Iv qism. Qishloq xo‘jalik korxonalarida buxgalteriya hisobining xususiyatlari


«Ишлаб чиқариш ва бошқарувни ташкил этиш харажатлари»


Download 170.27 Kb.
bet22/67
Sana17.06.2023
Hajmi170.27 Kb.
#1543515
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   67
Bog'liq
4 қисм

«Ишлаб чиқариш ва бошқарувни ташкил этиш харажатлари» моддасида умумишлаб чиқариш харажатлари акс эттирилади.
«Суғурта тўловлари» моддасида қишлоқ хўжалик экинларининг ҳосили ва кўп йиллик экинлар, қишлоқ хўжалик ҳайвонлари, қуён, асалари оилалари ва шу кабилар бўйича давлат мажбурий суғурта тўловларига оид харажатлар ҳисобга олинади. Бу тўловлар тегишли экинларнинг таннархига бевосита олиб борилади. Бу моддада маҳсулотни ишлаб чиқаришда бевосита фойдаланиладиган бино, иншоот, машина, ускуна, инвентар ва бошқа асосий воситаларнинг суғурта тўловлари ҳам ҳисобга олиб борилади. Бундай суғурта тўловлари маҳсулотни ишлаб чиқаришга сарфланадиган харажатларга мутаносиб равишда экин ва маҳсулот турлари бўйича тақсимланади.
«Бошқа харажатлар» моддасида маҳсулотни ишлаб чиқаришга бевосита дахлдор, аммо юқорида кўриб чиқилган моддалардан бирортаси ҳам киритилмайдиган харажатлар акс эттирилади.
Деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатларининг дастлабки ҳисоби уларнинг алоҳида моддалари бўйича қуйидаги тартибларга кўра ва гувоҳлик берувчи бошланғич ҳужжатлар асосида юритилади (15.1-жадвалга қаранг)
15.1-жадвал
Деҳқончилик ишлаб чиқариш харажатларининг ҳисоб-китоб
қилиш тартиби



Харажат моддалари

Ҳисобга олиш тартиби

Гувоҳлик берувчи ҳужжат

1Меҳнат харажатлари

Наряд бўйича ишланган соат миқдорини 1 соатлик тарифга кўпайтириш йўли билан топилади



Наряд, табель, ҳисоб-тўлов қайдномаси

2Ижтимоий суғуртага ажратма

Ҳисобланган иш ҳақини белгиланган ставкага кўпайтириш йўли билан топилади



Махсус ҳисоб-китоб

3 Уруғлик сарфи

Экин тури бўйича экилган майдон ҳажмини 1 га ерга сарфланган уруғлик миқдорига ва 1 кг уруғликнинг ҳақиқий таннархига кўпайтириш йўли билан топилади



Уруғлик сарфи далолат-номаси

4Ўғит сарфи

Экин тури бўйича экилган майдон ҳажмини 1 га ерга сарфланган ўғит миқдорига ва 1 т ўғитнинг ҳақиқий таннархига кўпайтириш йўли билан топилади



Ўғит сарфи далолатномаси

5Ёқилғи сарфи

Экин турлар ўртасида қишлоқ хўжалик техникаси ва бошқа транспортларнинг ҳар бир соҳада ишлаган вақти миқдорига (соатига) қараб тақсимланади



Механикнинг рапорти, нарядлар, йўл варақалари

6Суғурта тўловлари

Ҳар бир маҳсулот тури бўйича ҳисобланган суғурта тўлови бўйича



Суғурта полиси, шартнома

7Иш ва хизматлар

Ҳисоб сиёсатида белгиланган тартиб бўйича тақсимланади

Бош агроном томонидан тузиладиган махсус тақсим-лаш ҳисоб-китоби

8Ёрдамчи ишлаб чиқариш харажатлари

Ҳисоб сиёсатида белгиланган тартиб бўйича тақсимланади



Махсус тақсимлаш ҳисоб-китоби

9Умумишлаб чиқариш харажатлари

Ҳисоб сиёсатида белгиланган тартиб бўйича тақсимланади



Махсус тақсимлаш ҳисоб-китоби

Деҳқончилик ишлаб чиқаришнинг пировард натижаси бўлиб етиштирилган маҳсулотлар ҳисобланади Маҳсулот таннархига уларнинг кирим қилиш-топшириш жойигача қилинган харажатлар киритилади Маҳсулотларнинг кирим қилиш-топшириш жойи бўлиб қуйидагилар ҳисобланади (15.2-жадвал).

Download 170.27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   67




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling