Iv-боб. Ер усти жихозлари. Бургилаш миноралари


Турбобурнинг ишчи характеристикаси


Download 0.59 Mb.
bet10/26
Sana12.02.2023
Hajmi0.59 Mb.
#1192063
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26
Bog'liq
Кудукларни бургилаш

Турбобурнинг ишчи характеристикаси.

Турбобурнинг иш характеристикаси турбинаникидан фаркли уларок, турбобур таянчларида сарфланадиган кувватни хисобга олади. Бунда айланиш моменти ва ук буйлаб огирликни аниклаш мумкин. Бурбобурги билан бургилашнинг афзалликлари куйидагича:


1. Роторли бургилашга нисбатан олганда бургилаш тизмасининг ишлаш шароити яхшиланади, бу эса юпка деворли ва енгил бургилаш кувурларидан фойдаланиш имконини яратади.
Бургуга бериладиган огирлик, роторли бургилашдаги каби бургилаш тизмасининг бир кисми билан узатилади, аммо ОБКнинг узунлигини камайтириш мумкин. Бургилаш тизмасини кудук деворларига тегиб, ёпишиб колишини олини олиш учун вакти-вакти билан тизма ротор ёрдамида айлантириб турилади.
Бургилаш тизмасининг ишлаш муддати роторли бургилашдаги нисбатан 2 марта ортади. Аммо циркуляцион системадаги юкори босим натижасида резьбаларда ювилиш булиши мумкин, шунинг учун резьбаларни назорат килиб туриш, яхши котириш, юкори герметикликка эга булган богловчилардан фойдаланиш зарур.
2. Бургунинг айланиш частотаси юкори булгани учун бургилашнинг механик тезлиги ортади.
3. Факатгина хаво оркали бургилашдан ташкари барча турдаги бургилаш эритмалари ни куллаш мумкин.
4. Кудук танаси талаб килинган йуналишга кайиштириш осонлашади.
5. Бургилаш бригадасининг ишлаш шароити яхшиланади, негаки ротор шовкин булмайди ва бургулаш майдончасида силкинишлар камаяди.
Турбобурги билан бургилашнинг юкори курсатилаган афзалликлари туфайли бизнинг республикамизда ундан кенг куламда фойдаланилади.
Республикамизда нефт ва газ кудукларини катта тезликда бургилашда турбобурги усули катта ёрдам беради.
24- расм. Т12М3-81 турбобури.

Мухандис П.П.Шумилов турбинанинг иш унумдорлигига таъсир этувчи бургилаш эритмасининг микдори хакидаги куйидаги асосий конуниятларни яратди.


1. Турбинанинг айланиш частотаси хайдаладиган суюкликнинг микдорига пропорционал:


(5.6)

Масалан, хайдаладиган суюклик микдорини 3 марта оширилган, турбинанинг айланиш частотаси хам 3марта ортади.


2. Турбинадаги босим узгариши хайдаладиган суюклик микдорининг квадратига пропорционал:
(5.7)

Масалан, хайдаладиган суюклик микдорини 2 марта оширилганда, турбинадаги босим 4 марта ортади.


3. Турбинанинг айланиш моменти ва босим узгариши, хайдаладиган суюклик микдорининг квадратига пропорционал:


(5.8)
4. Турбинанинг куввати хайдаладиган суюклик микдорининг кубига пропорционал:


(5.9)

Масалан, хайдаладиган суюклик микдорини 2 марта оширилганда, турбинанинг куввати 8 марта ортади.


(5.6) ва (5.9) формулаларни тахлил килганда, шундай хулосага келиш мумкинки, турбобурнинг самарали ишлаши учун бургилаш насосларининг максимал ишлашини таъминлаш керак.

Хозирги вактда бир неча турдаги турбобургилар кулланилади:


1. Т12 (Т12 МЗБ-172; Т12 МЗБ-195; Т12 РТ-240; Т12 МЗБ-240) туридаги турбобургилар кудукларни юкори кисмини шарошкали бургилар билан бургилаш учун ишлатилади.
Диаметри 394-920 мм булган чукур нефт ва газ кудукларини юкори кисмини бургилаш учун- реактив турбинали агрегатлар ишлатилади. Кайсики уларда 2 та турбобурги параллел жойлаштирилган ва бир-бири билан мустахкам богланган булади.
Диаметри 1730-2660 мм булган кудукларни бургилаш учун 3 та, хатто 4 та турбобургилардан бирлаштирилаган агрегатлардан фойдаланилади.
2. ТС (ТС4А-104,5; ТС4А-127; ТС5Е-172; ТС5Б-195; ТС5Б-240; 3ТС5Е-172; 3ТС5Б-195; 3ТС5Б-240) секцияли турдаги турбобургилар чукур кудукларни шарошкали бургилар билан бургилашда ишлатилади.
Бу турбобургилар -1 та турбобурги шаклида бирлаштирилган (богланган) 2 ёки 3 та турбинали секциялардан иборат.
Бунда юкори секциялар валидаги айланувчи момент, кейинги секцияларнинг валиган-валлар муфтаси оркали узатилади. Секция корпуси буйича (переводник) богловчилар оркали резьбали кулфда богланади.
3. КТД (колонковое турбодолото) туридаги турбобургилар кудукларни бургилаш жараёнида намуна олиб бургилашга мулжалланган.
КТД4С-172-190/40, КТД4С-195-214/60 колонкали турбобургилар 2 та секциядан иборат.
Колонкали турбобургиларнинг конструкцияси шундайки, бургилаш тизмаларини кутармасдан туриб хам намуна олиш мумкин. Бунда олинадиган юк олиб чикувчи (съемной-грунтоноска) нинг юкори кисмида туткични ушлаб колиш учун бурт мавжуд ва бу бурт бургилаш тизмаси ичидан махсус чигир оркали туширилади.
4. ЗТСШ (ЗТСШ-172, ЗТСШ-195Л, ЗТСШ-215, ЗТСШ-240) турдаги шпинделли секцияли турбобургилар ва (ЗТСШ1-172, ЗТСШ1-195, ЗТСШ1-195Л, ЗТСША-195ТЛ, ЗТСШ1-240Ш) туридаги узгартирилган турбобургилар.
Бу турбобургилар 1 та турбобургига бирлаштирилган 3 та тубинали ва 1та шпинделли секциядан иборат.
Бу турбобургиларда шарошкали бургилар билан оддий ювиш усулида, хамда гидромониторли ва олмосли бургилар билан хам бургилаш мумкин.



Download 0.59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   26




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling