Иšтисодий таілил фанининг моіияти, бозор иšтисодиёти шароитида аіамияти ва вазифалари


Соф фойда + асосий воситалар эскириши (амортизация)


Download 1.45 Mb.
bet94/104
Sana17.06.2023
Hajmi1.45 Mb.
#1528852
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   104
Bog'liq
Ик.тахлил укув кулланма 2023

Соф фойда + асосий воситалар эскириши (амортизация)
-------------------------------------------------------------------------
сотишдан тушум


Ҳиссадорлик, кооператив, кичик ва ҳамкорликда ишлайдиган корхоналарда ўзига қарашли мол-мулкни кўпайтириш аҳамиятли. Айниқса, ҳиссадорлик ва бошқа жамғармаларни тўлдириб бориш зурурдир. Бу ҳиссадорлар, устав фонди қатнашчилари ва аъзоларнинг бадаллари ҳисобига тўлдирилади. Шунинг учун ҳам аъзоларнинг келишувига мувофиқ, қонун билан белгиланган устав фондининг ҳажми камайтирилмаслиги ва у тўлдириб борилиши зарур. Корхона балансини ўрганишда албатта Низом жамғармасининг ўтган йилга нисбатан ўзгариш сабаблари таҳлил қилинади. Демак, устав фондининг кўпайиши ҳам молиявий барқарорлик яхшиланганлиги белгиси ҳисобланади.


8. Мол-мулк ва маблағлар ҳаракатчанлигини таҳлили

Эркин иқтисодий муносабатлар шароитида баланс маълумотлари асосида корхона активларининг ҳолатини ўрганишда уларнинг пулга айланувчанлигига баҳо бериш таҳлилнинг муҳим вазифаси ҳисобланади. Бундай таҳлилнинг зарурияти бозор иқтисодиёти шароитида корхоналарда қаттиқ молиявий чекланишларнинг пайдо бўлиши ва олинган қарзларни қайтариш имкониятларини ўз вақтида ҳисоблаб баҳо беришда кўринади. Айниқса, тўлов мажбуриятларининг муддати корхона мулки фаолият натижасида пулга айланиш муддатига мос келиши молиявий ҳолатни яхшиланишига таъсир кўрсатади. Шу боис корхона активларининг ҳаракатчанлигини таҳлил қилган ҳолда қарзларни қайтаришга етарли ёки етишмаслиги мунтазам ўрганилиши лозим.


Ликвидлик деганда, аввало, маблағларнинг жойланиши, уларнинг пулга айланиш даражаси, яқин ва узоқ даврийликдаги тўлов мажбуриятларининг оқланиши, жорий активлар ва пассивларнинг ўзаро фарқланишидаги зарурий шартларнинг сақланишига айтилади.
Иқтисодчи олим Э.Акрамовнинг фикрича, баланс ликвидлиги бу – баланснинг актив томонидаги бир даврга бориб нақд пулга айланадиган маблағлар билан шу даврда қайтариладиган мажбуриятларни солиштириш демакдир.
Пулга айланиш тезлигига қараб, корхона активлари қуйидаги гуруҳларга ажратилади:
1. Доимий харакатдаги активлар.
2. Тез сотилувчи активлар.
3. Секин сотилувчи активлар.
4. Қийин сотилувчи активлар.
Доимий ҳаракатдаги активлар гуруҳига балансдаги барча пул маблағлари ва қисқа муддатли молиявий қуйилмалар, яъни қимматли қоғозлари киради. Бундай активлар доимо қарз мажбуриятларни тўлаш учун тайёр турган маблағ ҳисобланади ва пул маблағи кўп бўлган корхоналар билан иқтисодий алоқаларни ўзаро ҳисоб-китобларни келишилган муддатларда бажариш имконини беради.
Тез сотилувчи мулкларга баланснинг II бўлим активидаги дебитор қарзлар ва бошқаларни кўрсатиш мумкин. Бу маблағлар ҳам зарур бўлган ҳолларда тўлов воситаси бўлиб хизмат қилади. Секин сотилувчи активларга баланснинг «Товар-моддий заҳиралари» жами тушунилиб, нақд пул маблағлари етишмаган ҳолларда тўлов мажбуриятларни қоплашга сарфланиши мумкин. Қийин сотилувчи гуруҳларга эса «Асосий воситалар ва бошқа оборотдан ташқари активлар» киради. Бу мулк турли ишлаб чиқаришда узоқ муддат қатнашиб, ўз қийматини аста-секин яратилаётган маҳсулотларга ўтказиб беради. Шунинг учун ҳам асосий воситаларнинг пулга айланиб, тўлов воситаси ва мажбуриятларни узишга манбаа бўлиши кўп вақтни талаб этади.
Корхона активлари, албатта, ўз ва қарз капитали ҳисобига манбаланганлиги боис унинг пассив томони ҳам тўлов мажбуриятларининг муддати ва шартидан келиб чиққан ҳолда таркибий ўрганишни талаб этади. Шу маънола ликвидлик шарти бўйича пассивлар қуйидаги моддалар бўйича туркумлаб чиқилади:

  1. Муддати келган тўлов мажбуриятлари;

  2. Қисқа муддатли тўлов мажбуриятлари;

  3. Узоқ муддатли тўлов мажбуриятлари;

  4. Доимий пассивлар.

Баланснинг биринчи гуруҳ тўлов мажбуриятларига баланснинг II бўлим пассивидаги кредиторлар билан ҳисоб-китоблар ва ўз ваўтида ўайтарилмаган ссудалар киради. Қисқа муддатли пассивлар гурухига эса II бўлим пассивдаги қолган бандлар, яъни банкнинг қисқа муддатли кредитлари, корхона хизматчилари учун банк кредитлари, қисқа муддатли қарзлар келгуси давр харажатлари ва тўловлар заҳираси, даргумон қарзлар бўйича заҳиралар ва бошқа қисқа муддатли пассивлар киради. Ўрта ва узоқ муддатли пассив дейилганда узоқ муддатли банк кредитлари ва узоқ муддатли қарз бандлари тушунилади. Доимий пассивлар гурухига эса I бўлим пассивидаги барча бандлар, яъни устав фонди, захира жамғармаси, махсус мақсадларга мўлжалланган фондлар, мақсадли молиялаштириш ва тушумлар, ижара мажбуриятлари, таъсисчилар билан бўладиган ҳисоб-китоблар, ўтган ва ҳисобот йилдаги тақсимланган фойда киради.
Маблағларнинг айланиш ҳолатини таҳлил қилишда жорий ва келгуси даврда кутиладиган ҳаракатчанлик кўрсаткичларини ўрганиш зарур. Маблағларнинг жорий ҳаракатчанлиги доимий ва тез сотилувчи активлар билан муддати етган тўлов мажбуриятлар ва қисқа муддатли пассивларни таққослаш орқали аниқланади. Келажакда кутиладиган ҳаракатчанлик кўрсаткичи эса секин сотилувчи активлар билан ўрта ва узоқ муддатли пассивларни солиштириш орқали ўрганилади. Бунда корхонанинг келгусида мулжалланган ҳар хил тушумлар билан келажак тўловларини олдиндан башорат қилиш мумкин.
Корхона балансининг ликвидлилик даражасига ҳар хил омиллар, корхона активларининг, пассивларининг таркибий ўзгариб туришлари таъсир кўрсатади. Бу омилларнинг таъсирини билиш учун баланс ликвидлигини таҳлил қилишда яна бир гуруҳ кўрсаткичлардан фойдаланилади. Улар қуйидагилар:
1. Умумий капиталнинг чаққонлик коэффициенти. Бу коэффициент корхонанинг умумий айланма активларини унинг мол-мулки қийматига бўлиш йўли билан аниқланиб, у корхонанинг умуман маблағлар билан таъминланганлигини ва ўз мажбуриятларидан қутулиш салоҳиятини кўрсатади. Бу қуйидагича аниқланади:

Download 1.45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   90   91   92   93   94   95   96   97   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling