Iv б ў л и м ж а ҳ о н Х ў ж а л и г и 25-боб. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси


Download 442.82 Kb.
Pdf ko'rish
bet18/20
Sana07.02.2023
Hajmi442.82 Kb.
#1175699
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20
Bog'liq
25-боб. Жахон хужалиги

тараққиѐт банки (ЕТТБ) тузилди. 
Шуни таъкидлаш лозимки, жаҳон иқтисодий муносабатларини халқаро 
тартибга солиш тизимида доимий ўзгаришлар рўй бериб туради. 80-йилларда 
иқтисодий, ижтимоий, сиѐсий сабаблар тақозо қилган дунѐ сиѐсий вазиятдаги 
ўзгаришлар, жаҳон хўжалик алоқалари тизимини кўп томонлама тартибга 
солиш шакллари эволюциясига олиб келди. Булар ичида собиқ социалистик 
мамлакатларда вазиятнинг ўзгариши, ташқи фаолиятида мустақил 
субъектларни ташкил қилувчи давлатлар сонининг кескин кўпайиши ҳамда 
дунѐ мамлакатлари ичида рўй берадиган ўзгаришлар муҳим ўрин тутади. 
80-йилларнинг ўрталарида дунѐда АҚШ, Ғарбий Европа ва Япониядан 
иборат анча қудратли рақобатлашув марказ вужудга келдики, бу ҳам жаҳон 
иқтисодий муносабатларини тартибга солишга ўз таъсирини кўрсатади.
Жаҳон хўжалик алоқаларини тартибга солишга халқаро ташкилотлар 
аъзолари таркибидаги ўзгаришларнинг ҳам таъсири бўлди. ХВФ, ХТРБ, 
ТСБК (ХСТ)га Осиѐ, Африка, Лотин Америкасидаги озод бўлган 
мамлакатлар ва кейин қатор собиқ социалистик мамлакатлар фаол кира 
бордики, бу ҳам жаҳон хўжалиги алоқаларини тартибга солишда маълум 
ўзгаришларга олиб келади. 
Европа Иттифоқи (ЕИ) доирасида ягона бозорни бунѐд этишга ҳаракат 
туфайли ягона умумевропа фуқаролиги, иқтисодий, валюта ва сиѐсий 


532 
иттифоқ таъсис этилади. Бу Иттифоқнинг Шартномада белгиланган 
вазифаларини бажариш учун бир қатор Европа муассасалари тузилди. 
Европа 
Иттифоқининг 
ижроия 
органи 
Европа 
ҳамжамияти 
Комиссияси (ЕҲК)дир. Унинг аъзоларини миллий ҳукуматлар тайинлайди, 
лекин улар ўз фаолиятларида мутлақо мустақилдир. 
Иттифоқнинг қарорлар қабул қилиш органи Вазирлар Кенгаши 
ҳисобланади. Унинг таркибида ички ишлар, молия, таъминот, қишлоқ 
хўжалиги каби Вазирлар Кенгаши мавжуд бўлади. 
Европа ҳамжамияти Комиссияси фаолиятини назорат қилиш, ҳамжамият 
бюджети ва қонунларини маъқуллаш ҳамда уларга ўзгартириш киритиш 
ҳуқуқи Европарламент зиммасига юклатилади. 
Европа Иттифоқида 1999 йилдан бошлаб ягона пул-кредит сиѐсати 
ўтказила бошланди. Шу муносабат билан ягона валюта – ЭКЮ, 2004 йилдан 
бошлаб Евро жорий этилди ва янги муассаса – Европа Марказий банки 
тузилиб, у миллий банклар билан бирга Европа банклар тизимининг асосини 
ташкил қилди. Шунингдек, ҳозирги жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози юз 
бериши ва кўплаб мамлакатлар иқтисодиѐтига салбий таъсир кўрсатиб, катта 
ижтимоий-иқтисодий талофатлар келтириши ривожланган мамлакатлар 
ҳукуматларини жиддий ташвишга солиб қўйди. Ушбу инқирозга қарши 
биргаликда курашиш ва унинг олдини олиш мақсадида дастлаб, 2008 йил 
ноябрь ойида Вашингтонда, кейин 2009 йил апрель ойида Лондонда жаҳон 
ялпи маҳсулотининг 85 фоизини ишлаб чиқарадиган 20 та йирик давлат 

Download 442.82 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling