"Иқтисодий педагогика" кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори Ибрагимова Г. Х


Мавзу бўйича қисқача адабиётлар таҳлили


Download 1.03 Mb.
bet4/33
Sana16.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1513169
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
Охиргиси 02.07.2014. Шарипов

Мавзу бўйича қисқача адабиётлар таҳлили. Танланган мавзу йўналишида олиб борилган ишлар илмий-педагогик адабиётларнинг таҳлили натижаларига асосланиб айтиш мумкинки, мультимедиа – электрон воситалари асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг йўллари, усуллари ва айрим йўналишлари бўйича қатор олимлар томонидан тадқиқотлар олиб борилган. Хусусан, М.О.Очилов, Н.Н.Азизходжаева, С.К.Аннамуротова, Б.Л.Фарберман, Н.Шодиев, Н.Ишмуҳамедов, Н.Х.Авлиёқулов, М.С.Алимов, И.Мажидов, М.Усманбаева, А.С.Бегматов, М.Қуронов, Ш.Қ.Мардонов, Л.В.Голиш, Л.И.Фишман, В.П.Беспалько, В.С.Безрукова, Е.С.Березняк, А.Я.Наин, Ю.А.Конаржевский, В.П.Кваша, М.В.Кларин, Х.Тўрақулов, Р.Айтмуратов, Т.Кудайбергенова, А.Расулов, Ф.Юзликаев, У.Ш.Бегимқулов, М.Э.Ҳайдаровлар томонидан таълим тизимида илғор педагогик технология ва мультимедиа электрон версиялари асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг ўзига хос усуллари, методлари ва йўналишларига юқорида келтирилган олимларнинг тадқиқот ишларида алоҳида эътибор қаратилган.
Тадқиқотда қўлланилган услубларнинг қисқача тавсифи:
илмий-назарий таҳлил; тарихий-қиёсий таҳлил; педагогик кузатув; суҳбат; интервью; анкета сўровлари; тестлар; тажриба-синов, математик-статистик таҳлил.
Тадқиқот натижаларининг назарий ва амалий аҳамияти шундаки, мультимедиа электрон версиялари асосида дарс ўтиш ва талаба-ёшлар маънавиятини шакллантириш таълим жараёнининг мазмунини бойитади, иқтисодий таълим самарадорлигини оширади, ўқув-услубий, амалий, ўқув-тарбиявий ишларни ташкил қилишда амалий самара беради.


Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
- таълим тизимида МЭД воситасида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантириш илмий-назарий жиҳатдан асосланди;
- Шарқ мутафаккирларининг ёшлар маънавиятини шакллантиришга доир қарашлари таҳлил этилди;
- таълим тизимида МЭД воситасида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантириш мезонлари ишлаб чиқилди;
-мультимедиа-электрон воситалари асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришга оид махсус методиканинг самарадорлиги аниқланди.

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling