Iv б ў л и м ж а ҳ о н Х ў ж а л и г и 25-боб. Жаҳон хўжалиги ва унинг эволюцияси
Download 442.82 Kb. Pdf ko'rish
|
25-боб. Жахон хужалиги
- Bu sahifa navigatsiya:
- Хулосалар
иштирокидаги саммит ўтказилди. Президентимиз дастлабки саммит
муҳокамаларида инқирозни келтириб чиқарган сабаблар таҳлили бўйича саммит иштирокчиларининг ягона ѐндашувга эга эмаслиги, шу боис ушбу глобал молиявий инқирознинг жиддий ва узоқ давом этадиган оқибатларини бартараф этиш юзасидан умумий ва самарали дастур ишлаб чиқиш ҳақида ҳали эрта эканлигини қайд этиб, «шу билан бирга, мазкур саммитнинг бўлиб ўтгани, унда жаҳон молия инқирози билан боғлиқ муаммолар ва вужудга келган вазият муҳокама қилинганининг ўзи умид уйғотадиган ижобий ҳол экани шубҳасиз» 1 , дея баҳоладилар. Хулосалар 1. Жаҳон хўжалиги миллий хўжаликдан иқтисодий алоқаларнинг халқаро миқѐсга чиқиши ва ягона жаҳон бозорининг мавжудлиги билан фарқланади. Жаҳон бозорининг амал қилишига ривожланган мамлакатларнинг иқтисодий сиѐсати аҳамиятли таъсир кўрсатади. Жаҳон бозорининг ўзига хос хусусияти бўлиб жаҳон нархлари ва халқаро рақобат тизимининг амал қилиши ҳисобланади. Айнан халқаро рақобатнинг мавжудлиги турли даражадаги миллий қийматларни ягона байналминал қийматга келтиради. Жаҳон нархи жаҳон бозорига неъматларнинг асосий 1 Каримов И.А. Жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози, Ўзбекистон шароитида уни бартараф этишнинг йўллари ва чоралари. – Т.: Ўзбекистон, 2009, 6-7-б. 533 ҳажмини етказиб берувчи мамлакатлардаги шарт-шароитлар орқали аниқланади. 2. Ишлаб чиқариш ѐки иқтисодий ҳаѐтнинг байналминаллашуви – бу иқтисодий алоқаларнинг жаҳон миқѐсида кучайиши ҳамда иқтисодий муносабатларнинг тобора кенгроқ жабҳаларини қамраб олиши жараѐни ҳисобланади. 3. Иқтисодий ҳаѐтнинг байналминаллашуви билан бир қаторда глобаллашув жараѐни ҳам муҳим ўрин тутади. Глобаллашув жаҳон хўжалигининг бутун маконини қамраб олувчи иқтисодий муносабатлар ягона тармоғининг ташкил топиши ва ривожланишини англатади. Глобаллашув жараѐнининг мулкчилик муносабатларининг глобаллашуви; кооперация ва меҳнат тақсимотининг нисбатан юқори даражасига ўтиш; хўжаликни ташкил этишнинг бутунлай янги шаклларининг пайдо бўлиши ва ривожланиши; халқаро иқтисодий ташкилотларнинг тартибга солувчи роли ривожланиши каби йўналишларини ажратиб кўрсатиш мумкин. Шунингдек, жаҳон хўжалиги глобалашуви жараѐнларининг турли мамлакатлардаги иқтисодий ривожланишининг бир текисда бормаслиги; бой ва қашшоқ мамлакатлар ўртасидаги фарқнинг кучайиши; экологик ҳалокат таҳдидларининг кучайиб бориши; турли мамлакатларда аҳоли сони ўзгаришининг фарқланиши каби зиддиятли томонлари ҳам мавжуд. 4. Халқаро меҳнат тақсимоти (ХМТ) алоҳида мамлакатларнинг товар ва хизматларнинг маълум турларини ишлаб чиқаришга ихтисослашувини ифодалайди. Алоҳида мамлакатларнинг бундай ихтисослашуви маҳсулотлари устун даражада экспортга йўналтирилган халқаро ихтисослашган тармоқларнинг шаклланишига олиб келади. 5. Халқаро меҳнат тақсимоти ривожланиши натижасида жаҳон бозори таркиб топади. Жаҳон бозорига товар ва хизматларнинг халқаро ҳаракати сифатида қараш мумкин. Жаҳон бозори ўзининг ривожланишида бир қатор босқичлардан ўтадики, улардан ҳар бири миллий хўжаликнинг халқаро иқтисодий муносабатларга жалб қилинишининг маълум даражаси билан тавсифланади. 6. Халқаро иқтисодий муносабатларнинг анча мураккаб жиҳатларидан бири ишчи кучининг халқаро миграцияси ҳисобланиб, у ўз ифодасини ишчи кучи ресурсларининг анча қулай шароитда иш билан таъминлаш мақсадида бир мамлакатдан бошқасига кўчиб ўтишида топади. Download 442.82 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling