И+тисодиётга оид атамалар


Download 64.45 Kb.
bet5/19
Sana20.12.2022
Hajmi64.45 Kb.
#1037748
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19
Bog'liq
iqtisodiyotga oid atamalar va tushunchalar izohli lugati

БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИ - халқ иштирокида давлат томонидан ишлаб чиқилган бозор муносабатларини шакллантиришга қаратилган чора-тадбирларни давлат назорати остида амалга оширишдан иборат.
БОЗОРНИНГ ТУЗИЛИШИ - бу бозор элементларининг ички тузулиши, жойлашиши ва тартиби, уларнинг бозор умумий ҳажмидаги улуши демакдир.
БОЗОР ТИЗИМИ - турли-туман мезонлар асосида алоҳида унсурларга ажратилган барча бозорлар мажмуидир.
БОЗОР МЕХАНИЗМИ - бозор иқтисодиётининг фаолиятини тартибга солиш ва иқтисодий жараёнларни уйғунлаштиришни таъминловчи дастак ва воситалар. М: баҳо, талаб ва таклиф, рақобат, пул-кредит.
БОЗОР ФУНКЦИЯЛАРИ - бозор бажарадиган иқтисодий вазифалар. Унга, асосан қуйидагилар киради : 1) Товар айирбошлаш орқали ишлаб чиқариш билан истеъмолни бир-бирига боғлаш ; 2) Истъемол буюмларни ва хизматларни аҳолига етказиб бериш орқали халқ фаровонлигини ошириш; 3) Нархларнинг ўзгариши орқали талаб ва таклифни бир-бирига мослаштириш, пулни товарлар билан таъминлаб, пул муомаласини барқарор бўлишига эришиш ; 4) Давлатлар ўртасидаги тенг ҳуқуқли иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, мустаҳкамлаш ва бошқалар.
БОЗОР қОНУНЛАРИ - пул воситасида бозорда товар айирбошлашнинг моҳиятини ифода этувчи, уни бошқариб турувчи объектив иқтисодий қонунлар. Улар жумласига талаб ва таклиф қонуни ҳамда пул муомаласи қонуни киради.
БЮДЖЕТ - (ингл.budget-сумка)- давлат, корхона, муассаса ва шу кабиларниинг маълум муддат учун олдиндан белгилаб қўйиладиган кирим-чиқим , даромад - буромад сметаси.
БЮДЖЕТ ТАқЧИЛЛИГИ - бюджет даромадлари билан харажатларининг номувофиқлиги бўлиб, харажатларнинг даромадлардан ортиб кетиши тушунилади.
БЮДЖЕТ БАЛАНСИ - харажатлар ва даромадларнинг тенг бўлишидир.
В
ВАЛЮТА - ( итал. valuta. лат. valere- қадрланмоқ, қиймат )- мамлакатнинг пул бирлиги ва унинг типи (олтин, кумуш, қоғоз, пул)га тенглаштирилган тўлов воситалари.
ВАЛЮТА КОНВЕРТИРЛАШУВИ - унинг бошқа хорижий валюталарга алмашиш қобилияти тушунилади.

Download 64.45 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling