Ўқитувчи фаолиятида педагогик қобилият Режа


Download 157.24 Kb.
bet1/7
Sana18.06.2023
Hajmi157.24 Kb.
#1562400
  1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
Behruz 22 mavzu


Ўқитувчи фаолиятида педагогик қобилият
Режа:

  1. Педагогик қобилият .Қобилиятнинг психологик-педагогик тавсифи.

  2. Педагогик қобилиятнинг асосий турлари

3.Эмпатия ва перцептив кобилиятлар.
4.Педагогик фаолият ва унинг таркибий тўзилмаси

1.Педагогик қобилият .Қобилиятнинг психологик-педагогик тавсифи
Педагогик қобилиятлар тарбияси биринчи бўлиб, XIX аср ўрталарида пайдо бўлди.Дестерверг 1-чи бўлиб педагогик қобилият, перцептив қобилиятлар ҳақида гапириб бу масалага эътиборини қаратди.У педагогик қобилиятнингкучига, педагогик тактга ва қатъий эркинликка эътибор берди. У ўқитувчининг билим орттиришлик қобилияти тушунчасини илггари сурди. Сўнгра XIX асрнинг 2-чи яримида П.Г.Редкин “аҳлоқий қобилият” тушунчасини илгари сурди.Бу фикрни К.Д.Ушинский давом эттирди.У “Одамни тарбиянинг энг асосий йўли ишонтиришдир,одамнинг эътиқодига эса фақат ишонтириш билан таъсир қилиш мумкин”дейди. Л.Н.Толстой:”Тарбиялашнинг муваффақиятли бўлиши учун тарбияловчи кишилар сира тухтамай ўзларини тарбиялай билишлари керак”,деганди. А.С.Макаренко ўз тажрибасига асосланиб, “агар ҳар бир киши қунт билан меҳнат қилса,у ўзига нисбатан талабчан бўлса,у яхши педагог бўлиши мумкин”, дейди.
Қобилият ҳамма инсонларда мавжуд бўлиб, бир текисда бўлмай, бири юқори,бири ўрта қуйи даражадан ибортдир.
Муваффақиятли ишлаш учун ҳар бир ўқитувчи педагогик маҳоратга эга бўлиши зарур.Педагогик маҳорат эгаси оз меҳнат сарф қилиб,катта натижага эришади.Қобилият фаолият жараёнида пайдо бўлади ва ривожланади.
Қобилиятлар - одамнинг шундай психологик хусусиятларидирки, билим, малака, кўникма, ортириш шу хусусиятларга боғлиқ бўлади, лекин бу хусусиятларнинг ўзи бу билим, малака ва кўникмаларга тааллуқли бўлмайди. Масалан, иккита бола институтга кирмоқда дейлик. Улардан бири тест синовларидан муваффақиятли ўтди, иккинчиси ўтолмади. Бунда улардан бирининг қобилияти ортиқ деган хулосага келиб бўлмайди. Билим орттиришдаги муваффақиятнинг фақат бир ўзи билан қобилиятни аниқлаб бўлмайди. Қобилиятлар билим, малака, ва кўникмаларини эгаллашда намоён бўлса ҳам улар билим, кўникмаларга тааллуқли бўлмайдилар.
Одамнинг қобилиятлари билим ва кўникмаларни эгаллаш учун фақат имконият ҳисобланади. Бу билим ва кўникмалар эгалланадими ёки йукми, бўларнинг ҳаммаси, жуда кўп шароитларга боғлиқдир. Болада намоён бўлган мусиқа қобилияти унинг мусиқачи бўлишига кафил бўла олмайди. Боланинг мусиқачи бўлиши унинг унга махсус таълим берилиши, қатьийлик, саломатлигининг яхши бўлиши, мусиқа асбоби, ноталар ва бошқа шароитлар бўлиши керак. Бўларсиз қобилият тараққий этмай, сўлиб кетиши ҳам мумкин. ўқувчида ҳали зарурий кўникма ва малакалар системаси ҳамда мустаҳкам билимлар ва таркиб топган иш услублари йуклигига асосланиб, жиддий текширмай шошилинч равишда унда қобилиятлар йук деб хулоса чиқариш педагогнинг жиддий хатоси бўлади. Болалик пайтида маълум қобилиятларнинг атрофдагилар томонидан тан олинмаганлиги, кейинчалик шу қобилият туфайли шон шуҳрат топган одамлар кўп.

Download 157.24 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling