Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли
Download 89.56 Kb.
|
Иқтисодиётни тартибга солишда давлатнинг роли-fayllar.org
4 . Давлатнинг фискал сиёсати - бу солиқ-бюджет сиёсатидир. Унинг мақсади солиқлар воситасида давлат хазинаси - бюджетга пул ундириш ва бу пулни ижтимоий неъматлар яратиш учун сарфлашдан иборат. Солиқ давлатни иқтисодиётга таъсир этишининг асосий молиявий воситаси бўлиб, у фискал (пул ундириш) ва рағбатлантириш функциясини бажаради. Фискал сиёсатда доимий молиявий стабилизаторлар ва шароитга мослашган дискрецион воситалар қўлланилади. Фискал сиёсат фаол бўлганда дискрецион воситалар ишга солинади. У нофаол бўлганда ишлаб турган стабилизаторлардан фойдаланилади. Давлатнинг монетар ва фискал сиёсати асосий бўлса-да, булардан ташқари инвестиция, аграр ва ташқи иқтисодий сиёсатлар ҳам қўлланилади.4 . Давлатнинг фискал сиёсати - бу солиқ-бюджет сиёсатидир. Унинг мақсади солиқлар воситасида давлат хазинаси - бюджетга пул ундириш ва бу пулни ижтимоий неъматлар яратиш учун сарфлашдан иборат. Солиқ давлатни иқтисодиётга таъсир этишининг асосий молиявий воситаси бўлиб, у фискал (пул ундириш) ва рағбатлантириш функциясини бажаради. Фискал сиёсатда доимий молиявий стабилизаторлар ва шароитга мослашган дискрецион воситалар қўлланилади. Фискал сиёсат фаол бўлганда дискрецион воситалар ишга солинади. У нофаол бўлганда ишлаб турган стабилизаторлардан фойдаланилади. Давлатнинг монетар ва фискал сиёсати асосий бўлса-да, булардан ташқари инвестиция, аграр ва ташқи иқтисодий сиёсатлар ҳам қўлланилади. 5 . Метасиёсат халкаро сиёсат бўлиб, умумбашарий, яъни глобал тавсифга эга. Бу сиёсат моддий, молиявий ва меҳнат ресурсларини, шунингдек, яратилган товар ва хизматларни дунё узра самарали тақсимлашга қаратилади. Бу сиёсатда квоталар, бож тўловлари, экспорт-импорт солиқлари каби воситалар қўлланилади. Глобал сиёсатни дунёдаги етакчи мамлакатлар ҳукуматлари, халқаро банклар, молия корпорациялари, трансмилий корпорациялар амалга оширади. Бундан мақсад глобализация афзалликларидан фойдаланишдир. 6 . Давлатнинг иқтисодий ва ижтимоий сиёсати ўзаро боғланган. Ижтимоий сиёсат иқтисодий имкониятлардан келиб чиқади ва ўз навбатида инсон капиталини ўстириш орқали иқтисодий тараққиётга фаол таъсир этади. Бу сиёсат инсонга лойиқ турмуш даражасини бериш, уни камол топтиришга қаратилади, таркибан бандлик, даромад ва ижтимоий ҳимоя сиёсатларидан иборат бўлади. Бандлик сиёсати қўшимча иш ўринларини яратиб, ишсизликни камайтириш, кишиларга ишлаб пул топиш имкониятларининг яратилишини кўзлайди. Даромад сиёсати даромадларнинг тақсимланишини тартиблайди. Унга биноан даромадларнинг бюджетга олинган қисмидан мухтожларга ёрдам ажратилади, даромадларга прогрессиви солиқ белгиланади, минимал иш ҳақи, минимал пенсия миқдори белгилаб қуйилади. Ишсизлик нафақаси ўрнатилади, ижтимоий ёрдам сиёсатига биноан ёрдамга муҳтож аҳолига пул нафақалари, натурал трансфертлар ажратилади. Ижтимоий сиёсат аҳолининг дифференциациясини ғоят чуқурлашиб, уни қарама-қарши қутбларга ажралиб кеитшига йўл бермасликни кўзлаган ҳолда уни эвида бўлишига қаратилади. Бу билан низоларга йўл берилмайди, аксинча, ижтимоий ҳамжиҳатлик ва тотувлик таъминланади. Download 89.56 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling