Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Download 170.27 Kb.
bet47/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   67
Bog'liq
4 қисм

Сотиш харажатларига қишлоқ хўжалик корхоналарида етиштирилган маҳсулотларни сотиш билан боғлиқ барча турдаги харажатлар, чунончи, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ярмарка ва виставкаларини ташкил этишга, уларни реклама қилишга, контрактларни тузишга, омборхоналарни сақлашга, сотиш билан шуғулланувчи ходимларга меҳнат ҳақи ва ижтимоий тўловларга сарфланган ҳамда шу каби бошқа харажатлар киради. Сотиш харажатларининг ҳисоби 9410 «Сотиш харажатлари» счётида олиб борилади. Бу счётнинг дебетида юқорида келтирилган барча турдаги харажатлар тўпланади, бунда 0200, 1000, 6010, 6990, 6710, 6520 ва бошқа аниқ харажатларни ифодаловчи счётлар кредитланади. Ҳисобот йили охирида 9410 «Сотиш харажатлари» счёти ёпилади, яъни унинг дебетида тўпланган суммага Дебет 9910 «Молиявий натижа» Кредит 9410 «Сотиш харажатлари» ёзуви берилади.
Маъмурий-бошқарув харажатларига қишлоқ хўжалик корхоналарини бошқарув аппаратини сақлашга доир харажатлар, чунончи, бошқарув аппарати ходимларига ҳисобланган иш ҳақи, ижтимоий тўлов, амортизация ажратмалари, хизмат сафарлари, газета ва журналларга обуна, канцелярия товарлари ва бошқа шу каби харажатлар киради. Маъмурий-бошқарув харажатларининг ҳисоби 9420 «Бошқарув харажатлари» счётида олиб борилади. Бу счётнинг дебетида юқорида келтирилган барча турдаги харажатлар тўпланади, бунда 0200, 1000, 6010, 6970, 6990, 6710, 6520 ва бошқа аниқ харажатларни ифодаловчи счётлар кредитланади. Ҳисобот йили охирида 9420 «Бошқарув харажатлари» счёти ёпилади, яъни унинг дебетида тўпланган суммага Дебет 9910 «Молиявий натижа» Кредит 9420 «Бошқарув харажатлари» ёзуви берилади.
Бошқа операцион харажатларга қишлоқ хўжалик корхоналарининг турли хайрия сифатида берилган мулкини ҳисобдан чиқарилиши, тўланган пеня ва жарималар, кўрсатилган моддий ёрдамлар, банк хизматлари учун тўловлар, аудиторлик текширувлари ва турли консалтинг хизматлари учун тўловлар, сотиш ҳажмига нисбатан пенсия фондига, мактаб таълимини ривожлантириш фондига ва автойўл фондига мажбурий ажратмалар, суд харажатлари, воз кечилган дебиторлик қарзлари ва шу каби бошқа харажатлар киради. Бошқа операцион харажатларининг ҳисоби 9430 «Бошқа операцион харажатлар» счётида олиб борилади. Бу счётнинг дебетида юқорида келтирилган барча турдаги харажатлар тўпланади, бунда 0200, 1000, 4010, 5010, 5110, 6010, 6970, 6990, 6710, 6520 ва бошқа аниқ харажатларни ифодаловчи счётлар кредитланади. Ҳисобот йили охирида 9430 «Бошқа операцион харажатлари» счёти ёпилади, яъни унинг дебетида тўпланган суммага Дебет 9910 «Молиявий натижа» Кредит 9430 «Бошқа операцион харажатлар» ёзуви берилади.

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   43   44   45   46   47   48   49   50   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling