Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларнинг ҳисоби


Download 170.27 Kb.
bet48/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   67
Bog'liq
4 қисм

Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларнинг ҳисоби. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадларга асосий воситалар ва бошқа активлар (номоддий активлар, қимматли қоғозлар, материаллар)ни сотишдан олинган фойда, жорий ижарадан олинган фойда, хизмат кўрсатувчи бўлинмалардан тушумлар, воз кечилган кредиторлик қарзлар, беғараз олинган молиявий ёрдам, инвентаризацияда аниқланган ортиқчалар ва бошқа шу каби қўшимча даромадлар киради. Ушбу турдаги даромадларнинг ҳисоби 9300 «Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» счётлар тизимида очилган алоҳида счётларнинг кредитида олиб борилади. Бунда 1000, 4800, 5010, 5110, 6010, 6900, 9210, 9220 ва бошқа аниқ даромадларни ифодаловчи счётлар дебетланади. Ҳисобот йили охирида 9300 «Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» счёти ёпилади, яъни унинг кредитида тўпланган суммага Дебет 9300«Асосий фаолиятдан олинган бошқа даромадлар» Кредит 9910 «Молиявий натижа» ёзуви берилади.
Молиявий фаолиятга доир даромадларнинг ҳисоби. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида молиявий фаолиятга доир даромадларга дивиденд ва фоиз кўринишидаги даромадлар, узоқ муддатли ижарадан олинган даромадлар, қимматли қоғозларни қайта баҳолашдан олинган даромадлар, хорижий валютада ифодаланган баланс моддалари бўйича ижобий курс фарқлари (ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган қишлоқ хўжалик корхоналарида) киради. Бу турдаги даромадларнинг ҳисоби 9500 «Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар» счётлар тизимида очилган алоҳида счётларнинг кредитида олиб борилади. Бунда 4010, 4800, 5020, 5200 ва бошқа аниқ даромадларни ифодаловчи счётлар дебетланади. Ҳисобот йили охирида 9500 «Молиявий фаолиятдан олинган даромадлар» счёти ёпилади, яъни унинг кредитида тўпланган суммага Дебет 9500«Молиявий фаолият олинган даромадлар» Кредит 9910 «Молиявий натижа» ёзуви берилади.
Молиявий фаолиятга доир харажатларнинг ҳисоби. Қишлоқ хўжалиги корхоналарида молиявий фаолиятга доир харажатларга олинган кредит ва қарзлар учун тўланган фоизлар, узоқ муддатли ижара бўйича фоиз тўловлари, қимматли қоғозларни чиқаришга доир харажатлар, хорижий валютада ифодаланган баланс моддалари бўйича салбий курс фарқлари (ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланаётган қишлоқ хўжалик корхоналарида) киради. Бу турдаги харажатларнинг ҳисоби 9600 «Молиявий фаолиятга доир харажатлар» счётлар тизимида очилган алоҳида счётларнинг дебетида олиб борилади. Бунда 5200, 6010, 6900 ва бошқа аниқ харажатларни ифодаловчи счётлар кредитланади. Ҳисобот йили охирида 9600 «Молиявий фаолиятга доир харажатлар» счёти ёпилади, яъни унинг дебетида тўпланган суммага Дебет 9910 «Молиявий натижа» Кредит 9600«Молиявий фаолиятга доир харажатлар» ёзуви берилади.

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling