"Иқтисодий педагогика" кафедраси профессори, педагогика фанлари доктори Ибрагимова Г. Х


Диссертация таркибининг қисқача тавсифи


Download 1.03 Mb.
bet5/33
Sana16.06.2023
Hajmi1.03 Mb.
#1513169
TuriДиссертация
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Bog'liq
Охиргиси 02.07.2014. Шарипов

Диссертация таркибининг қисқача тавсифи:
Магистрлик диссертацияси кириш, учта боб, тўққизта параграф, хулоса, адабиётлар рўйҳати ва иловалардан иборат.
Магистрлик диссертациясининг кириш қисмида – тадқиқот долзарблиги, илмий муаммо мақсади, вазифалари, тадқиқот объекти, предмети, назарий ва амалий аҳамияти ёритилган.
Магистрлик диссертациясининг биринчи боби: “Мультимедиа электрон версиялари ва уларни таълим тизимига жорий этиш”га қаратилган бўлиб, унда мультимедиа-электрон версияларидан фойдаланишнинг илмий-назарий асослари; педагогик технологияларнинг замонавий турлари ва ундан фойдаланиш ҳамда иқтисодий таълим самарадорлигини оширишда мультимедиали технологияларни ишлаб чиқиш йўллари ва унинг ўзига хос хусусиятлари кенг тарзда ёритиб берилди.
Магистрлик диссертациясининг иккинчи боби: “Талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришда мультимедиа воситаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари ва афзалликлари” деб номланган бўлиб, унда мультимедиали технологияни қўллашда “Windows ХР операцион тизими” ва “Бумеранг” технологиясидан фойдаланишнинг афзалликлари; талабалар маънавиятини шакллантиришда иқтисодий таълим самарадорлигини оширишнинг илмий-назарий асослари ва шунингдек, “Windowsнинг ишлаш шартлари» мавзусини мультимедиали технология асосида амалга ошириш ва унинг воситалари: Интерфаол воситалар, Интерфаол дарс ишланмасининг схемаси, Кичик гуруҳларда интерфаол дарс ўтиш технологияси таҳлил қилинган.
Магистрлик диссертациясининг учинчи боби: “Мультимедиали технология асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантиришнинг ноанъанавий методларидан фойдаланиш ва уни амалиётга татбиқ этиш” деб номланган бўлиб, ушбу бобда самарали натижаларга эришишда мультимедианинг аҳамияти ва унинг ўзига хос хусусиятлари, мультимедиа электрон воситалари асосида ёшлар маънавиятини шакллантириш ва таълим самарадорлигини ошириш ва шу билан бирга "Соғлом бола йили" Давлат дастурининг ёшлар маънавиятини шакллантиришдаги вазифалари ва уни амалиётга татбиқ этиш чора тадбирлари ёритилган ҳамда тадқиқот натижалари асосида амалий тавсиялар берилган.
“Соғлом бола йили” Давлат дастурида белгиланганидек, мультимедиали технологиялар асосида талаба-ёшлар маънавиятини шакллантириш давр талаби эканлигини тақозо этади.
Ўтказилган тадқиқот натижалари бўйича илмий асосланган умумий хулосалар чиқарилган ҳамда уларнинг мазмуни келтирилган.

Download 1.03 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling