Ўқитувчи фаолиятида педагогик қобилият Режа


Қобилиятлар фаолиятининг муҳим компонентлари


Download 157.24 Kb.
bet2/7
Sana18.06.2023
Hajmi157.24 Kb.
#1562400
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Behruz 22 mavzu

Қобилиятлар фаолиятининг муҳим компонентлари бўлиши билим, малака, кўникмалар билан айнан бир нарса бўлмаса-да, улар бир-бирлари билан боғлиқдир. Қобилиятлар билим, малака, кўникмаларнинг ўзида кўринмайди, балки уларни эгаллаш динамикасида намоён бўлади, яъни бошқача айтганда мазкур фаолият учун муҳим бўлган билим ва кўникмаларни ўзлаштириш жараёни турли шароитларда қанчалик тез ва чуқур, енгил ва мустаҳкам амалга оширишингизда намоён бўлади. Худди шу ерда юзага чиқадиган фикрлар бизга қобилиятлар ҳақида гапириш ҳуқуқини беради.
Демак, қобилиятлар шахснинг (қобилиятини) фаолиятини муваффақиятли амалга ошириш шарти ҳисобланган билим, кўникма ҳамда малакаларни эгаллаш динамикасида юзага чиқадиган фарқларда намоён бўладиган индивидуал-психологик хусусиятдир. Агар шахснинг маълум сифатлари йиғиндиси одамнинг педагогик жиҳатдан асослаб берилган вақт оралиғида эгаллаган фаолияти талабларига жавоб берса, бу нарса бизга унда мазкур фаолиятга нисбатан қобилияти бop деб хулоса чиқаришга асос бўлади. Агар бошқа бир одат бўлган шундай ҳолатларда фаолият талабларига жавоб бера олмаса, ундай пайтда бу унга тегишли психологик сифатлар бошқача айттанда қобилияглар йук деб фараз қилишга асос бўлади. Бундай одам керакли кўникма ва билимларни умумий эгаллаб олмайди деган хулосага борилмайди. Бўларни эгаллаш жараёни чўзилиб кетади, педагогдан кўп куч ва вақт сарфлашни талаб қилади.
Қобилиятлар тараққиётининг юксак босқичига истеъдод деб аталади. Истеъдод деб одамга қандайдир мураккаб меҳнат фаолиятини муваффақиятли мустақил ва оргинал тарзда бажариш имконини берадиган қобилиятлар уюшмасига айтилади. Истеъдод маҳоратнинг дастлабки шарти бўлиб, лекин маҳоратнинг ўзидан анча ўзоқдир. Моҳир уста бўлмоқ учун жуда кўп ишлаш керак. Истеъдод меҳнатдан озод қилмайди, балки катта, ижодий ва зур меҳнатни тақозо қилади. Истеъдодли кишилар шубҳасиз меҳнат орқали оламга машҳур бўлган маҳорат даражасига эришганлар. Ҳақиқий маҳорат инсон истеъдодининг фаолиятида номаён бўлишидир.
Қобилиятлар мураккаб стрУктурага эга бўлган психик сифатлар йиғиндисидан иборатдир. Қобилият сифатида намоён бўладиган психик сифатлар йиғиндисининг стрУктураси оқибат натижасида конкрет фаолият талаби билан белгиланади ва ҳар хил турдаги фаолиятлар учун турлича бўлади, энди шулардан педагогик қобилият ва унинг тўзилишини кўриб чиқамиз.
Педагогик фаолиятнинг самарали бўлиши педагогик маҳоратга эришиш учун ўқитувчида қуйидаги қобилият турлари мавжуд бўлмоғи ва тарбиялаб етиштирилмоғи лозим. Билиш қобилияти, кўзатувчанлик қобилияти, нутқ қобилияти, ташкилотчилик қобилияти, обру орттира олиш қобилияти, тўғри муомала қилиш қобилияти, келажакни кўра билиш қобилияти, диққатни тақсимлай олиш қобилияти. Бу педагогик қобилиятлар шахснинг ақлий томонини ҳам, эмоционал - иродавий томонини ҳам характерлаб беради. Бу сифатларнинг ҳаммаси бир-бири билан ўзаро боғланган бўлиб, бир-бирига таъсир этади ва бир бугунликни ҳосил қилади.

Download 157.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling