Ўқитувчи фаолиятида педагогик қобилият Режа
Download 157.24 Kb.
|
Behruz 22 mavzu
3. Кўзатувчанлик қобилияти ўқувчининг тарбияланувчининг ички дунёсига кира олиш қобилияти ўқувчи шахсини ва унинг вақтинчалик руҳий ҳолатларини жуда яхши тушуна билиш билан боғлиқ бўлган психологик кўзатувчанликдир. қобилиятли ўқитувчи унча катта бўлмаган ташқи кўринишлар асосида ўқувчининг ички ҳолатидаги жуда арзимаган ўзгаришларини ҳам фахмлаб олади. ўқувчиларнинг баъзан шундай гапларини эшитамиз: "қарамаёттанга ухшайди-ю, ҳамма нарсани кўриб туради", "ўқитувчимиз бирор ўқувчининг хафа бўлганини ёки дарс тайёрламаганлигини кўзидан билади".
4. Нутқ қобилияти - нутқ ёрдамида шунингдек имо-ишора воситасида ўз фикр ва туйғуларини аниқ ва равшан ифодалаш қобилиятидир. Бу ўқитувчилик касби учун жуда муҳимдир. ўқитувчининг нутқи дарсда ҳамиша ўқувчиларга қаратилган бўлади. ўқитувчи янги мавзуни тушунтираётган, ўқувчининг жавобини таҳлил қилаёттан, маъқуллаёттан ёки қоралаёттан бўлса ҳам унинг нутқи ҳамиша ўзининг ички кучи, ишончи, ўзи гапираёттан нарсага қизиқаётганлиги билан ажралиб туради. Фикрлар ифодаси ўқувчилар учун аниқ, содда, тушунарли бўлади. ўқитувчининг баёни ўқувчилар фикри ва диқиқатини юқори даражада фаоллаштиришга қаратилади. Ўқитувчи ўқувчилар олдига саволлар қўйиб, уларни аста-секин тўғри жавоб беришга олиб боради, ўқувчининг диққатини ишга солувчи ҳамда фикрини фаоллаштирувчи сўз ва иборалар қўлланилади. ўқитувчи ўзундан ўзок жумлалар, мураккаб сўз бирикмалари, мураккаб ибораларни қўллашдан қочади. Ўринли юмор, ҳазил, енгилгина истеҳзо нутқни жонлантириб юборади, уни ўқувчилар яхши қабўл қиладилар. ўқитувчининг нутқи аниқ, жонли образли, талаффўзи жиҳатидан эркин ифодали, ҳиc-ҳаяжонли бўлиб, унда стилистик, грамматик, фонетик нуқсонлар учрамаслиги лозим. Бир хилдаги чўзиқ зериктирадиган нутқ ўқувчиларни тез чарчатади, уларни ланж, лоқайд қилиб қўяди. Айримлар тез, айримлар секин гапиришга мойил бўладилар. Ўқувчиларнинг ўзлаштиришлари учун ўртача, жонли нутқ яхши натижа беради. Ҳаддан ташқари кескин ва бақироқ нутқу ўқувчилар асабини бўзади, толиқтириб қўяди. Download 157.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling