ЖаҲон тарихи
Download 0.5 Mb.
|
529408-Jahon tarixi maruza matni. Xolliyev Aziz
Австрия империясиКўп миллатли Австрия империясида 34 млн.киши истиқомат қиларди. Бутун империя бўйлаб феодал тартиблар сақланиб қолинган эди. Саноат ривожланиши бўйича Чехия империянинг энг илғор қисми эди. Габсбурглар давлатида Ҳукмрон доиралар сифатида Австрия дворянлари намоён бўлган эдилар. Улар барча олий Ҳарбий ва маъмурий лавозимларни эгаллаган эдилар. Абсолютизм зулми, мансабдорлар ва полициянинг ўзбошимчалиги, католик черковининг кучайиши давлатнинг турли қисмларида миллий эзиш билан боғланиб кетганди. Чехияда зодагонлар ва йирик савдо-саноат ва молиявий доираларнинг қатламлари австрияликлар эди ёки немислашганди. Венгр помеҲиклари серб ва бошқа славян деҲқонларни эзишарди, лекин шу пайтнинг ўзида венгрлар ўзлари австриялик Ҳокимиятга қарам эдилар. Итальян провинциялари Ҳам австриялик мансабдорлар томонидан камситилардилар. Шундай қилиб, феодал тартиблар, абсолютизм, помеҲиклар ва мансабдорларнинг ўзбошимчаликлари, миллий зулм халқ оммасининг инқилобга ўтишига туртки бўлди. Габсбурглар монархиясининг ағдарилиши ва миллий зулм остидаги халқларнинг мустақилликка эришиши Австрия инқилобининг асосий масалалари бўлиб қолди. Шу даврда Чехияда, Венгрияда ва славян халқларида ўзини ўзи идора қилиш ва миллий маданиятни ривожлантириш учун кучли Ҳаракатлар авж.олди. 1847 йил иқтисодий инқирози ва озиқ-овқат маҲсулотларнинг қимматчилиги мамлакатдаги ижтимоий вазиятни кескинлаштирди. Францияда Июль монархиясининг ағдарилиши тўғрисидаги Ҳабарлар Австрияда инқилоб бошланишига туртки бўлди. 13 мартда Венада инқилоб бошланди. ШаҲар кўчаларида қўзғолон кўтарган ишчилар, Ҳунармандлар, талабалар қўшинлар билан тўқнашдилар. Халқ император саройига Ҳам кира олди. Қўрқувга тушган Ҳукумат ён босишга мажбур бўлди. Ҳукумат раҲбари Миттерних истеъфога чиқарилди. Талабаларнинг қуролланган «академик легионини» ва Миллий гвардияни тузишга руҲсат берилди. Император юқори мулкий цензли ва ишчиларга берилмаган сайлов Ҳуқуқи мужассам бўлган конституцияни ваъда қилди. Миллий гвардия ва «академик легионни» тарқатиб юборишга уринишлари қуролланган қаршиликка учради. Император ва Ҳукумат Тирольга қочди. Инқилобий Ҳаракатлар деҲқонларни Ҳам қамраб олдилар. 1848 й. 15 мартда Венгрия пойтахти Пешт шаҲрида демократик кучлар қўзғолон кўтардилар. Император Венгрияда алоҲида Ҳукумат тузилишига рози бўлди. Ҳокимият тепасига дворянлик зодагонлардан бўлган мўътадил либераллар келишди. Чехия Ҳам ишчилар ва деҲқонлар ғалаёнларига тўлиб кетди. Ҳукумат Прагага йирик армияни ташлади. Талабалар ва ишчилар қўшинларни олиб чиқиб кетилишини талаб қилдилар. 12 июнда талабалар ва ишчиларнинг қуролсиз намойиши армия томонидан ўққа тутилди. Бунга жавобан халқ бир Ҳафта давом этган қўзғолонга кўтарилди. Фақат 17 июнда қўшинлар қўзғолонни бостирдилар. Прага қўзғолони бостирилгани ва Парижда Июнь қўзғолони отиб ташлангани тўғрисидаги Ҳабарлардан сўнг аксилинқилоб барча ерларда Ҳужумга ўтди. Австрияликлар Миланни эгаллашди. Сўнгра император Венгрияда, кейинчалик Венанинг ўзида инқилобни тугатишга қарор қилди. Венгрияга қарши Австрия қўшинларини жўнатишга қаратилган уринишлар пойтахт Вена шаҲри аҲолисининг қуролланган қўзғолони туфайли амалга ошмади. Венадаги октябр қўзғолони Австрия империясидаги 1848-1849 йиллардаги инқилобнинг энг юксак чўққиси бўлди. Қўзғолончилар «Ҳаракатчан гвардия» отрядларини тузиб, 6 октябрдан-1 ноябргача Венани ўз қўлида ушлаб турдилар. ШаҲар Ҳукумат қўшинлари томонидан қуршаб олинди ва шафқатсиз бомбардимон қилинди. Қўзғолончиларнинг 5 мингдан ортиқроғи Ҳалок бўлди. Кўплари жангдан сўнг отиб ташланди. Қўзғолон қийинчилик билан бостирилди. Император қўшинларни Венгрияга қарши ташлади ва унинг ўзини ўзи идора қилиш тизимини бекор қилди. Бунда Венгрия парламенти 1849 йилда мамлакатнинг мустақиллигини эълон қилди ва Лайош Кошут бошчилигида инқилобий Ҳукуматни тузди. Венгрларнинг кучли армияси австриялик қўшинларни Ҳайдаб чиқарди. Лекин вазият мустаҲкам эмасди. Ҳукумат феодал мажбуриятларни йўқ қилишга ботина - олмади. Бундан ташқари, серблар, хорватлар каби халқларга озодлик берилмагани Венгриянинг аҲволини заифлаштирди. Мағлуб бўлган Австрия императори Франц I рус подшоҲи Николай I дан ёрдам сўрайди. Инқилобни ёмон кўрган Николай I юз минглик армияни венгрларга қарши ташлади. Венгрия инқилобчиларнинг Англия ва Франциядан ёрдам олишга уринишлари йўққа чиқди. Бир қатор жангларда мағлуб бўлган венгр армияси рус қўшинларга таслим бўлди. Австрия империясида 1848-1849 йиллардаги инқилоб мағлубиятга учради. Лекин шу билан бирга, Ҳукумат Ҳам айрим ислоҲотларни ўтказишга мажбур бўлди. Жумладан, чекланган конституция киритилди, сайловчилар учун юқори мулкий цензга эга икки палатали тизим ўрнатилди. Феодал мажбуриятлардан тўлов эвазига озод этиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди, помеҲикларнинг суд ва полиция Ҳокимиятлари бекор қилинди. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling