Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади
Электрон хизматлар ва рақамли маҳсулотлар
Download 1.06 Mb. Pdf ko'rish
|
9-mavzu
10.2. Электрон хизматлар ва рақамли маҳсулотлар
бозорининг хусусиятлари Назарий жиҳатдан блокчейн фақат битта бўлиши лозим. Назарий жиҳатдан у аста-секинлик билан барча тасдиқланган транзакциялар узлуксиз, монолит қайдини яратадиган хеш-алоқалар асосида шаклланади. Вақти-вақти билан блокчейнда иккиланишлар пайдо бўлади: ташланган – тугалланмаган ёки тасдиқланмаган транзакциялар блоки вужудга келади. Бошқа майнерлар уни верификация қилишга уринади, лекин баъзида унинг қонунийлиги ва унга ўз блокларини қўшиб олиш иммкониятига ишончи комил бўлмайди. Бироқ умумий розиликка асосан ташкил қилинган Биткоин тизими зўр маҳорат билан ишлангани шундаки, бундай иккиланишлар узоқ давом этмайди. Ахир майнерлар гуруҳлари энг узун блокчейн тармоғи қонуний ҳисобланади, деган тахминдан келиб чиқиб, ҳаракат қилади. Майнерларнинг аксарияти муайян блокчейн тармоғи устида биргаликда ишлаб, унинг қонунийлигини тасдиқлайди, чунки биргаликда улар кўпчилик майнерлар томонидан тан олинмайдиган занжирнинг кичик тармоғини хато (ёки фирибгарлик мақсадларида) давом эттирадиган кичик қисми эга бўлган ресурслардан кўра кўпроқ ҳисоблаш ресурсларига эга бўлади. Каттароқ ҳисоблаш ресурси шуни англатадики, унга эга бўлган майнерлар кўпчилиги кўпроқ тангалар ютади ва вақт ўтиши билан узунроқ блокчейн занжири қуради (энг юқори блоклар рақамлари билан). Бу ҳолатни ўз блокларини блоклар рақамлари пастроқ бўлган занжирлар қисқароқ тармоқларига улайдиган компьютерлар дарҳол сезиб қолади. Бу “адашган” майнерлар кейин занжирнинг узунроқ тармоғига ўтиб олади. Ахир блоклар ва транзакциялар уларни майнерларнинг кўпчилиги шундай ҳисоблаган тақдирдагина қонуний ҳисобланади. Бироқ ушбу тамойил агар алоҳида олинган бир майнер ўз қўлида тармоқнинг ҳисоблаш ресурси 50 %дан ортиғини мужассам этадиган бўлса, муаммо юзага келиши мумкин. Шундай қилиб, очиқ кодли дастурлар билан ишлайдиган дастурчилар гуруҳи ҳозирги пайтда “эгоистик майнинг” ва “51 % ҳужум”дан ҳимоя қилиш қўшимча чораларини қидириш билан машғул. Тўғрисини айтганда, ўша пайтдан буён ҳеч қандай муттаҳамлик бўлмаган, нима бўлганда ҳам ишонарли сабабга кўра бўлган. Накамото ёзганидек, “…агар қайсидир серғайрат фирибгар барча дуруст майнерларнинг ҳаммасидан кўпроқ ҳисоблаш ресурслари тўплашнинг уддасидан чиқадиган бўлса, у танлов олдида қолади: ўз Биткоинларидан такроран фойдаланиш ёки унинг ёрдамида янги тангалар ҳосил қилиш асносида ундан фирибгарлик мақсадларида фойдаланиш (10.2, 10.3-расм). Download 1.06 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling