Iv-боб. Ер усти жихозлари. Бургилаш миноралари


Download 0.59 Mb.
bet4/26
Sana12.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1192063
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Кудукларни бургилаш

Фундаментни куриш. Бургилаш минорасини асосидаги таянч кисми ва тузилишига караб ер юзасида фундамент майдончаси тайёрланади. Купгина бургилаш ускуналари металл конструкцияли блокларда урнатилган булади. Масалан: Энергетик ва насос блоклари, чигир. Металл конструкциянинг бу жихозларда ишлатилиши тебранишлардан саклаш вазифасини бажаради. Бу металл конструкция бетондан куйилган махсус фундаментлар устида жойлаштирилади. Кудукни куришни лойихалаштирилаётганда асосан куйидагиларни хисобга олиш керак:
1. Бургилаш минораси остидаги фундаментни режалаштираётганда, бургилаш ускуналарининг маркази килиб кудук танланади.
2. Жихозларни шундай жойлаштириш керакки, сув хавзалари, утувчи йуллар, электр тармоклари якинрок булиши лозим. Ёрдамчи майдончалар ва бургилаш майдончаси жуда кискартирилган булиши лозим.
3. Шамол йуналишига караб дизелларни ёкилги бакларини ва дизелдан чикадиган тутун учун кувур тармоги утказилишини танлаш лозим.
4. Агар бургилаш ускуналари электр токи билан ишлайдиган булса электр подстанциясини куриш лозим.
Минорани куриш. Хар хил куринишдаги минора учун минорани тиклаш ишлари хам хар хил булади. Уралмаш 3000, Уралмаш 4000, Уралмаш 5000, Уралмаш 2000 (А-симон миноралар) да минорани йигиш ишлари горизонтал холатда бажарилади. Бунда кранблок, балкон, магазин, харакатланувчи центратор, кутариб тушириш асбоблари мажмуаси ва бошка ёрдамчи жихозлар – минора горизонтал холатда булганда жойлаштирилади. Юкоридаги ишлар бажарилгандан кейин бургилаш минораси бургилаш чигири ёрдамида кутарилади. Минорани кутариш 30-40 минут оралигида давом этади. А-симон миноранинг кулайлик томони – минора горизонтал холатда булганда, барча механизм ва мосламалар минорани узида жойлаштирилган булади. Турт оёкли миноралар учун Уралмаш 3000 ва Уралмаш 15000 да махсус ёрдамчи кутаргичлар мавжуд.
ВБА-58-400 минорасини тиклашда, пастда алохида – алохида йигилган секцияларни ёрдамчи кран ёрдамида пастдан юкорига караб жойлаштирилиб борилади. Хар бир жойлаштирилган секциялар бир бирига анкерли болтлар ёрдамида бириктирилади.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling