Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Download 170.27 Kb.
bet39/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   67
Bog'liq
4 қисм

Дебет 2311-2317 Кредит 1010-1090 - материал харажатларига;
Дебет 2311-2317 Кредит 6710 - меҳнат ҳақи харажатларига;
Дебет 2311-2317 Кредит 6520 - ижтимоий суғурта харажатларига;
Дебет 2311-2317 Кредит 6510 - суғурталаш харажатларига;
Дебет 2311-2317 Кредит 6010,6990 - иш, хизмат харажатларига;
Дебет 2311-2317 Кредит 2510- умумишлаб чиқариш харажатларининг
ҳисобдан чиқарилишига.
Ҳар бир ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари счётининг дебетида тўпланган харажатлар қишлоқ хўжалик корхоналарида қабул қилинган тартибларга кўра дастлаб асосий ишлаб чиқариш тармоқлари, ушбу тармоқлар ичида алоҳида соҳлар, соҳалар ичида эса маҳсулот турлари ўртасида тақсимланади. Чунончи:
*машина-трактор парки хизматлари деҳқончилик ва чорвачилик тармоқлари харажатлари счётларига бевосита кўрсатилган хизматларни тасдиқловчи ҳужжатлар асосида олиб борилади, мисол учун ерни шудгорлаш, экиш, ягоналаш, ҳосилни ўриб бериш, йиғиш ва ташиш каби хизмат ҳақлари бевосита деҳқончилик харажатларига олиб борилади; деҳқончилик харажатларига олиб борилган ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари олинган маҳсулотлар (пахта, буғдой, сабзавотлар ва бошқалар) ўртасида ушбу маҳсулотларга ажратилган ер майдонлари ҳажмига, кўрсатилган хизматлар сонига қараб тақсимланади.
*таъмирлаш устахоналари харажатлари уларнинг қайси тармоққа ва соҳага тегишлилигига қараб тақсимланади.
*кўрсатилган агротехник хизматлар харажатлари ҳам худди юқоридаги тартибга ўхшаш тарзда тармоқлар ва соҳалар ўртасида тақсимланади.
*сув таъминоти хўжалиги харажатлари жами сарфланган сув харажатларини экин турлари ўртасида улар эгаллаган майдонга, суғориш сонига ва сув сарфи меъёрларига кўра бош мироб томонидан тузилган ва хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоб асосида тақсимлаб чиқилади.
*электр таъминоти хўжалиги харажатлари бош энергетик томонидан тузилган ва хўжалик раҳбари томонидан тасдиқланган ҳисоб-китоб асосида тармоқлар ва соҳалар, улар ўртасида эса маҳсулотлар бўйича тақсимланади.

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling