Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


Дебет 4010 «Харидорлардан олинадиган счётлар» Кредит


Download 170.27 Kb.
bet46/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   67
Bog'liq
4 қисм

Дебет 4010 «Харидорлардан олинадиган счётлар»
Кредит 9010 «Маҳсулот сотишдан олинган даромадлар».
б) бепул берилган маҳсулотлар бўйича қарзнинг ҳисобдан чиқарилишига
Дебет 9430 «Бошқа операцион харажатлар»
Кредит 4010 «Харидорлардан олинадиган счётлар».
Сотиш таннархининг ҳисоби. Қишлоқ хўжалик корхоналарида сотилган қишлоқ хўжалик маҳсулотлари таннархининг ҳисоби 9110 «Сотилган маҳсулотлар таннархи» счётида юритилади. Ҳисобот йили давомида ушбу счётнинг дебетида сотилган маҳсулотлар режа таннархи бўйича қуйидаги ёзув билан акс эттирилади:
Дебет 9110 «Сотилган маҳсулотлар таннархи»
Кредит 2810 «Тайёр маҳсулотлар».
Ҳисобот йили охирида барча ҳақиқий ишлаб чиқариш харажатлари аниқлангач, сотилган ҳамда омборларда сотилмасдан қолган маҳсулотларнинг ҳақиқий таннархи аниқланади. Шунингдек, 9110 «Сотилган маҳсулотлар таннархи» счётининг дебетида акс эттирилган сотилган маҳсулотларнинг режа таннархидаги қиймати қўшимча ёзув ёки «сторно» усуллари бўйича ҳақиқий таннархидаги қийматига етказилади. Бунда, чунончи, режа таннарх ҳақиқий таннархдан катта бўлса, у ҳолда «сторно» ёки «қизил ёзув» усулида Дебет 9110 «Сотилган маҳсулотлар таннархи» Кредит 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ёзуви берилади. Режа таннарх ҳақиқий таннархдан кичик бўлса, у ҳолда «қўшимча ёзув» усулида Дебет 9110 «Сотилган маҳсулотлар таннархи» Кредит 2010 «Асосий ишлаб чиқариш» ёзуви берилади.
Давр харажатларининг ҳисоби. Қишлоқ хўжалик корхоналарида бошқа юридик шахслардаги сингари давр харажатлари асосан учта гуруҳга бўлинади: (1) сотиш харажатлари; (2) маъмурий-бошқарув харажатлари; (3) бошқа операцион харажатлар. Давр харажатларининг таркиби ва уларнинг ҳисобини юритишда қишлоқ хўжалик корхоналари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 5 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган «Маҳсулот (иш, хизмат)ларни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тўғрисида низом»га ва 21-сон БҲМС «Хўжалик юритувчи субъектлар молиявий-хўжалик фаолияти бухгалтерия ҳисоби счётлар режаси ва уни қўллаш бўйича йўриқнома»га амал қилишлари лозим.

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling