А
АВАНС - бунак. Бирор иш эвазига кейинчалик ҳисоб-китоб қилиш шарти билан олдиндан бериладиган пул, маҳсулот, озиқовқат ва ҳ.к.
АГЕНТ - (р <лат) Ташкилот, муассаса ва ш.к.нинг маълум вазифани бажариш учун тайинланган вакили.
АКЦИЗ - кенг истеъмол моллари (қанд, гугурт, туз, тамаки ва ҳ.к.) га солинадиган қўшимча устама солиқ. Маҳсулотга ёки кўрсатилаётган хизмат (коммунал, транспорт ва бошқа турдаги хизматлар) нархи устига қўйилади.
АКЦИОНЕРЛИК ЖАМИЯТЛАРИ - масъулияти чекланган фирмаларнинг энг кенг тарқалган шакли бўлиб, одатда кўпроқ фойда олиш мақсадида моддий, меҳнат ва пул ресурсларини бирлаштирган уюшма ҳисобланади. Акционерлик жамиятлари очиқ ва ёпиқ турда бўлади.Очиқ турдаги акционерлик жамиятида акцияларни эркин сотиб олиш ва сотиш мумкин. Ёпиқ турдаги акционерлик жамиятида эса акциялар бир неча кишилар (корхоналар) га тегишли бўлиб, бозорда эркин сотиб олиниши мумкин эмас.
АГРАР МУНОСАБАТЛАР - ерга эгалик қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф этиш билан боғлиқ бўлган муносабатлардан иборат.
АГРОБИЗНЕС - деганда кишлоқ хўжалигидаги бизнес тушунилади. Кенг маънода, бунга қишлоқ хўжалиги билан шуғулланувчи бизнес турлари киради.
АГРОФИРМА - муайян турдаги қишлоқ хўжалиги
маҳсулотини етиштириш ва уни саноат асосида қайта ишлайдиган корхонадан иборат.
АГРОСАНОАТ БИРЛАШМАЛАРИ - қишлоқ хўжалиги, саноат тармоқлари, қишлоқ хўжалигига хизмат кўрсатувчи ва тижорат ишлари билан шуғулланувчи корхоналар йиғиндиси.
АНТИМОНОПОЛ ҚОНУНЧИЛИК - иқтисодиётда якка
ҳукмронлик мақеига эга бўлган бирор бир фаолият турига қарши давлатнинг кураш сиёсатидан иборат.
АМОРТИЗАЦИЯ - 1) Машина, асбоб-ускуна, бино ва шу кабиларнинг эскиришига қараб, уларнинг баҳосини камайтириб бориш; уларнинг шу чегирилган қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулот таннархига қўшиб бориш. 2) алоҳида шахсни ёки ташкилотни ўз қарзини аста-секин, даражама-даража тўлаш мажбуриятидан қутулиш; 3) қарз мажбуриятининг йўқотилиши, ўчирилиши оқибатида унинг бекор қилинганлигини тан олиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |