Й. Турсунов меҳнат ҳУҚУҚИ
Download 1.99 Mb. Pdf ko'rish
|
@iBooks Bot myehnat huquqi
3-§. Айрим тоифадаги ходимлар меҳнатини муҳофазалашга тааллуқли махсус қоидалар. Хотин-қизлар меҳнатини муҳофазалаш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 78-моддасига мувофиқ ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни, уларнинг ҳомиладорлигини ёки ёш боласи борлигини важ қилиб ишга қабул қилмаслик, ишга қабул қилишни ғайриқонуний рад этиш деб баҳоланади. Иш берувчи ишга қабул қилишни рад этган тақдирда ходимнинг талаби билан уч кун ичида ишга қабул қилишни рад қилиш асосларини кўрсатиб ёзма жавоб беришга мажбур. Ушбу ёзма жавоб асосида, фуқаро мазкур масала хусусида судга мурожаат қилишга ҳақли. Башарти судда иш кўриш давомида иш берувчи аёл ҳомиладорлиги ёки уч ёшга тўлмаган боласи борлиги туфайли ишга қабул қилишдан бош тортганлиги маълум бўлса, ишга қабул қилишни ғайриқонуний равишда рад этишда айбдор бўлган мансабдор шахс жиноий жавобгарликка тортилишига сабаб бўлиши мумкин (Жиноят Кодексининг 148-моддасининг 2-қисми). Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ёш болали аёлларни ишга жойлашиш ҳуқуқларини қўшимча кафолатлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 84-моддасида ҳомиладор аёллар, уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар дастлабки синов муддати қўлланилмаган ҳолда, яъни ҳеч бир синов ёки бошқа қандайдир шартларсиз ишга қабул қилинишлари шартлиги ҳақидаги қоида назарда тутилган. Аёллар билан меҳнат муносабати давом этаётган даврда уларни бошқа ишга кўчириш умумий асосларда амалга оширилади. Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 226-227- моддаларига мувофиқ, тиббий хулосага мувофиқ ҳомиладор аёлларнинг ишлаб чиқариш нормалари, хизмат кўрсатиш нормалари камайтирилиши ёки уларнинг аввалги ишларидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда енгилроқ ёхуд ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсиридан ҳоли бўлган ишга ўтказилиши лозим. Ҳомиладор аёлга бошқа енгилроқ иш бериш масаласи ҳал этилгунга қадар у ана шу сабабларга кўра ишга чиқмаган барча иш кунлари учун ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда ишдан озод қилинадилар. Шунингдек, икки ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аввалги ишини бажариш имконига эга бўлмаган тақдирда боласи икки ёшга тўлгунга қадар аввалги ишидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақланган ҳолда бошқа енгилроқ ишга ўтказилиши лозим. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 237-моддасида айтилишича: «Ҳомиладор аёллар ва уч ёшга тўлмаган боласи бор аёллар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди, корхонанинг бутунлай тугатилиши ҳо- ллари бундан мустасно, бундай ҳолларда меҳнат шартномаси уларни, албатта ишга жойлаштириш шарти билан бекор қилинади». Мазкур аёлларни ишга жойлаштиришни тугатилаётган корхонанинг ҳуқуқий вориси амалга оширади, ҳуқуқий ворислари бўлмаган тақдирда эса, маҳаллий меҳнат бўлимлари уларга маъқул келадиган иш топишда ва ишга жойлаштириш даврида қонун ҳужжатларида белгиланган тегишли ижтимоий тўловлар билан ёрдам кўрсатишга мажбурдир. Давлатимиз томонидан келажагимиз таянчи бўлган ёш авлодни, улар тарбияси билан машғул бўлган оналар ва барча хотин-қизларни ишлаб чиқариш жараёнида ҳимоялашга қаратилган улкан ижтимоий дастурлар ва тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, «Аёлларни ижтимоий ҳимоялаш», «Ногиронларни меҳнатга қайтариш» давлат дастурларининг рўёбга чиқарила бошланиши билан бир неча минглаб иш жойлари соғломлашувига, қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилишига эришилди. Аммо халқ хўжалигининг айрим тармоқларида, ижара, фермер ва жамоа хўжаликларида меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини писанд қилмаслик, аёлларга берилган кафолатлардан фойдаланилишига тўсқинлик қилиш, улар меҳнатидан ноқулай ва хавфли ишларда фойдаланиш ҳоллари учраб турибди, бу эса аёллар саломатлигига, болалар парвариши ва тарбиясига салбий таъсир қилмоқда 1 . Корхона ва ташкилотларда меҳнат муҳофазасига оид асосий талаблар ҳамда қоидалар Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодекси (13-боб, 1 Қаранг: «Халқ сўзи» газетаси, 2000 йил 19 феврал. 211-233-моддаларда), Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 6 майдаги «Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги Қонунда, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларида, тармоқ вазирликлари ва идоралар томонидан ишлаб чиқилиб, тасдиқланадиган меҳнатни муҳофаза қилишга оид стандартлар, корхоналарда тузилган жамоа шартномалари, тармоқ жамоа келишувлари, ички меҳнат тартиби қоидаларида ва бошқа меъёрий ҳужжатларда назарда тутилган. Хотин-қизлар меҳнатини муҳофаза қилишга оид қўшимча талаблар Меҳнат кодекси ва бошқа қонун ҳужжатларида белгилаб қўйилган. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 225-моддасида айтилишича, «Меҳнат шароити ноқулай ишларда аёллар меҳнатининг қўлланиши тақиқланади, ер остидаги баъзи ишлар (жисмоний бўлмаган ишлар) бундан мустаснодир». Download 1.99 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling