Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


Download 1.45 Mb.
bet31/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

2.3.9. Кичик сонлардан фойдаланиш усули. Бозор иқтисодиёти шароитида ҳар бир хўжалик юритувчи субъектларнинг молиявий - хўжалик фаолиятини тўғри ва ҳаққоний баҳолаш лозимлигини ҳаёт тақозо қилмоқда. Олдинги режали иқтисодиёт шароитида иқтисодий фаолият натижасини баҳолашнинг асосий мезони умумлашган кўрсаткичлар бўйича режанинг бажарилиши эди. Эндиликда фақат бундай кўрсаткичлар билан натижага тўғри баҳо бериб бўлмайди. Бу камчиликни бартараф қилиш учун таҳлилда қўлланиладиган кичик сонлар усулидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир.
Бу усулнинг моҳияти шундаки, агар фирма бирданига бирқанча фаолият билан шуғулланаётган бўлса, ёки бирқанча маҳсулот ишлаб чиқараётган бўлса ҳаммасидан фойда олиши, манфаатдор бўлиши лозим. Акс ҳолда, ҳозирги шароитда бир қисм фаолият самарасиз бўлади, у фақат фирмага зарар келтиради. Масалан, фирма 5 та фаолият билан шуғулланади деб фараз қиламиз. Унинг натижаси қуйидагича (2.13-жадвал).


2.13 - Жадвал.
Фирма шуғулланаётган фаолият бўйича молиявий
натижанинг ҳолати.



Фаолият турлари

Сотиш қий-мати (даро-мад)

Таннархи
(харажат-лари)

Фойда + (зарар)

Ҳисобланган харажати
(таннархи)

1. Кийим тикиш

48530

41371

+7159

41371

2. Мева шарбати
ишлаб чиқариш

22450


23542


- 1092


22450


3. Савдо

51230

56213

- 4983

51230

4. Маиший хизмат

4150

3186

+965

3186

5. Биноларни таъмир-
лаш

11342


10111


+1231


10111


Жами :

137703

134423

+3280

128348

Фирма шуғулланадиган бешта фаолият бўйича 3280 минг сўм фойда олишга мувоффақ бўлган. Умуман олганда бу кўрсаткич ёмон натижа эмас. Аммо фирма шуғулланаётган бешта фаолиятнинг
иккитаси зарар билан якунланган. Оқибатда бу зарар қолган учта фаолият эвазига қопланиб кетилган. Бозор иқтисодиёти шароитида бундай натижа билан тугалланиши мақсадга мувофиқ эмас. Фирма ёки бошқа хўжалик субъекти ҳозирги шароитда ҳар қандай фаолиятдан фойда олиши лозим. Шу туфайли ушбу таҳлил қилаётган фирмани 3280 минг сўм фойда олиб ишлабди дейиш нотўғри бўлади. Бу фойда замирида унинг қилган зарарлари ҳам қопланиб кетилган. Шу туфайли бу жараёндан тўғри хулоса чиқариш учун кичик сонлар усулини қўллаб ечамиз.
Фирма кийим тикиш бўйича яхши ишлаган. Худди шундай ҳол маиший хизмат ва биноларни таъмирлашда ҳам содир бўлган. У ҳолда сотилган маҳсулот харажатга нисбатан кўп бўлганлиги туфайли кичик сонлар билан ҳисобланиши зарур бўлган суммага ҳаражатлар суммасини оламиз. Мева шарбати ишлаб чиқаришда ва савдода ҳаражатлар кўп бўлган. Уларни сотиш қиймати даражасида бўлиши керак эди деб фараз қиламиз ва шу тур фаолиятлар бўйича ҳаражатларни сотиш қиймати миқдорида оламиз. Ҳаммаси қўшилиб чиқилади ва аниқланган суммасини ҳақиқий ҳаражат билан солиштириб кўрилса бошқа фаолият эвазига қанча ҳаражат қопланганлиги аниқланади. Бизнинг мисолимизда бу миқдор 6075 минг сўмни (134423 - 128348) ташкил қилади, яъни иккита зарар билан ишлаётган фаолиятнинг 6070 минг сўм ҳаражати (1092 + 4983) қолган учта фаолият эвазига қопланганлиги аниқланади.
Ушбу усул орқали фирма фаолияти мавжуд бўлган ички имкониятлар аниқланади. Агар ушбу фирма шу икки фаолият бўйича зарар кўрмай ишлаганда, яъни унинг фаолиятининг фойдалилик нуқтаси нолга тенг бўлганда қанча фойда олиш лозимлигини аниқлаш мумкин. Бу ҳолда фирма 3280 минг сўм эмас, балки 9355 минг сўм (137703 - 128348) фойда олиш мумкин экан.
Кичик сонларни режа бажарилишида ҳам қўллаш мумкин. Фирма 4 та маҳсулот ишлаб чиқаради деб фараз қиламиз. Бу бўйича фирма қуйидагича натижага эга (2.14-жадвал).

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling