Ўқитувчи фаолиятида педагогик қобилият Режа
Download 157.24 Kb.
|
Behruz 22 mavzu
- Bu sahifa navigatsiya:
- 9. Диққатни тақсимлаш қобилияти
5. Ташкилотчилик қобилияти - биринчидан ўқувчилар жамоасини уюштириш муҳим вазифаларини ҳал этишга руҳлантиришни, иккинчидан ўз ишини тўғри уюшганлигини назарда тутади.
ўз ишини ташкил этиш деганда ишни тўғри режалаштира олиш ва уни назорат қила билиш назарда тўтилади. Тажрибали ўқитувчиларда вақтни ўзига хос ҳис этиш ишланмасини вақтга қараб тўғри тақсимлай олиш, белгиланган муддатда улгуриш хусусияти ҳосил бўлади. Дарс давомида, кутилмаганда ортиқча вақт сарфлаш ҳоллари учраб туради. Аммо тажрибали ўқитувчи зарур ҳолларда дарснинг режасини ўзгартира олади. б. Обрў орттира олиш қобилияти - ўқувчиларга бевосита эмоционал иродавий таъсир кўрсатиш ва шу асосда обру орттира олишдир. Обру фақат шу асосдагина эмас, балки ўқитувчининг фанни яхши билиши, меҳрибонлиги, назокатлиги ва ҳакозолар асосида ҳам қозонилади. Авторитар қобилиятлар ўқитувчи шахсий сифатларининг бутун бир иродавий сифатларига (дадиллиги, чидамлиги, қатъийлиги, талабчанлиги ва ҳакозолар) шунингдек ўқувчиларга таълим - тарбия бериш масъулиятини ҳис этишга ўзини ҳақ эканлигига ишонишга, бу ишончни ўқувчиларга етказа олиш кабиларга ҳам боғлиқ. ўқувчилар қўполлик қилмайдиган, қўрқитмайдиган, тўғри талаб қўя оладиган ўқитувчини ҳурмат қиладилар. 7. Коммуникатив - тўғри муомала қила билиш қобилияти. Болаларга яқинлаша олиш, улар билан педагогик нуқтаи назардан жуда самарали ўзаро муносабат ўрната билиш педагогик назокатнинг мавжудлигини билдиради. 8. Келажакни кўра билиш қобилияти - ўз ҳаракатларининг оқибатларини олдиндан куришда, ўқувчининг келгусида қандай одам бўлиши ҳақидаги тасаввур билан боғлиқ бўлган шахсни тарбиялаб етиштиришда, тарбияланувчининг қандай фазилатларини тараққий этишини олдиндан айтиб бера олишда ифодаланадиган махсус қобилият. Бy қобилият педагогик оптимизмга, тарбиянинг қудратига, одамга ишониш билан боғлиқ бўлади. 9. Диққатни тақсимлаш қобилияти - ўқитувчи учун диққатнинг барча хусусиятлари ҳажми, кучи, идора қилина олиши ҳам тараққий этган бўлиши муҳимдир. Диққат айни бир вақтда фаолиятнинг бир қанча турлари ўртасида тақсимланиш қобилияти ўқитувчининг иши учун алоҳида аҳамият касб этади. Қобилият тажрибали ўқитувчи мавзуни баён қилиш мазмунини ва формасини ўз фикри ёки ўқувчи фикрини диққат билан кўзатади, айни вақтдa барча ўқувчиларни ўз диққат эътиборида тутади, толиқиш, эътиборсизлик тушкунлик аломатларини ҳушёрлик билан кўзатиб боради, барча интизом бўзиш ҳолларини эътибордан қочирмайди, ниҳоят шахсий ҳатти ҳаракатларини кўзатиб боради. Тажрибасиз ўқитувчи кўпинча материални баён қилишга берилиб кетиб ўқувчиларни эътибордан четда қолдиради. Ўқитувчи юқоридаги қобилиятлардан ташқари сабр - тоқатли, иродали бўлиши ва ибрат - намуна бўла олиш қобилиятига эга бўлиши лозим. ўқитувчи ўқувчиларни ўзининг шахсий намунаси, ўз шахсий ҳулқ атвори ва бутун шахси билан ҳам тарбиялайди. Болалар учун ўқитувчининг ҳар бир ҳатти ҳаракати намунадир. Бу холат ўқитувчидан болаларга нисбатан жуда зийрак муносабатда бўлишни талаб этади. Шунинг учун ўқитувчи ўзи укитадиган фанни мУкаммал билиш билан бирга юксак ахлоқий, маънавий пок, иродали, назокатли, сабр тоқатли, қатъиятли, меҳнатсевар, камтар бўлиши лозим. Ўқитувчининг иродаси ва аҳамиятига тўхталиб ўтган мақсадга эришиш йўлида турган қарама-қаршиликларнинг бартараф қилиш учун зўр бериш билан боғлиқ бўлган ва маълум мақсадга қаратилган онгли ҳаётий ҳаракатлар иродавий ҳаракатлар деб номланади. Ўқитувчида иродавий сифатларнинг мусақиллик, дидактик, қатъийлик, ўзини тута билиш каби муҳим томонлари бўлиши керак. Мустақилликнинг моҳияти шундан иборатки, ўқитувчи ўзининг иш ҳаракатларнинг теварак атрофдагиларнинг тазийини, тасодифий таассуротлар билан эмас, балки ўз ишонч ақидалари, билимлари ва шу вақтда қандай иш тутиш кераклиги ҳақидаги тасаввурларга асосланиб белгилайди. Дадилликда ўқитувчи ўз вақтида ва ортиқча иккиланишларсиз етарли даражада асосланган қарорга келади ва шундан сўнг уларни ўйлаб ҳаётта тадбиқ этади. Дадиллик билан бир қаторда қатъийлик ҳам ишни муваффақиятли амалга оширишни таъминловчи муҳим сифатдир. Мақсадга эришадиган қийинчиликлар уни ҳайиқтирмайди, мақсад сари интилаверади. Иродавий фаолиятнинг юксак даражаси ўзини тута билишдир. ўқитувчининг собитлилик, ўзини тута билиш, ҳиc-туйгулари, кайфияти кечинмаларини, темпераментини бошқара олиш сифатлари жуда муҳимдир. Ҳар қандай вазиятда ўзини тута оладиган, ўзини йукотмайдиган, купам асабийлашмайдиган ва болаларнинг асабини ҳам бўзмайдиган ўқитувчини ўқувчилар афзал кўрадилар. Нерв системасининг типи (темперамент) ғоят барқарор, уни хохлаган пайтда тез ўзгартириб бўлмайди. Аммо уни қандайдир маънода бошқариш, жумладан салбий тип кўринишларини тутиб туриш мумкин. ўз типидаги ижобий томонларидан фойдалана оладиган ва салбий томонларига барҳам бера биладиган, нерв системаси исталган типининг намоёндаси бўлган киши ўқитувчи бўлиши мумкин. ўқитувчи ишининг муваффақиятига бу типлардан ташқари, юзага келадиган вақтинча психик ҳолатлар (кайфият) ҳам таъсир кўрсатади. ўқитувчилар кайфияти ёмон бўлса, уларнинг дарслари ҳам юришмаслигини биладилар. Буни ўқувчилар ҳам сезадилар уларга таъсир қилади. Ўқитувчи айрим ҳолларда хуноб бўлиши ва ғазабланиши ҳам мумкин, лекин шу вақт ҳам ўзини йукотмаслиги керак, қўполлик ва ҳақоратга ўтмаслиги лозим. Ўқитувчи бУкилмас иродавий хусусиятга эга бўлиши, ҳаёт ва фаолиятда асло оғишмасдан мақсадни ҳатти ҳаракатларни амалиётда қўллаши лозим. ўқитувчининг сабр тоқатлилик хусусияти ушбу ҳолларда қамраб олиниши мумкин: турли хусусиятлардан ташкил топган синфни жамоа сифатида шакллантиришда; ўқитувчининг хулқ атворига, ўзлаштириш даражасига, укишга муносабатига, ўта фаоллиги (сустлигига) вазминлик билан ёндашишда; шахслараро муносабатдаги ҳар хил низоли, зиддиятли ҳолатларга нисбатан шахсий фикрини билдиришда, уларнинг олдини олишда; мактаб ички режимига жамоатчилик топшириқларига, рағбатлантиришнинг заифлигига, баъзи иллатлар куринишга тоқат қилиб фаолият кўрсатишда; миллий анъаналар билан замонавийлик ўртасидаги зиддиятда ва бошқаларда. Ўқитувчининг андишалилик хусусияти муҳим роль ўйнаб, у педагогик фаолиятнинг мазмундорлиги, унинг таъсирчанлиги мезони бўлиб ҳисобланади. Ўқитувчининг андишалилиги бир қанча ҳолатларда ифодаланиши мумкин: ўқувчи ёки ота-онага етказилиши, ўзатилиши мўлжалланган ахборот, хабар, маълумотга ўқитувчининг касбий нуфўзига зарар келтириши эҳтимоли нуқтаи назардан келиб чиққан ҳолда ёндошилади; ўқувчи шахсиятига, укишга муносабатига, сннф жамоаси ўртасидаги нуфўзга сезиларли халал бериш эҳтимоли мавжудлигини ҳиcoбra олишда; ота-оналар билан оила шаънига нисбатан салбий кечинмалар пайдо бўлишини эътиборда тутишда; оилавий низолар, можаролар, зиддиятлар, жанжаллар олдини олиш, уларнинг оқибатларини тушунишда; шахслар муносабат, муомала, мулоқот шароитини бўзилиши ва бошқа нозик ҳолатларни англатади ва ҳакозо. Ўқитувчининг андишалигини, андишанинг оти қўрқоқ қабилида тутмаслиги керак. Бағрикенглик ўқитувчининг бағрикенглик хусусияти хулқ одоб кўринишлари, нохулқ кечинмалари, зиддиятлар оқибатларини руҳий дунёдан чиқариб ташлашда куриб кўрмасликка, сезиб сезмасликка олишда кўзга ташланади. Самимийлик ўқитувчининг мактаб, синф, турар жойда юзага келаётган ижобий тараққийпарвар воқеаларга ва ҳодисаларга нисбатан илк муносабатини, ундаги самимийликни ифодалайди. Унинг асосий моҳияти қуйидаги ҳолларда ифодаланади: ҳамкасблар фаолияти, ютуқларига нисбатан хайрихохликда; шогирдлар ютуқларига муносабатининг табиийлигида; кишиларнинг хулқи, тадбиркорлиги ишбилармонлиги каби фазилатлар ва хусусиятларни холисона баҳолашда; эл, юрт, худуд, жамоа, rypyҳ, зафарларига жаҳон цивилизацияси ва турли моҳиятдаги яққол воқеликларга одилона муносабатда бўлиш ва ҳ.к. Download 157.24 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling