Iv-боб. Ер усти жихозлари. Бургилаш миноралари


Download 0.59 Mb.
bet9/26
Sana12.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1192063
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26
Bog'liq
Кудукларни бургилаш

21-расм. Кранблок У3-130-2
22-расм. У4-130-3 тал блоки.


Турбобурги ёрдамида бургилаш ва унинг афзалликлари.

Турбобурги ёрдамида бургилашда бургилаш тизмаси айланмайди, аммо кудук туби двигателидан реактив айланиш моментини кабул килади ва кудук тубига насосдан берилаётган гидравлик энергияни етказади. Бургуга айланма харакат- бургилаш эритмаси окими харакатга келтирадиган турбобурги вали оркали берилади. Бурбобурги ёрдамида бургилашда кудук тубига кувватни узатиш учун факат битта канал ишлайди. Турбобурги бургунинг устига жойлашган булади ва бургилаш эритмаси окими хосил киладиган гидравлик энергияни –механик энергияга айлантирадиган машина хисобланади. Турбобургининг харакатланучи кисми булиб гидравлик турбина хисобланади.


Турбобурги билан бургилаш 2 га булинади:
1. Гидродинамик
2. Гидростатик усулда
Гидродинамик усулда бургилашга турбобургилар киради
Гидростатик усулда бургилашга винтли кудук туби двигателлари киради. Электр токи билан ишлайдиган двигателлар электробурлар дейилади.
Турбобургилар 1-секцияли, 2- секцияли ва 3-секцияли булади. Секциялар бир-бири билан богланади. Турбобурлар эса шлипслар оркали уланади.
Статорлар турбобур корпуси билан мустахкам бирлашади.
Роторлар турбобур вали билан мустахкам бирлашади.


23-расм. Турбинанинг харакати.
Суюклик статорнинг каналидан чикиб, роторнинг каналига утганда бир хил тезлик билан, бир хил бурчак ташкил килиб, уни харакатга келтиради. Суюкликни статорга киришидаги нисбий тезлиги, уни чикишдаги тезлиги билан бир хил булади. Турбобур корпуси богловчи оркали бургилаш тизмасига уланади, тизма эса бошкарувчи кувур ва ротор вкладыши оркали реактив айланиш моментини котирилган ротор столига узатилади.
Кудук танаси кийшик ва кудук чукур булганда барча реактив моменти ёки уни бир кисми кудук деворларига узатилади. Турбобур резьбаларининг ечилиб кетишини олдини олиш барча резьбали богланишлар айланиш моментига караб котирилади. Турбобур валига богловчи, калибратор ва бурги уланади.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling