И+тисодиётга оид атамалар
Download 64.45 Kb.
|
iqtisodiyotga oid atamalar va tushunchalar izohli lugati
- Bu sahifa navigatsiya:
- ИНВЕСТОР
- ИНЖИНИРИНГ ФИРМАЛАРИ
- ИННОВАЦИЯ
- ИНФРАТУЗИЛМА
ИМПОРТ ОПЕРАЦИЯЛАРИ- маҳсулотни хорижий шериклардан сотиб олиш ва мамлакатга олиб кириш.
ИМПОРТ - (лат.importo-киритаман) - 1) мамлакат ичига фойдаланиш ёки сотиш учун четдан олиб келинган хорижий маҳсулотлар; 2) капитал И.- хориждан мамлакатга келаётган капитал (кредит, заём ва бошқа); 3) четдан олиб келинган маҳсулотларнинг умумий сони ва қиймати. ИНВЕСТИЦИЯ - (нем.investitlion, лат. investere- кийинтирмоқ)-инвестор томонидан бирор бир фаолиятни амалга ошириш учун капитал маблағларни, сармояларни жорий қилиш, фойда олиш мақсадида сарф қилиш. И. мамлакат ичида (ички инвестиция) ва хорижий мамлакатларда (ташқи инвестиция) амалга оширилиши мумкин. Молия И.си- қимматбаҳо қоғозларни харид қилиш, пул маблағларини жамғариш ва бошқаларни, реал И.- моддий ишлаб чиқаришга сарфланган сармояларни ўз ичига олади. ИНВЕСТОР - капитал маблағ сарфлаётган давлат, ташкилот, корхона ёки шахс. ИНЖИНИРИНГ - тижорат кўринишида ҳар томонлама маслаҳатларини берувчи мустақил фаолият доираси. Бу фаолият ишлаб чиқаришнинг ўсишини, маҳсулотларни сотишни, объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш жараёнини таъминлайди. Инжиниринг хизмати икки гуруҳга бўлинади : 1) ишлаб чиқариш жараёнини тайёрлаш; 2) ишлаб чиқариш ва маҳсулот сотиш жараёнини тўла таъминлаш. ИНЖИНИРИНГ ФИРМАЛАРИ - ички ва халқаро бозорларда инжиниринг хизматини кўрсатиш бўйича ихтисослашган корхона, фирмалар. Бу фирмалар бир корхона, компания фаолияти билан чекланмайди. Улар турли тармоқларда хизмат кўрсатишлари, кўп таъминотчилар ва пудрат фирмалари билан алоқа қилишлари мумкин. ИННОВАЦИЯ - янгиликни жорий қилиш, фан-техника ютуқларини бошқариш ва ташкил қилиш соҳасидаги янгиликлар мажмуи. ИНФЛЯЦИЯ - 1) муомаладаги қоғоз пуллар миқдорини таклиф қилинган савдога чиқарилган товар нархларнинг йиғиндисидан кўпайиб кетиши; 2) қоғоз пулнинг жуда кўп чиқарилиши натижасида пулнинг қадрсизланиши. Бундай ҳолат хўжалик юритиш борасидаги қийинчиликларни бартараф қилиш даврида, маҳсулот ишлаб чиқариш камайган ҳолларда қўшимча пул чоп этиш натижасида юзага келади. ИНФРАТУЗИЛМА - ишлаб чиқариш ва такрор ишлаб чиқариш шарт-шароитини таъминловчи тармоқлар мажмуи. Ишлаб чиқаришни энергия билан таъминлаш, транспорт, алоқа, информатика ва бошқалар ишлаб чиқариш И. ни ташкил қилади. Аҳолининг турмуш тарзини таъминловчи уй-жой, соғлиқни сақлаш муассасалари, ўқув юртлари, фан ва шу каби соҳалар ижтимоий И. ни ташкил қилади. ИНҚИРОЗ - 1) тараққиётнинг орқага қайтиши, пасайиши, таназзули, регресс, тушкунлик; 2) тугаш, битиш. И. га учрамоқ (ёки юз тутмоқ), орқага кетмоқ, пасаймоқ, тушкунликка учрамоқ. ИСЛОҲОТ - турли равишда ўтказилган ўзгариш: ислоҳ қилиш, реформа. Иқтисодий И.- иқтисодни инқироз ҳолатидан чиқариш борасида ўтказилган чора- тадбирлар. Download 64.45 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling