Ызбекистон республикаси олий ва ырта махсус


Малакавий амалиёт мобайнида талабанинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қуйидагилардан иборат


Download 79.08 Kb.
bet8/13
Sana23.09.2023
Hajmi79.08 Kb.
#1685710
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
амалиёт дастури 3-курс

Малакавий амалиёт мобайнида талабанинг ҳуқуқлари ва мажбуриятлари қуйидагилардан иборат:

  • амалиётга боришдан аввал талаба берилган дастур билан яқиндан танишиб, чиқиши шарт;

  • амалиёт обьектига ўз вақтида келиши, зарур ҳужжатларга эга бўлиши лозим;

  • амалиёт ўтиш даврида талаба дастурда амалиёт бўйича бажарилган топшириқларни бажаришга мажбур;

  • амалиёт ўтаётган корхона фаолияти билан боғлиқ бўлган турли анжуманларда фаол қатнашиш ҳуқуқига эга;

  • амалиётни ўтиб бўлгандан сўнг, бажарилган ишлар бўйича амалиёт раҳбари керакли тафсилотни бериб, дастхатни қўйгандан сўнг ҳисобот кафедрага топширилади;

  • иш текширилгандан сўнг ҳимояга тавсия этилса белгиланган муддатда ҳимоя қилинади.



5. МАЛАКАВИЙ АМАЛИЁТ НАТИЖАЛАРИНИ ЯКУНЛАШ
ВА ҲИСОБОТНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
Амалиёт сўнгида талаба ҳисоботни “Иқтисодиёт назарияси” кафедрасининг хайъати хузурида химоя қилади.
Махсус хайъат иштирокида амалиёт ҳисоботи ҳимояси университетда ёки амалиёт обьектида ўтказилади. Хайъат таркибида “Иқтисодиёт назарияси” кафедрасининг профессор-ўқитувчилари, амалиёт раҳбари ва амалиёт обьектидан етук мутахассислар бўлиши зарур.
Амалиёт бўйича талабанинг ҳисоботи юз баллик тизим бўйича баҳоланиб, натижаси махсус қайдномада қайд этилади.
Малакавий амалиёти бўйича ҳисобот барча иловалар билан биргаликда университетнинг таълим йўналиши бўйича масъул кафедрасига амалиётдан қайтгандан сўнг уч кун давомида топширилади. Кафедра томонидан тайинланган амалиёт раҳбарлари ҳисоботларни текширади, ўз мулоҳазаларини баён этади ва тақриз ёзади. Кафедрада белгиланган жадвалга биноан кафедра томонидан тузилган ҳайъат олдида амалиёт бўйича ҳисобот талаба томонидан ҳимоя қилинади.
Бажарилган амалиёти бўйича ҳисобот кафедра томонидан ишлаб чиқилган “Талабалар амалиётини ташкил этиш ва рейтинг тизимида баҳолаш бўйича услубий кўрсатма”га биноан баҳоланади.

Download 79.08 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling