Ix боб. Бизнесда краудсорсинг ва краудфандингнинг янги имкониятлари ўқув мақсади


Download 1.06 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/45
Sana18.06.2023
Hajmi1.06 Mb.
#1564742
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   45
Bog'liq
9-mavzu

Биринчидан, унинг нуфўзига SilkRoаd ва Мt. Gox сайтлари билан 
боғлиқ воқеа асоратлари ҳам таъсир кўрсатади. Кўпчилик одамлар бутун 
бошли ғоя бошдан охиригача алдов деб ҳисоблайди. Йўқ деганда, одамлар 
криптовалюталар билан операциялар хавфсиз эканлги ва кутилмаган 
молиявий йўқотишларга олиб келмаслигини ҳис қилишлари лозим. Бироқ улар 
бунга яқинлашмаган ҳам. 2014 йил ўрталарида ўтказилган сўровнинг 
кўрсатишича, АҚШ фуқароларининг фақат ярмигина Биткоин нима 
эканлигини билади, атиги 3 %га яқини ундан фойдаланган, 65 %и эса ундан 
фойдаланиш эҳтимоли пастлигини айтган. Криптовалюталар, Рикки Рикардо 
Люсига айтганидек, одамлар унга ишонишни бошлагунга қадар ниманидир 
тушунтиришига тўғри келади. 
Иккинчидан, агар Биткоин ҳақиқатда етакчи валютага айланганида, у 
дунё фуқароларининг катта қисмини ларзага келтирадиган иқтисодий 
кучларни ҳосил қила олган бўларди. Янги тангалар “ишлаб топилиши” ва 
уларнинг умумий сони 21 миллионга етиши билан Биткоин дефляцион 
валютага айланади. Бизнинг глобал иқтисодиёт ҳозирги ҳолатида инфляцион 
валюталарга асосланади. Биткоинчилар шуни тўғри кўрсатадики, бу етарлича 
миқдорда жамғармага эга бўлган исталган киши учун вайрон қиладиган 
самарага эга бўлиши мумкин, чунки бу тўпланган доллар ва евро вақт ўтиши 
билан ўз қийматини йўқотишини англатади. Лекин, ҳеч бўлмаганда, 
иқтисодий инқироз даврида анъанавий қоғоз пуллар уларнинг чекланмаган 
эмиссия қилиш имконияти билан марказий банкларга уларни фойдали 


бўладиган даражадаги ҳажмда чоп этишга, шу тариқа кредит учун йўл очиб 
бериш ва янги иш ўринлари яратишга имкон беради. Улар билан 
таққослаганда, Биткоин бундай вазиятда катта қошиқдаги канакунжут ёғига 
айланади. Айрим Биткоин ҳимоячилари таъкидлайдики, биз бу дорини қабул 
қилмайдиган бўлардик, чунки бизни масъулиятсиз ва ҳеч кимга ҳисобот 
бермайдиган марказий банклар, шунингдек, фақт ўз манфаатлари ҳақида 
қайғурадиган молиявий муассасалар жалб қиладиган барча молиявий 
инқирозлар тўхтаган бўларди. Лекин буни исботлашнинг имкони йўқ. 
Кредитга ва кучли монетар назоратга асосланган ҳолда ишлайдиган глобал 
иқтисодиёт учун бундай тизим катта зиён етказган бўларди, айниқса, у 
тегишли тайёргарликсиз жорий қилинган бўлса.

Download 1.06 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   45




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling