Iv-боб. Ер усти жихозлари. Бургилаш миноралари


Download 0.59 Mb.
bet8/26
Sana12.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1192063
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26
Bog'liq
Кудукларни бургилаш

Назорат саволлари.

1. Бургилаш миноралари кандай турларга булинади?


2. Бургилаш миноралари кандай танланади?
3. Бургилаш минораларининг мустахкамлиги деганда нимани тушунасиз?
4. А-симон минора Билан 4-оёкли миноранинг фаркини тушунтириб беринг?
5. Миноранинг фойдали баландлиги деганда нимани тушунасиз ва у кандай аникланади?
6. Крон-блокнинг огирлиги кайси формуладан аникланади?
7. Шамон тазйики деб нимага айтилади?
8. Аэродинамик ва динамик коэффициентларни тушунтириб Беринг?
9. Бургилаш минорасининг асоси кандай куринишда булади?
10. Кутарма йулакчаларнинг вазифаси нимадан иборат?
11. Бургилаш минорасида химоя воситаси нима учун кулланилади?
12. Химоя воситаси нечта гурухга булинади?
13. Бургулаш ускуналарини куриш нечта боскичда олиб борилади?
14. Фундаментни куриш кандай амалга оширилади?
15. Кудукни куришни лойихалаётганда асосан нималарга эътибор бериш керак?
16. Минорани куриш кандай амалга оширилади?
17. ВБА-58-400 минораси кандай курилади?
18. Денгизда бургилаш усулларини тушунтириб Беринг?
19. ЛАМ пойдеворининг афзаллиги нимада?
20. МОС пойдеворининг тузилиши кандай?
21. Гипроморнефт пойдеворлари Билан денгиз сатхидан неча метр чукурликкача булган кудукларни бургилаш мумкин?
22. сузувчи бургилаш курилмалари кандай булади?
23. денгиз кудукларини тузилиши кандай?
V-БОБ КУДУКЛАРНИ БУРГИЛАШ УСУЛЛАРИ.


Роторли бургилашда ускуналарга куйиладиган талаблар.

Хозирги вактда чукур нефт ва газ кудуклари айланма харакат оркали бургиланади. Бунда бургуга харакат кудук устида турган ротордан бургилаш тизмаси оркали узатилади. Чукур булмаган, кичик диаметрли кудукларни бургилашда асосан шпиндель туридаги айлантиргичлар кулланилади. Шу жумладан ротор- бургилаш ва химоя тизмаларини тушириш, кутариш ва котириш вактида ушлаб туради (элеватор ёки клинлар ёрдамида). Шунинг учун ротор кудук туби двигателлари Билан бургилаш жараёнида хам керак булади. Роторга узатма чигирдан кардан вали оркали занжирли узатма оркали берилади. Айрим бургилаш шароитлари учун роторни узатиладиган куввати рухсат этилган кучланиш ва бургуни утказиш учун тешигининг диаметрига караб танланади. Роторли бургилашнинг асосийлиги кудук тубига энергияни етказиш учун иккита каналнинг мавжудлиги –ротор узатмасидан механик ва насосдан-гидравлик. Бу бургуга катта механик энергия етказишга шароит яратади.


19-расм. Роторнинг схематик куриниши
1-корпус; 2-ёрдамчи таянч; 3-асосий таянч; 4-роторни айлантирувчи катта колеса; 5-ротор столи; 6-йуналтирувчи кувурни кисувчи мослама; 7-ротор тешигидаги вкладиш; 8-химоя тусиги; 9- ротор ишни тухтатгич; 10 вал; 11-горизонтал подшинник; 12-цепли юлдузчалар.
Роторли бургилаш усулида, гидравлик кудук туби двигателларидан фаркли уларок, бургунинг айланиш частотаси бошкарув пультида бургиловчи томонидан аник бошкариб турилади.
Бургидаги айланиш моменти, роторнинг айланиш частотасига боглик эмас, балки УК буйлаб огирликнинг узгаришига, тог жинслари каттиклигига, бургу тишлари ва шарошкалар таянчининг емирилишига боглик. Бу бургунинг кудук деворларига ишкаланишидан аникланадиган мунимал М1 дан, кудук тубига етказилган Mмax=Nд/n – максималгача узгаради.
Роторли бургилаш усулида оптимал бургилаш режимини танлаш жуда осон, чунки бургунинг ишлашини, УК буйлаб огирликни ва айланиш частотасини бургиловчи постидан узгартириб постидан узгартириб (бошкариб)туриш мумкин. Бургилаш тизмаси айланиб турганда, кудук деворига ёпишиб колиш ёки кисилиб колиш хавфи камаяди. Индикатор тарозиси курсатадиган бургуга бериладиган УК буйлаб огирлик, хакикийсига якин булади, бургуланган тог жинси парчаларини олиб чикиш эса насоснинг иш унумдорлиги паст булганда хам бажарилиши мумкин.
Шу Билан бирга кудук стволининг кийшайган жойларида айланиб турган тизма Яна упирилиш хосил килиши мумкин.
Замонавий ускуналардаги бургулаш насосларининг куввати 600 квтдан ортик _(Nh). Бу Nr чигирнинг кувватидан ва кудук тубини тозалаш ва кудукни ювтшда керак буладиган кувватдан анча ортик. Шунинг учун гидромониторли бургуларни куллаб тог жинсларини парчалашда бу кувватнинг керакли кисмидан фойдаланиш керак. Акс холда говак катламлар ёпилиб колиши, катламда гидроёрилиш булиши мумкин.


, (5.1)

Бу ерда: Nтн-трансмиссия, насоснинг узатма ва гидравлик кисмларида механик ва гидравлик каршиликларни енгишга сарфланадиган кувват.


Nгн+Рн Q -насосларнинг гидравлик куввати.

Бургуга Nгн нинг бир кисми узатилиши мумкин, кайсики бунда циркуляцион системада босим йукотилиши хисобга олинади:




(5.2)
(5.3)

Бу ерда: α1-кудук чукурлигига боглик булмаган бургилаш тизмасининг айрим элементлари ва манифольддаги гидравлик каршиликлар коэф-ти:


• α-бургилаш тизмасининг узунлигига боглик булган бургилаш тизмаси ва халка оралигида гидравлик каршиликлар коэф-ти
• 1-бургилаш тизмасининг узунлиги.
• ρ-бургилаш эритмасининг зичлиги
• g- эркин тушиш тезланиши

Шундай килиб бургу тешикларига борадиган гидравлик кувват куйидагича булади:




(5.4)

Роторли бургулашнинг энг афзаллик томони шундаки, бунда барча турдаги бургилаш эритмаларини ишлатиш мумкин.


Роторнинг куввати куйидагича:
(5.5)

Бу ерда: Nт-трансмиссиядаги каришиликларни енгишга сарфланадиган кувват.


Nх.вр.- бургилаш эритмаси ичида, кудук деворларига тегиб айланадиган бургилаш тизмасининг эркин айланиш куввати.
Nд- бургуни айлантириш учун сарфланадиган кувват. (Бунда тог жинсини парчалаш ва кудук деворларига ишкаланиш хам хисобга олинади).
Юкорида урнатилган ротор столининг 300 к Ат кувватида, кудук чукурлиги 3000 метр булганда, кудук тубига факатгина 60 кВт кувват етиб боради. Агар кудук чукурлиги 5000 метр булганда 30 кВтдан хам кам кувват етиб боради. Бундан хам юкори частотада (120 об/мин)да юкорида курсатилган чукурликларда 40 ва 25 кВт кувват бургуга етиб боради.
Кудук чукурлиги ошган сари, хар томонлама сикилиш, ортиши натижасида тог жинсларининг парчаланиши кийинлашади. Бундай шароитда 500-2000 метргача булган кудукларни бургилашда айланиш частотасини 200-100 об/мин.га, бунда хам чукур кудукларни бургилашда 60-20 об/мин.га туширишга тугри келади.
Роторли бургилаш усулида айланиш частотасини пасайтириш бургилаш тизмаси билан боглик булган халокатларни камайишига, тизманинг емирилишини камайишига, вертлюг, ротор, бургу тишларини ишдан чикиш холатларини камайишига олиб келади. Хозирги вактда дунёда чукур кудуклар казишнинг асосий хажми роторли усулда бургиланади.
Факатгина АКШда 1 йилда 50 млн метрдан ортик ротор усулида бургиланади. Айланма харакат ёрдамида бургилашда тухтовсиз айланиб турган бургининг харакати натижасида кудук чукурлашиб боради. Бургиланган тог жинси булакчалари бургилаш эритмасини тухтовсиз айланма харакати натижасида кудук юзасига олиб чикилади.
Айланма харакат ёрдамида бургилашда двигателнинг жойлашган урнига караб ротор усулида- бунда двигател кудук устида жойлашган булади ва бургини бургилаш тизмаси ёрдамида айлантиради ва кудук туби двигателлари ёрдамида (гидравлик ёки электробур) – бунда двигател кудук тубида ишлайди ва бургининг устига урнатилган булади.
Бургилаш жараёни куйидаги операциялардан иборат булади: кутариб тушириш ишлари (бургилаш кувурини бурги билан бирга кудук тубигача тушириш ва бурги ишлаб булганидан кейин бургилаш кувурларини кутариш) ва бургини кудук тубида ишлаши (тог жинсларини бурги билан парчалаш).
Бундан ташкари бургилаш жараёнида куйидаги кушимча ишлар хам амалга оширилади: намуна олиш, ювувчи суюкликни тайёрлаш, геофизик тадкикот ишлари, кудукни махсулдорлигини синаб куриш ва бошкалар.
Бургилаш жараёнида мушкулот ёки халокатлар (бургилаш кувурининг синиб кетиши, кисилиб колиши ва бошкалар) содир булганда кушимча фавкулотда ишларни бажаришга тугри келади. Айланма харакат ёрдамида бургилаш ускуналарининг жойлашиш схемаси 20- расмда ифодаланган.
Ротор бургилаш минорасининг марказида жойлашади. Бургилаш кувурлари ва бошкарувчи кувур роторнинг ичидан утади. Бошкарувчи кувурнинг юкори кисми вертлюг билан богланган булади. Вертлюгнинг бошкарувчи кувур билан богланган остки кисми бургилаш кувурлари тизмаси билан биргаликда айланади, юкори кисми эса хамиша харакатсиз, айланмаган холатда булади.
Вертлюгнинг харакатсиз кисмидаги тешикка бургилаш шланги богланади ва бургилаш жараёнида шу шланг оркали бургилаш насослари ёрдамида кудукка бургилаш эритмаси хайдалади. Бургилаш шланги, вертлюг, бошкарувчи кувур ва бургилаш тизмасидан утиб борган бургилаш эритмаси бурги тешикларидан чикади. Бургилаш эритмаси кудукни ювиб, парчаланган тог жинси булакларини бургилаш кувури ва кудук девори орасидаги халка оралигидан юкорига олиб чикади. Кудук юзасига чиккандан кейин буригилаш эритмаси тог жинси парчаларидан тозаланиб яна кудукка хайдалади.
Вертлюгнинг юкорига харакатсиз кисмига балдок котирилган ва шу балдок ёрдамида вертлюг илгакка осилади. Илгак эса уз навбатида харакатланувчи тал блоки богланган. Бургилаш минорасининг энг юкори кисмига бир неча рамкалардан ташкил топган кронблок урнатилган.
Бургилаш жараёнида бургилаш тизмаси илгакда осилган холатда булади. Бургини алмаштириш учун барча бургилаш кувурлари кудукдан кутариб олинади ва бурги алмаштиради.

20- расм. Бургилаш ускуналарининг жойлашиш схемаси.


1-бурги; 2- турбобурги (ротор усулида бургилашда урнатилмайди); 3- бургилаш кувури; 4- бургилаш кулфи; 5-чигир; 6- чигир ва роторнинг двигателлари; 7-вертлюг; 8-тал аркони4 9 –тал блоки; 10 –илгак; 11- бургилаш шланги; 12- бошкарувчи кувур; 13 –ротор; 14-минора; 15-метал арикча; 16-насос богланишлари; 17- бургилаш насоси; 18 – насоснинг двигатели; 19- кабул ктлувчи идиш.





Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling