Iv-боб. Ер усти жихозлари. Бургилаш миноралари


Сузувчи бургилаш курилмалари


Download 0.59 Mb.
bet6/26
Sana12.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1192063
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26
Bog'liq
Кудукларни бургилаш

Сузувчи бургилаш курилмалари.

Сузувчи бургилаш курилмалари махсус сузувчи платформаларга урнатилган булиб, бунда платфомаларни бир нуктада кимирламай туришини таъминловчи козик оёклар Билан жихозланган булади. Сузиш пайтида, яъни бир нуктадан бошка нуктага утиш вактида козик оёклар йигиштириб олинади. Сузувчи бургилаш курилмасини бир нуктада кимирлатмасдан ушлаб туриш учун козик оёклар махсус кутаргич оркали денгиз тубигача туширилади, сунг у денгиз тубига маълум бир чукурликкача кокилади ва шундан кейин каттик килиб махкамланади. Козик оёклар махкам килиб котирилгандан


кейин кутаргич ёрдамида бургилаш курилма платформаси сув сатхидан маълум бир баландликка кутарилиб куйилади.
Кудукни бургилаб булгандан сунг, Яна кутаргич ёрдамида плаиформа секин-аста сув устигача тушширилади, козик оёклар кутарилади, таянч блок платформа устига олинади ва Янги нуктага кучириш мумкин булади.
Сунги 10-15 йилда денгиз конларини узлаштириш кенг куламда олиб борилиши натижасида очик денгиз холатида, сув сатхи 600 метрдан ошик булган шароитларда кудукларни бургилашга тугри келди. Бундай шароитларда сузувчи платформалар оркали бургилашни имконияти чекланганлиги учун бургилаш курилмалари махсус кемаларга урнатилган.
Денгиз кемаларига урнатилган бургилаш курилмалари хар кандай шароитларда хам кудукни бургилаш имкониятини яратиб берди. Одатда бундай кемалар денгизда кудукни бургилаш учун керак буладиган кувурлар, кимёвий реагентлар ва бошка хама керакли асбоб-ускуналар анжомларни тулалигича узи билан олиб юради.
Бундай кемада бургилаш ишлари олиб бориладиган факат бургилаш бригадаси алмашиниб туради. Бургилаш бригадасини алмаштириш учу насосан верталётлардан фойдаланилади. Кема эса вертолёт куниши учун махсус майдонча Билан жихозланган булади.
МДХ худудида денгизда бургилаш ишлари Каспий денгизи, Баренц денгизи, Сахалин бугози, Охота денгиздан олиб борилади. Бу ишларни бажаришда махсус курилган катта кемалардан фойдаланилади.
Хозирги вактда денгизда бургилаш ишлари бутун Дуне микёсида кенг куламда амалга оширилмокда. Айникса Шимолий денгизда Буюк Британия, Голландия, Норвегия фирмаларининг бургилаш ишлари кескин ортиб кетди. Денгизда бургилаш ишларини АКШ ниниг бир неча фирмалари (Юникал, Мобил, Эксон ва б.) жанубий-шаркий Осиёда жуда енг куламда олиб бормокда.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling