Ўқитувчи фаолиятида педагогик қобилият Режа
Педагогик қобилиятнинг асосий турлари
Download 157.24 Kb.
|
Behruz 22 mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- 2. Тушунтира олиш қобилияти
2. Педагогик қобилиятнинг асосий турлари.
1. Билиш қобилияти-фаннинг тегишли соҳаларига оид қобилиятдир. Бундай қобилиятга эга бўлган ўқитувчи фанни ўқув курси ҳажмидагина эмас, балки анча кенг чуқурроқ билади, ўз фани соҳасидаги кашфиётларни ҳамиша кўзатиб боради. Унга ниҳоятда қизиқишади, тадқиқот ишларини ҳам бажаради. Баъзан ўқувчилар орасида: "Х ни профессор деябер" кўпинча биз у ўз соҳасида билмайдиган бирор нарса бормикин деб ўйлаб қоламиз", "У дарсни бутун вужуди, жонжаҳди билан ўтади", ёки "Важоҳати катта-ю, билимининг мазаси йук", каби иборалар учраб туради. 2. Тушунтира олиш қобилияти-ўқитувчининг ўқув материалини ўқувчиларга тушунарли қилиб баён этиши, материал ёки муаммони уларга аниқ ва тушунарли қилиб айтиб бериш, ўқувчиларда мустақил равишда фаол қизиқиш уйғотиш қобилиятидир. Ўқитувчи зарур ҳолларда ўқув материалини ўзгартира олиши, қийин нарсани осон, мураккаб нарсани оддий, ноаниқ нарсани тушунарли қилиб ўқувчиларга етказа олиши даркор. Ўқитувчи ўқувчининг мустақил фикрлашини рағбатлантира олади. Лекин, айрим ҳолларда шундай фикрларни учратамиз: "ўқитувчи опамиз ҳеч нарсага ярамас эдилар, йўл-йўлакай бирор нарсани мутлақо тушунтириб бера олмасдилар." Ўқувчилар руҳиятини ҳисобга олиб бориш бу қобилиятларга асос қилиб олинади. қобилиятли педагог ўқувчиларнинг билим ва -камолот даражасини ҳисобга олади, уларнинг нимани билишлари ва ҳали нимани билмасликларини, нимани унутиб қўйганликларини тасаввур этади. Кўпчилик ўқитувчиларга, айниқса тажрибаси катта ўқитувчиларга, ўқув материали оддий тушунарли ва қандайдир алоҳида изоҳни талаб этмайдигандек туюлмайди. Қобилиятли, тажрибали ўқитувчи ўзини ўқувчининг ўрнига қуя олади, у катталарга аниқ ва тушунарли бўлган нарсанинг ўқувчиларга тушунарсиз ва мавҳум бир нарса бўлиши мумкин эканлигига асосланиб иш тутади. Шунинг учун у баён этишни характер ва шаклини алоҳида ўйлаб чиқади ҳамда режалаштиради. Қобилиятли ўқитувчи материални баён этиш жараёнида турли ўқувчиларнинг тушунтирилаётган материални қандай ўзлаштираётганларини қатор белгилар асосида тўғри аниқлаб олади ва зарурат туғилган ҳолларда баён қилиш усулини ўзгартиради. Шунингдек қобилиятли ўқитувчи ўқувчиларнинг сабоқни ўзлаштириб олишлари учун замин тайёрлаб, уларнинг дам олишдан ишга ўтишлари бўшашиш, ланжлик, лоқайдликларига барҳам бериш учун минимал даражада вақт ажратиш заруратини ҳисобга олади. У тегишли вазият юзага келмагунга қадар иш бошламайди. Масалан, дарснинг ҳаддан ташқари зуриқиш билан ва кучли бошланиши ўқувчиларда муҳофаза қилувчи тормозланиш деб аталмиш ҳолатига сабаб бўлади, мия фаолияти тормозланади ва ўқитувчининг сўзлари етарли даражада идрок қилинмайди. Download 157.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling