Ўқитувчи фаолиятида педагогик қобилият Режа


Эмпатия ва перцептив кобилиятлар


Download 157.24 Kb.
bet6/7
Sana18.06.2023
Hajmi157.24 Kb.
#1562400
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Behruz 22 mavzu

3.Эмпатия ва перцептив кобилиятлар.
Фалсафа тарихида қобилият ўзоқ давргача “ўзгармас ирсият”, наслдан-наслга ўтувчи алоҳида куч сифатида талқин этилган..Бундай қарашлар дастлаб инглиз файласуфи Ж. Локк ва францўз материалистлари томонидан танқид қилинган.Қобилиятни ривожлантирувчи анатомик-физиологик хусусиятлари туғма бўлади.
Эмпатия - бошқа одамларнинг психик ҳолатларини тушуниш ва уларга ҳамдардлик қилиш қобилиятидир.(Биргаликда дардлашмоқ.)
Перцептив - идрок жараёнининг асосий тўзилиши 1-чи бўлиб, бу идрок объектларини билиб олиш ва уни хотира образлари билан солиштиришдан иборатдир.
Дидактик қобилият - ўқувчилар билан мулоқот қилишда, педагогиканинг таълим қонуниятларини ҳам методларини ўрганган ҳолда,кишининг таълим бера олиш қобилиятидир шу билан бирга ибратли дарс бериши.
Конструктив – ўқитувчининг ўз ишини режалаштира олишидир.
4.Педагогик фаолият ва унинг таркибий тўзилмаси.
Касбий-педагогик фаолиятнинг муваффақияти хусусий педагогик қобилиятларга боғлиқ бўлади. Педагогик қобилиятларнинг қуйидаги гуруҳлари фарқланади:

  • объектга (талабага) нисбатан сезгирлик;

  • коммуникативлик – инсонларга юз тутиш, хайрихоҳлик, муомалалик;

  • перцептив қобилиятлар – касбий етУклик, эмпатия, педагогик туйғу;

  • шахс динамикаси – иродага таъсир эта олиш ва мантиқий ишонтира олиш қобилияти;

  • ҳиссий барқарорлик - ўзини бошқара олиш;

  • креативлик – ижодий иш қобилияти.

Педагогнинг хусусий қобилиятларига билим, малака ва кўникмаларни эгаллаш фаолияти ва шахсни тарбиялаш қобилияти ҳам тегишлидир.
ўқитиш, ўрганиш ва ўргатиш бўйича қобилиятларига қуйидагилар киради:

  • талабани тушунишни кўриш ва сезиш, бундай тушунишнинг даражасини ва характерини ўрнатиш қобилияти;

  • ўқув материалини мустақил танлаб олиш, ўқитишнинг самара берувчи усул ва методларини белгилаш қобилияти;

  • материални етарли баён қилиш, унинг барча талабаларга тушунарлилигини таъминлаш қобилияти;

  • талабаларнинг индивидуаллигини ҳисобга олган ҳолда ўқитиш жараёнини ташкил этиш қобилияти;

  • ўқитиш жараёнида педагогик технологиялардан фойдаланиш қобилияти;

  • талабаларнинг катта одимлар билан ривожланишини ташкил этиш қобилияти;

  • ўзининг педагогик маҳоратини такомиллаштириш қобилияти;

  • ўзининг тажрибасини бошқалар билан баҳам кўриш қобилияти;

  • мустақил таълим олиш ва мустақил такомиллашиш қобилияти.


Download 157.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling