қарз эмас, бошқа корхоналарга сармоялар киритилмайди, асосий воситалар қиймати қонун билан тартибга солинган қиймат чегарасидан юқори бўлиши керак. Ушбу масала бўйича баъзи бир аниқликларни халқаро молиявий ҳисобот стандартларида кузатишимиз мумкин. Бундан ташқари, маса- ла шундаки, ҳар қандай компания бухгалте- рия сиёсатини мустақил равишда ишлаб чи- қиши керак. Биринчи босқич - бу асосий воситаларга тегишли мулкни аниқлаш. Халқаро стандарт- ларга мувофиқ ушбу жиҳат қуйидагича ҳал қилинади, “Мулкнинг айрим турларининг асосий воситаларга тегишлилиги бухгалтер- нинг профессионал хулосаси асосида, корхо- нанинг ўзига хос шароитлари ва иш шароит- ларини ҳисобга олган ҳолда, баъзи ҳолларда амортизация усуллари аниқланади”[5]. Шунингдек, 16-сонли "Асосий восита- лар" БҲХС алоҳида аҳамиятсиз активларни (масалан, шаблонлар, асбоблар ва штамплар ва бошқалар) битта асосий воситага бирлаш- тириш имкониятини назарда тутади ва ак- тивнинг эскириши ушбу активдан мақсадга мувофиқ фойдаланилиши мумкин бўлган пайтдан бошланади. Ўзбекистоннинг аксарият корхоналари- да асосий воситаларни ҳисобга олишнинг асосий муаммоси активларни тан олиш ва таснифлаш, уларнинг баланс қийматини аниқлаш, шунингдек тан олиниши керак бўлган эскириш ва тушириш зарарларидир. 16-сон БХҲСга биноан «Асосий восита- лар» қуйидагича таснифланади: ер; бинолар; машина ва ускуналар; автомобиллар; кема- лар; самолётлар; мебель ва жиҳозлар. 5-сон “Асосий воситалар” номли БҲМС асосий воситаларни иккита шарт бажарил- ганда тан олади. Биринчидан, келажакда корхона бундай активлардан фойдаланиш билан боғлиқ иқтисодий фойда олиш эҳти- моли бўлса. Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартларини қўллашга ўтиш жараёнида корхонанинг ушбу шартга мувофиқлиги, асо- сан, асосий воситаларни инвентаризация қи- лиш пайтида амалга ошириладиган алоҳида текширувдан ўтказилади. Агар мавжуд объектлардан фойда олиш кутилмаса, бундай активларнинг баланс Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling