И+тисодиётга оид атамалар


Download 64.45 Kb.
bet6/19
Sana20.12.2022
Hajmi64.45 Kb.
#1037748
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
iqtisodiyotga oid atamalar va tushunchalar izohli lugati

Г
ГАРОВ - олинган қарз эвазига ёки мажбуриятнинг, ваъданинг бажарилишига ишонтириш учун қолдирилган омонат.
ГИПЕРИНФЛЯЦИЯ - ҳаддан ташқари инфляция, нарх-
навонинг шиддат билан ўсиши, пул қадрининг ғоят тез пасайиши, пул топишга интилишнинг минимал даражага келиши билан ифодаланади. Г. шароитида нарх-навони мутлақо тартибга солиб бўлмайди.
Д
ДАВЛАТ МУЛКИ - жамиятдаги мулкчилик шаклларидан бири. Давлат мулки икки йўл билан пайдо бўлади: 1) хусусий молмулкни миллийлаштириб давлат қўлига олиш; 2) давлат маблағлари ҳисобидан корхоналар қуриш.
ДАВЛАТ БЮДЖЕТИ - давлат томонидан ўз функцияларини амалга ошириш учун сарфланадиган марказлаштирилган пул фондидир.
ДАВЛАТ ҚАРЗИ - давлатнинг ўз фуқаролари, корхона ва ташкилотлар, шунингдек хориж мамлакатларидан қарзи. Манбаига қараб ички ва ташқи ДҚ га бўлинади.
ДЕБИТОР - (лат.debitor-қарздор)- бирор идора, ташкилот ва шу кабилардан қарздор бўлган шахс ёки ташкилот.
ДЕБИТОРЛИК ҚАРЗИ - корхона, ташкилотларнинг жўнатган товари учун олиниши керак бўлган ҳақи ёки ҳали олинмаган товар учун тўланган пул.
ДЕКЛАРАЦИЯ - 1) ҳукумат, ташкилот, фирма номидан расмий эълон қилинган баёнот; асосий принципларни тантанали эълон қилиш; 2) божхонада Д.- қимматбаҳо буюмларни, маҳсулотларни чегарадан олиб чиқишда ва қимматбаҳо пакетларга, бандеролга қўшиб жўнатиладиган ҳужжат. Ушбу ҳужжатда пакет мазмуни, қиймати кўрсатилади: 4) солиқ Д.-даромаднинг миқдори, манбаи, мулк ҳажми ва бошқалар хусусида солиқ тўлаш учун ёзилган ариза.
ДЕПОЗИТ - 1) банк ва ташкилотларга жойлаштирилган пул ва қимматбаҳо қоғозлар (акция, облигациялар); 2) қарздорнинг қарз берган ташкилотга суд маҳкамаси орқали ўтказган пул ёки қимматбаҳо қоғозлар миқдори.
ДЕҲҚОН ХЎЖАЛИГИ - оилавий мулкка асосланувчи, оила аъзолари ёки қариндошларнинг биргаликда меҳнати билан ер участкаларида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш ва сотишни амалга оширувчи юридик шахс мақомига эга бўлган товар хўжалигидир.

Download 64.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling