Тадқиқот объекти ва предметининг белгиланиши:
Тадқиқот объекти. Объектимиз Тошкент педагогика коллежи ўқув жараёни, талабалари ва педагогик жамоанинг фаолияти.
Тадқиқот предмети. Мультимедиали технологиялар асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг ўзига хос усулларини, шаклларини ва воситаларини ташкил этади.
Тадқиқот мақсади ва вазифалари:
Тадқиқот мақсади. Мультимедиа-электрон воситалари асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятларини илмий-назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш.
Тадқиқот вазифалари: Мультимедиа-электрон воситалари асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг ўзига хос хусусиятларини ўрганиш, иқтисодий таълим самарадорлигини оширишнинг «Windowsнинг ишлаш шартлари» мавзусини ўқитишни электрон ўқув материаллари асосида ташкил этиш, маънавиятни шакллантиришда таълим самарадорлигини ошириш усуллари таҳлил этилган. Магистрлик диссертация ишининг асосий мақсадларига эришиш учун қуйидаги вазифаларни бажариш белгилаб олинди:
- мультимедиа-электрон воситалари асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг самарадорлигини оширишни ўқув материаллари асосида ташкил этиш;
- мультимедиа-электрон воситалари асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантириш самарадорлигини оширишнинг замонавий тамойиллари ва асосларини тадқиқ этиш;
- мультимедиа-электрон воситалари асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг педагогик-психологик томонларини таҳлил қилиш;
- мультимедиали технологиялар асосида талабалар маънавиятини юксалтиришда билим, малака, кўникмаларни шакллантириш;
- мультимедиа-электрон воситалари асосида талабалар маънавиятини юксалтиришда таълим самарадорлигини оширишга оид амалий тавсиялар бериш.
Тадқиқотнинг асосий масалалари ва фаразлари: Агар:
- мультимедиа-электрон воситалари асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантириш муҳим педагогик муаммоси сифатида асосланса;
- мультимедиа-электрон воситалари асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг назарий ва амалий жиҳатлари ишлаб чиқилса;
- педагогик технологиялар ва МЭД лари асосида таълим тизимини самарадорлигини ошириш ва талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг педагогик шарт-шароитлари аниқланиб, таълим тизимига татбиқ этилса;
- талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг мазмуни, шакл, метод ва воситалари ишлаб чиқилса, мультимедиа-электрон воситалари асосида ёшлар маънавиятини шакллантириш самарали амалга ошади.
Do'stlaringiz bilan baham: |