Жахон иқтисодиёти ва халқаро иқтисодий муносабатлар: асосий кўринишлари ва хусусиятлари


Аграр муносабатлар - ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш, ундан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш натижаларини ўзлаштириш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар


Download 0.81 Mb.
bet2/6
Sana27.09.2023
Hajmi0.81 Mb.
#1688612
TuriСеминар
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Аграр муносабатлар

Аграр муносабатлар - ерга эгалик қилиш, тасарруф этиш, ундан фойдаланиш ва ишлаб чиқариш натижаларини ўзлаштириш жараёнида вужудга келадиган муносабатлар
  • Аграр муносабатлар - бу ер билан боғлиқ бўлган барча муносабатларга айтилади.
  • Аграр муносабатлар - бу ерга эгалик қилиш, уни тасарруф этиш ва ундан фойдаланиш билан боғлиқ равишда вужудга келадиган иқтисодий муносабатлардир. Аграр муносабатлар қишлоқ хўжалигида такрор ишлаб чиқаришнинг ўзига хос хусусиятларини ифодалайди.
  • Ерга эгалик қилиш - тарихан таркиб топган анъаналар ёки қонуний асосда бнлгиланган тартибда ерга эгалик ҳуқуқининг тан олинишини билдиради.
  • Ердан фойдаланиш ҳуқуқи – ўрнатилган урф – одатлар, удумлар ёки қонуний тартибда уларнинг доимий ва муддатли фойдаланиш учун берилишини билдиради.
  • Ишлаб чиқариш жараёнининг бевосита тирик мавжудотлар (ер, ўсимлик, чорва моллари ва ҳ.к.) билан боғлиқлиги
  • Ернинг асосий меҳнат қуроли ва меҳнат предмети сифатидаги иштироки
  • Айланма капитал салмоқли қисмининг тугалланмаган ишлаб чиқариш шаклида бўлиши
  • Иш даври ва умумий ишлаб чиқариш вақти ўртасидаги муддатнинг нисбатан узоқлиги
  • Ишлаб чиқариш жараёнининг мавсумийлиги
  • Йил давомида айланма маблағлар сарфининг бир меъёрда бўлмаслиги
  • Ер умумхалқ мулки ҳисобланади. Ер умуман хусусийлаштирилмайди, лекин узоқ муддатларга ижарага берилади. Ернинг хўжайини давлат. Масалан мамлакат тараққиёти учун ер қонунга асосланиб олиб қўйилиши мумкин. Лекин ернинг устида турган мулк мулк эгасиники ҳисобланади ва шунинг учун ҳам давлат мулк эгасининг розилигига асосланади.
  • Ерни меҳнат билан кўпайтириб бўлмайди, чунки ер чекланган, шунингдек ер бошқа ресурсларга қўшимча сифатида амал қилмайди. Ер чекланган, уни ишлаб чиқариб кўпайтириб бўлмайди, фақат унга яхши ишлов берилиб, хосилдорлигини ошириш мумкин.
  • 1-дан, қадпр-қиймати баланд ресурс сифатида мулк монополиясида туради, яъни эгаси йўқ ернинг ўзи бўлмайди.Бундай ходиса ерга маблағ сарф қилишни эгсига боғлиқ қилиб қўяди.Ер эгасининг мулкдор сифтида манфаати бор, яъни у ўз еридан наф кўриши керак.Ер текинга берилмайди, бу эса ер эгасига ер ҳақини тўлашни талаб этади.
  • 2-дан, ер хўжалик .юритиш объекти сифатида эгаллаб олинади, яъни ерда турли хўжаликлар ташкил топади. Яроқли ер бўш турмайди.Ер мулк бўлганидан мулкдорнинг розилигисиз кни ишлатиб бўлмайди.Ер ўз эгасининг мулки бўла туриб, вақтинча бошқа мулк соҳиби яъни тадбиркор томонидан ҳам ишлатилиши мумкин.
  • Қишлоқ хўжалиги учун ер асосий ишлаб чиқариш омили ҳисобланади
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling