Иқтисодиёт ва таълим / 2020 №3
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ
Download 0.62 Mb. Pdf ko'rish
|
макола
БУХГАЛТЕРИЯ ҲИСОБИ ВА АУДИТ
Иқтисодиёт ва таълим / 2020 № 3 121 Аудиторлар асосий воситаларнинг ҳар бир синфи учун эслатмалар қуйидагилар тўғ- рисида маълумотни очиб беришларини таъ- минлашлари керак: баланс қийматини аниқ- лаш учун баҳолаш базаси; амортизация усул- лари; фойдали фойдаланиш муддати ёки амортизация даражаси; ялпи баланс қиймати ва тўпланган амортизация, шу жумладан давр бошида ва охирида тушумнинг жамлан- ган йўқотишлари; ҳисобот даври бошида ва охирида баланс қийматини мувофиқлашти- риш. Шундай қилиб, асосий воситалар ауди- тини самарали режалаштириш ва амалга ошириш корхона молиявий ҳисоботининг юқори сифатли кўрсаткичларига эришишга, ноаниқликлар ва хатоларнинг олдини олиш- га имкон беради. Аудиторлик текширувлари- ни режалаштириш ва амалга ошириш жара- ёнида, асосий воситаларнинг бухгалтерия ҳисобининг халқаро стандартларига муво- фиқ таҳлил қилинган хусусиятларини ино- батга олган ҳолда, менежмент томонидан ўт- казилган бухгалтерия ҳисоб-китобларининг тўғрилиги ва уларнинг 16-сонли «Асосий воситалар» БҲХСга мувофиқлиги тўғрисида ишонч билан фикр билдириши мумкин. Бизнинг фикримизча, БҲХСга мувофиқ асосий воситалар аудитининг сўзсиз устун- лиги бу улардан фойдаланиш самарадорли- гини таҳлил қилиш билан якунланишидир. Бунинг учун активларнинг даромадлилиги- ни, капиталнинг интенсивлигини, эскириш, янгиланиш, асосий воситаларнинг сақлаш муддатларини тўғри аниқлаш лозим. Хулоса. Бухгалтерия ҳисобини юритиш ва асосий воситаларни текшириш муаммола- рини ўрганиш жараёнида молиявий ҳисобот- ларнинг ташқи фойдаланувчилари учун му- ҳим бўлган БҲХСдан тўғри фойдаланиш за- рурати аниқланди. Бухгалтерия ҳисобининг миллий тизимини халқаро стандартларга йўналтириш турли мамлакатлардаги корхо- наларнинг ҳисобот кўрсаткичларини таққос- лаш имкониятини беради. Бу инвесторларга халқаро инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тўғрисида қа- рор қабул қилишда зарур маълумотларни беради, капитални ўтказиш ва миллий иқти- содиётларнинг интеграциясини осонлашти- ради. Шунингдек, бу асосий воситалар-нинг ҳолати ва ишлатилишининг самарали мус- тақил мониторингини амалга оширишга кат- та ҳисса қўшади. 16-сонли "Асосий воситалар" БҲХСда кўрсатилган стандартлар асосий воситалар- нинг таннархи бўйича тўлиқ ва аниқ тавси- фини ўз ичига олади, уларнинг эскириши, йўқ қилиниши, тугатилиши, қайта баҳола- ниши, таъмирланиши ва улардан фойдала- ниш самарадорлиги, бу эса бухгалтерия ҳи- соби ва аудит соҳасидаги муаммоли масала- ларни ҳал қилишга ижобий таъсир кўрса- тади. Халқаро стандартларга мувофиқ бух- галтерия ҳисоби корхоналар хорижий шерик- лар билан иш олиб борадиган бухгалтер- ларнинг ишини осонлаштиради. Асосий во- ситалар аудити мураккаб жараён эканлиги ва асосий воситалар тўғрисидаги норматив ҳужжатларнинг ўзгариши - уларнинг эскири- ши, таснифини ҳисобга олган ҳолда, асосий воситалар ҳисобини халқаро стандартга му- вофиқ равишда олиб бориш мақсадга мувоф- иқ бўлади, чунки асосий воситалар аудити корхонанинг умумий аудитининг муҳим қисмидир. Download 0.62 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling