Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади


 Криптовалюталар ва тўлов тизимлари


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/45
Sana18.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1564742
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   45
Bog'liq
9-mavzu

10.3. Криптовалюталар ва тўлов тизимлари 
Интернет ва электрон савдо ривожланган 
сайин инсонларнинг “масофадан туриб” 
электрон пуллар тўлашларига тўғри кела 
бошлади. Бунда пулни масофадан туриб 
қўлдан қўлга беришнинг эса умуман иложи 
йўқ. Шунинг учун ҳам пулларни бир инсондан 
иккинчисига масофадан туриб ўтказиш 
жараёнида ўзига хос воситачиларга, яъни электрон тўлов тизимлари, банк ёки 
курьерларга мурожаат этиш керак бўлади. Ҳар қандай воситачи эса 
бажараётган пул ўтказмаларига боғлиқ бўлган операцияси учун қандайдир 


тўлов олиб қолади, чунки ҳеч ким текинга ишлашни хоҳламайди. 
Ўтказилаётган пул миқдори қанча кўп бўлса, воситачига бўлган тўловлар 
туфайли пулни йўқотиш ҳам шунчалик кўп бўлади, албатта. Ахборот 
технологиялари ва электрон савдо ривожлангани сари кўпчилик одамлар пул 
ўтказмалари билан боғлиқ харажатларни камайтириш борасида ўйланиб 
қолишди, яъни қандай қилиб ушбу харажатларни камайтириш ва пул 
ўтказмалари фойдали иш коэффициентини иложи борича юз фоизга оширган 
ҳолда электрон бизнесни юритиш мумкин?
Бу борада турли хилдаги таклиф ва молоҳазалар жуда кўп эди, лекин 
уларнинг барчаси бир қанча сабабларга кўра рад этилди. Чунки товар ва 
хизматлар олди-сотдиларидаги воситачиларга бўлган тўловларни олиб 
ташлаганда ҳам, турли-туман фирибгарлардан қандай ҳимояланиш – пулни 
айнан Сиз ўтказганингиз ёки уни олганингизни қандай исботлаш мумкин? Бу 
муаммонинг ечими 2009 йилларда Сатоши Никамото деб номланган шахс ёки 
шахслар гуруҳи томонидан мураккаб криптографик математик ҳисоб-
китоблар натижасида ишлайдиган янги электрон тўлов тизимини оммага 
тақдим этгандан сўнг топилди. Бундай тўловларни амалга оширишда 
ишлатиладиган пул бирлигининг номи эса Биткоин деб аталди. Биткоин 
криптографик электрон пул бирликлари махсус электрон ҳамёнларда 
сақланиб, бундай ҳамёнларга пул тушириш ва уларни турли хил мақсадларда 
ишлатиш мумкин. 
Виртуал (рақамли/электрон) валюта моддий тимсолда мужассам 
топмаган, тўлақонли пул белгиси сифатида фойдаланиш мумкин бўлган пул 
маблағларидир. 
Криптовалюта – криптографик алгоритмларни махсус қўллашга 
асосланган эмиссия, виртуал валюта тури (“ўлжа”, майнинг). 
Транзакциялар блоклари занжири (Block Chаin/Блокчейн) тақсимланган 
маълумотлар тўпламларини тузиш методологияси бўлиб, бунда ҳар бир қайд 
эгалик қилиш тарихи ҳақидаги ахборотдан иборат бўлади, бу эса уни 
қалбакилаштириш имкониятини қатъий чегаралаб қўяди. Блокчейн виртуал 
валюта тизимларида операцияларни бажариш ва уларнинг тарихини сақлаш 
учун қўлланади. 
Биткоин (Bitcoin) мавжуд виртуал валюталар ичида биринчиси ва энг 
кўп тарқалган криптовалюта ҳисобланади ҳамда Блокчейн технологиясидан 
фойдаланади. 
Виртуал валюта криптовалюталарга мансуб бўлмаслиги ва Блокчейн 
технологиясидан фойдаланмаслиги ҳам мумкин. Криптовалюта бўлмаган 
виртуал валюталарга Яндекс-пул, Веб-мани (WebМoney) ва Киви-ҳамён 
(Qiwi)ни мисол қилиб келтириш мумкин. Кўпчилик виртуал валюта, 
криптовалюта ва Блокчейн атамаларини адаштириб юборади ва уларни 
синоним сифатида қўллайди, лекин бу фақат биринчи виртуал валюта – 
Биткоин учун тўғридир. Гап шундаки, Блокчейн технологияси махсус Биткоин 
учун ишлаб чиқилган ва маълум вақт давомида бошқа ҳеч қаерда қўлланмаган, 
ҳозир эса бундай эмас. 
Блокчейн 
технологияси 
асосида 
ишлаб 
чиқилган 
Биткоин 


криптовалютаси ихтиро қилинган ва эмиссия қилинган. Анъанавий электрон 
тўлов тизимлари билан таққослаганда, оддий фойдаланувчи сифатида 
криптовалютани ривожлантиришдан мақсад нима ва у нимаси билан 
қизиқарли бўлади? 
Блокчейндан пул номинали нуқтаи назаридан эмас, балки давлат 
реестрлари юритиш соҳасида фойдаланиш, умуман, бошқа гап. Давлат 
секторида блокли занжирлар билан экспериментлар бутун дунё бўйлаб 
тезлашмоқда. АҚШ соғлиқни сақлаш ва бошқа бир қатор тармоқларда, 
Швеция мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказишда, Буюк Британия пенсия 
таъминоти соҳасида айнан шу йўлни танлаган. 
Бундай лойиҳаларда давлатнинг рисклари криптовалюталар яратиш 
билан таққослаганда, анча пастроқ бўлади. Шу билан бирга, улардан 
олинадиган ижтимоий самара, рақамли ва оддий иқтисодиётга қўшиладиган 
ҳисса юқори бўлади. Масалан, ҳисоб-китобларга кўра, фақат АҚШнинг ўзида 
мулк ҳуқуқини рўйхатдан ўтказиш соҳасида Блокчейн жорий қилиш йилига 2-
4 млрд. доллар тежашга имкон берган бўларди. Бунда тежамкорлик 
операциялар тезлашуви билан, демак, тижорат секторининг ривожланиши 
билан бирга кузатилади. 
Ушбу хусусиятлари сабабли Блокчейн технологияси тобора кенгроқ 
қўлланилмоқда: муаллифлик ҳуқуқи, сайловчилар овозини ҳисоблаш, 
ташаббус краудфайндинги, ижтимоий обрў-эътибор, суғурта, реклама, 
ставкалар ва ҳоказо. 
Технологиялар ва алгоритмлар моҳиятига киришиб ўтирмасдан, 
Блокчейн технологиясининг асосий ажратиб турадиган хусусиятлари 
қуйидагилардан иборат: 
➢ маълумотлар кўп марта такрорланган бўлиб, барча қатнашчилар 
томонидан яратилган ва қўллаб-қувватланадиган тақсимот тармоғида 
сақланади, бу эса уни бузиб киришни амалда имконсиз қилиб қўяди; 
➢ ҳар бир ахборот ўз тарихига эга бўлиб, бу ахборотнинг келиб чиқиши 
ва унинг ҳақиқийлигини текширишга имкон беради
➢ маълумотлар тўпламини тузиш хусусиятлари уни хакерлар 
ҳужумларига ёки ғайриқонуний ҳаракатларга нисбатан чидамли қилиб қўяди. 
Блокчейн 
технологиясининг 
санаб 
ўтилган 
хусусиятлари 
криптовалюталарнинг асосий хусусияти – ишончлиликни асослаб беради: 
➢ қалбакилаштириш имконсизлиги; 
➢ ўғирлаш имконсизлиги. 
Шунингдек, классик криптовалюталарнинг қуйидаги хусусиятларини 
қайд этиш зарур: 
➢ умумий эмиссия маркази йўқлиги; 
➢ очиқ дастурий код; 
➢ ташқи тартибга солиш йўқлиги (дастурий кодда киритилгандан 
ташқари); 
➢ трансчегаравийлик. 
Ишончлиликдан ташқари криптовалюталар фойдаланувчиларни 
фойдаланиш қулайлиги ва транзакция харажатлари минималлиги билан ҳам 


жалб қилади. Биткоин (ёки бошқа ҳар қандай криптовалюта) қиймати махсус 
биржаларда (криптобиржа ёки виртуал валюталар биржасида) белгиланади. 
Бошқача қилиб айтганда, кўплаб виртуал валюталар моддий таъминотга эга 
эмас, балки ижтимоий шартнома шакли ҳисобланади. 
Бирор-бир биткоин-ҳамён ҳисобидан қанча электрон пул кетгани ёки 
унга келганини аниқлаш учун мутахассислар бир ҳамёндан ёки бошқа 
манзилдан ушбу электрон ҳамёнга қанча Биткоинлар келганини барчага очиқ 
холда кўрсатишни таклиф этдилар. Яъни криптовалюта тармоғига уланганда, 
барча Биткоинлар олди-сотдисини аниқ ва равшан кўришингиз ва 
кузатишингиз мумкин бўлади. Шунингдек, барча Биткоин ҳамёнлар 
анонимдирлар, яъни ҳамённинг эгаси ким эканлиги айтилмайди. Тизимдаги 
ҳисоб-китобларни мунтазам равишда амалга ошириб бориш кераклиги 
туфайли Биткоинларнинг маълумотлар базаси тезкор ишлаши учун катта 
қувватли замонавий компьютерлар керак бўлади. Бундай қувватли 
компьютерга эга бўлиш учун минглаб компьютерларни ягона тармоққа улаш 
талаб этилади. Бу компьютерлар фойдаланувчиларнинг компьютерлари ҳам 
бўлиши мумкин, албатта. Агарда фойдаланувчи ўз компьютери видеокартаси 
қувватини тегишли дастурлардан фойдаланган ҳолда Биткоин тизимини 
қўллаб-қувватлаш учун тақдим этса, бу ёрдами учун унга ўша Биткоин 
валютасининг ўзида мукофот беришади. Бундай пул топиш усули эса 
“майнинг” дея ном олган.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling