ЖаҲон тарихи
Download 0.5 Mb.
|
529408-Jahon tarixi maruza matni. Xolliyev Aziz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Нашрга рухсат этилди 10.05.02. Формат 84х108 1 Ғ 32. Ёзма қоғоз. Шартли босма табоқ 8,0. Адади 150 нусха. Буюртма №004.
Франция-Пруссия уруши.
XIX асрнинг охирги чораги –XX аср бошида Европада халҚАро муносабатлар. Франция-Пруссия уруши Европада икки йирик миллий давлат -Германия ва Италия-бирлашиш жараёнларининг якунланишига кўмак берди ва халқаро вазиятни ўзгаришига олиб келди. Пруссиянинг 1866 йилдаги Австрия устидан эришган ғалабасидан сўнг герман давлатларнинг Пруссия атрофида бирлашишига Франция тўсқинлик қилар эди. Франция герман давлатларидаги ички сепаратизмни қўллаб-қувватлар эди. Пруссия министр-президенти ва Шимолий-герман иттофқининг канцлери О.Бисмарк ушбу муаммо «... қўшнига (Францияга) қарши биргаликда олиб борилган уруш» эвазига Ҳал этилиши мумкин деб Ҳисобларди. Шимолий-герман иттифоқининг Ҳукумати урушга барча соҳаларни тайёрларди-дипломатияни, армияни, саноатни. Ўз навбатда Франция Ҳам урушга тайёргарлик кўрарди. Лекин XIX аср 60-чи йилларнинг иккинчи ярмида Иккинчи империяда вазият мустаҲкам эмасди. Урушга тайёргарлик кўрар экан, рақиблар уруш бошлашга баҲона қидирар эдилар. Бахона бўлиб Пруссия қироли қариндоши шаҲзода Леопольд Гогенцоллерннинг Испания тахтига, қиролича Изабелла ағдарилгандан сўнг, номзод этиб кўрсатилиши билан боғлиқ кескин вазият Ҳизмат қилди. Пруссия қиролининг Франция элчиси Бенедетти билан суҲбати берилган ва О.Бисмарк томонидан ўзгартирилган «Эмс депешаси» матни рўзномаларда пайдо бўлганидан сўнг Франция 19 июль 1870 йилда Пруссияга уруш эълон қилди. Уруш бошидан Ҳарбий Ҳаракатлар Франция учун мувоффақиятсиз ривожланди. Ҳарбий ва иқтиисодий тайёргарлик жиҲатидан Пруссия Францияга нисбатан анча устун турар эди. Стратегик ташаббус Пруссияга ўтди. Пруссияликлар 4 августда Вейсенбург ёнида ва 6 августда Верте ёнида маршал Мак-Магон қўмондонлигидаги француз қўшинларининг жанубий гуруҲини тор-мор этдилар. Маршал Базен бошчилигидаги шимолий, асосий. Армия Ҳам 6 августда Шпихерн ёнида пруссияликлар томонидан мағлуб этилди. Икки француз армиясининг қўшилишига йўл қўймаган Пруссия қўмондонлиги ушбу армияларни бир-ма-бир тор-мор этиш имкониятига эга бўлди. 18 августда Базен армияси Сен-Прива ва Гравелотда оғир мағлубиятга учраб, Мец қалъасида беркинишга мажбур бўлди ва бу ерда қамалда қолди. Император буйруғига асосан Мецга ёрдамга бораётган Мак-Магон армияси пруссияликлар томонидан Седанга суруб чиқарилди ва ўша ерда қуршаб олинди. Император Наполеон III Ҳам Мак-Магон армиясида эди. 2-сентябрда француз императори бутун Мак-Магон армияси билан таслим бўлди. Пруссия армияси мувафаққияти кўп жиҲатдан сон бўйича устунлик эвазига эришилди: Франция-Пруссия урушининг барча жангларида (16 августдаги Марс-Ля-Турдаги жангдан ташқари) сон жиҲатдан устунликда ғалаба қозонилди. Барча кучларни бир фронтда-Францияга қаршиқмужассам этиш имкониятига эга бўлиш-бу Пруссия учун катта сиёсий ютуқ эди. Франциянинг ўзида 4 сентябр 1870 й. инқилоби натижасида мамлакатда республика ўрнатилди. «Миллий мудофаа Ҳуқумати» деб ном олган муваққат Ҳукумат ташкил этилди. Шу дамда, Седан жангидан сўнг прус армиясининг бир қисми Парижга Ҳужум Ҳаракатларини бошлади. Прус армиясининг бошқа қисми Мецда Базен армиясини қамал қилиш билан банд эди. 19-чи сентябрда пруссияликлар Парижни қуршаб олишни якунлашди. Лекин бу ерда уларни кўп сонли гарнизон ва Париж аҲолисининг қаршилиги кутиб турарди. 1870 йил 7 октябрда «миллий мудофаа Ҳукуматининг» аъзоларидан бири, Гамбетта, Тур шаҲрига келиб жойлашди ва бу ерда янги армиялар тузиш бўйича жадал фаолият олиб борди. Немисларнинг аҲволи мукаммалаша борди. Бошқа буюк давлатларнинг урушга аралашиш эҲтимоли пайдо бўлиши мумкин эди. Мец ва Париж қамали немисларнинг кўплаб кучини банд қилар экан, Гамбеттанинг янги армияларни шакллантириш режаси амалда муваффақиятга эришиш имконияга эга эди. Лекин, 1870 йил 27 октябрда маршал Базен ўзининг армияси билан Мецни немисларга топширди. Базеннинг таслим бўлиши Франция учун вазиятни оғирлаштирди: Мец қалъаси қамалида банд бўлган немис қўшинлари эркин Ҳарбий Ҳаракатлар имконини қўлга киритди. Ва бу вазиятда «миллий мудофаа Ҳукумати» Ҳар қандай қаршиликни тўхтатди: Ҳукумат немислар билан сулҲ тузди. Россиянинг чор Ҳукумати, вужудга келган вазиятдан фойдаланиб, 1870 йил Париж трактатининг ўзи учун оғир бўлган шартларидан қутилиб олди. Бундай Ҳолат Лондондаги 1871 й. январь конференциясида тасдиқланди.1871 йил 18 январда Германия империясининг ташкил этилганлиги эълон қилинди. Германиянинг «юқоридан» ва Пруссия монархияси бошчилигидаги бирлашиши яунланди. СулҲ эса Францияда Миллий мажлисга сайловлар ўтказиш учун фойдаланилди (8 февраль 1871 й.) «Миллий мудофаа Ҳукумати» истеъфога чиқди. Олий хокимият Миллий мажлис қўлига ўтди. О.Бисмарк ва Франциянинг ижроия хокимияти бошлиғи Тьер ўртасида бўлиб ўтган беш кунлик музокаралардан сўнг 1871 й. 26 февралда Версальда прелиминар (дастлабки) тинчлик шартномаси имзоланди. Бу шартнома шартларига кўра Германия Эльзас, Шарқий Лотарингия ва 5 млрд. франк контрибуция тўловини қўлга киритиши керак эди. Оккупацион қўшинлар Шарқий Францияда контрибуция тўлаб бўлгунга қадар қолиши лозим эди. Узил-кесил тинчлик шартномаси Франция ва Германия ўртасида 10 май 1871 йилда Франкфурт-Майнда имзоланди. Франкфурт шартномаси Веральда имзоланган шартноманинг асосий шартларини тасдиқлади. Умуман, шартноманинг шартлари иқтисодий, сиёсий ва Ҳарбий жихатдан Францияни заифлаштирди ва Германияни кучайтирди. Франция-Пруссия уруши даврида Римда жойлашган ва папани қўллаб-қувватлаган француз корпуси ватанига чақириб олинди; Папа вилояти Италия билан бирлашди - Италиянинг бирлашиши якунланди. Уруш локал тарзда бўлиб ўтадими ёки бошқа давлатлар Ҳам бу урушга аралашишадими? Бундай асосий муаммо француз ва прус дипломатлари олдида турар эди. Француз Ҳукумати Австро-Венгрия ва Италиянинг кўмагини қўлга киритишга интиларди; прус -укумати эса-уларнинг бетарафлигига эришмоқчи эди. Австро-Венгриянинг урушга кириши ёки бетарафлиги масаласининг Ҳал этилишида Россиянинг муносабати энг катта аҲамиятга эга эди. Иккинчи империя 60-йилларда Шарқда Россияга қарама-қарши Ҳаракатлар олиб борар эди. Қрим коалицияси сиёсати Франция томонидан давом этарди. Бундан ташқари, Наполеон III рус-поляк ишларига (1863 йил Польшадаги қўзғолон) аралашишга уринарди. Пруссиянинг урушда Франциядан мағлубияти Австро-Венгриянинг кучайшига олиб борарди. Бу Ҳолат Ҳам Петербургда инобатга олинарди. Барча омилларни инобатга олиб, рус подшоҲи, Австриянинг урушга аралашган тақдирда, Пруссияга Ҳарбий ёрда кўрсатиш ваъдасини берди. Бундан ташқари, француз армиясининг Седандаги мағлубиятидан сўнг Австриянинг урушга аралашуви тўғрисидаги масала кун тартибидан олиб ташланди. Иккинчи империя сиёсати Италиянинг бирлашишига тўсқинлик қиларди ва икки давлат ўртасидаги келишувга имконият бермасди. Иккинчи томондин, Италия Франциядан молиявий жиҲатдан қарам эди. Шунинг учун, Италия Ҳукумати Наполеон III билан муносабатларни кескинлаштира олмасди. Охири келиб, Италиянинг ташқи сиёсий муносабатини Седан белгилаб берди. Француз армиясининг Ҳалокатидан сўнг, Францияга ёрдам бериш режалари четга суриб ташланди. Англияга тўхталсак, Гладстон Ҳукумати қитъадаги урушга аралашишга интилмасди. Икки урушаётган томондан Бельгия бетарафлигини сақлаш тасдиғини олиш билан инглиз Ҳукумати кифояланди. Англиянинг Ҳукумат доиралари кучли денгиз ва мусталакачи давлат-Франциянинг заифлашувидан манфаатдор эди. Франция-Пруссия уруши XIX асрнинг охирги чорагидаги халқаро муносабатлар тарихида янги саҲифа очиб берди. Европанинг сиёсий харитасида қудратли Германия империяси пайдо бўлди. Бу давлат кучли ва йирик Ҳарбий, саноат ва молиявий салоҲиятга эга эди. Франция-Пруссия урушининг муҲим халқаро аҲамиятга эга натижаси сифатида Италия бирлашишининг якунланиши намоён бўлди. Бу буюк давлат Ўрта ер денгизи хавзасида Франциянинг рақиби бўлиб қолди. Австро-Венгрия, ўз навбатида, Австрия-Пруссия урушидаги мағлубияти учун реванш олиш ғоясидан воз кечиб, Германия билан яқинлашишига қарор қилди. Германия иқтисодий қудратининг тез кучайиши ва унинг мустамлакачилик экспансияси майдонига чиқиши инглиз-герман зиддиятларнинг кескинлашувини муқаррар қилиб қўйди. Шундай қилиб, Франция-Пруссия уруши ва Германия империясининг ташкил топиши Европада кучларнинг қайта гуруҲланишига олиб келди ва халқаро вазиятни кескинлаштирди. Германия империясининг асосчиси ва унинг биринчи канцлери Отто фон Бисмарк Германия бошчилигида Ҳарбий-сиёсий коалиция (иттифоқ) тузишга интилди. Бундан асосий мақсад Францияни яккалаб қўйиш ва кейинчалик унга қарши янги уруш учун қулай дипломатик шароит яратиш эди. Францияга қарши Бисмаркнинг ташқи сиёсати «Уч император» иттифоқини (Россия, Австро-Венгрия, Германия) 1873 йилда ташкил этишида намоён бўлди. Францияни эҲтимолий иттифоқчилар сифатида Россия ва Автсро-Венгриядан маҲрум этиш учун Бисмарк Европада «тартибни» мустаҲкамлашда монархик бирдамлик қилиш ғоясидан фойдаланди. «Уч император» иттифоқи 1887 йилгача умр кўрди. Бу пайтга келиб Австрия-Россия ва Германия-Россия зиддиятлари янги куч билан кескинлашиб кетди. Россиянинг «Уч император» иттифоқига кириши янги герман тажовузи пайтида Францияни қўллаб-қувватлашдан воз кечиши эмасди. Россия Франциянинг янада заифлашувидан манфаатдор эмасди. «Европада кучлар мувозанатини» сақлаб қолиш сиёсатини олиб борган Англия Ҳам Ғарбий Европада битта буюк давлатнинг (Германиянинг) устиворлиги ўрнатилишига қарши эди. Айнан Россия ва Англиянинг позициялари (мавқеи) 1875 йилда Бисмаркка Францияга қарши янги уруш очишга тўсқинлик қилди. 1875 йилнинг француз-герман уруши ваҲимаси билан деярли бир пайтда Яқин Шарқ инқирози аланга олди. Россиянинг Туркия билан бўлган урушидаги (1877-1878 йй.) муваффақиятлари болқон халқлари учун катта аҲмяитга эга бўлди. Бу халқлар жисмоний йўқ қилиб ташланишдан халос этилдилар, ижтимоий ва иқтисодий ривожланиш имконини қўлга киритдилар. Черногория, Сербия ва Руминиянинг мустақилликлари тан олинди. Францияни яккалаб қўйишга қаратилган Бисмаркнинг кейинги фаолияти Германия, Италия ва Австро-Венгрияни ўз таркибига олган Учлар иттифоқининг ташкил топишига олиб келди. Учлар иттифоқи тўғрисидаги 1882 йил шартномаси беш йилга тузилган бўлиб, келгусида бир неча бор қайта имзоланиб 1915 йилгача давом этди. Янги Ҳарбий конвенция бир учи билан Францияга, иккинчи учи билан Россияга қарши қаратилганди. Шу билан биргаликда, Россия билан дўстона муносабатларни сақлаб қолиш Бисмарк сиёсатининг муҲим вазифаларидан бири эди. Чунки, Франция ва Россия яқинлашуви Германия манфаатларига кирмас эди. Бисмарк бунга йўл қўймасликка интиларди. 1887 йили Россия ва Германия ўртасида «ЭҲтиётшарт шартномаси» имзоланди. Франция Германияга хужум қилган тарзда Россия дўстона бетарафлик сақлаш мажбуриятини ўз зиммасига олди. Бунинг эвазига Англиянинг Яқин Шарқда душманчилик Ҳаракатлари содир этилган Ҳолда Германия Россияни қўллаб-қувватлаш ваъдасини берди. Англия ва Австро-Венгриянинг таъсири Болгария князлигидаги ортиб бориши, оғир халқаро вазиятнинг юзага келиши уни бу шартномани имзолашга мажбур этди. «ЭҲтиётшарт шартномаси» 1890 йилгача ўз кучини сақлаб келди. 1879 йил Австрия-Германия иттифоқи ва 1882 йил Учлар иттифоқи, Россия ва Францияга қарши қаратилган бўлиб, «Уч император» иттифоқи ва «ЭҲтиёт шарт шартномасига» зид келарди. Умумий рақиб бўлмиш Германиянинг кучайиши оқибатида Россия ва Франция яқинлашуви бўлиб ўтарди. Англия ва Италия билан чуқур зиддиятларга эга Франция Германия билан уруш келиб чиққан вазиятда фақат Россиядан реал кўмак олиши мумкин эди. Бундан ташқари, Россия билан яқинлашув Францияга ташқи сиёсий яккаланишидан қутилишга ёрдам берди. На мустамлакачилик сиёсатида на Европа қитъасидаги сиёсатида икки мамлакат ўртасида қандайдир жиддий қарама-қаршиликлар йўқ эди. Бундан ташқари, Бисмарк бошқарувининг сўнги даврида бошланиб кетган Россия ва Германия ўртасидаги бож уруши сабабли Франция Россиянинг асосий кредиторига (қарз берувчисига) айланиб борди. Франция-Россия яқинлашувига туртки бўлган яна бир омил сифатида 1887 йил уруш ваҲимаси Ҳизмат қилди. Ушбу йили Бисмарк яна Францияга уруш очиш таҲдидини солди. 1891 йилда Учлар иттифоқининг янгиланиши пайтида Англия ва Германия яқинлашувининг белгилари кўзга ташланди. 1891 йили Россия ва Франция ўртасида консультатив пакт имзоланди, 1892 йилда эса-маҲфий Ҳарбий конвенция (1893 йилда тасдиқланган). Бу, ўз навбатда, Францияга Германия ва Италия билан уруш келиб чиққан вазиятда Россиядан Ҳарбий ёрдам олиш имконини берди ва континентал (қитъавий) экспансияда қўлларини бўшатиб қўйди. Англиянинг XIX асрнинг иккинчи ярмидаги ташқи сиёсати «ажойиб яккаланиш» деб ном олди. Бу сиёсатнинг изчил олиб борувчиси лорд Солсбери Англиянинг доимий иттифоқчилари Ҳам душманлари Ҳам йўқ, балки доимий манфаатлари бор деб таъқидларди. «Ажойиб яккаланиш» сиёсати Англиянинг саноат устиворлиги ва денгиздаги қудратига таянарди. Бу эса мамлакатга ўзини Ҳеч қандай узоқ муддатли иттифоқчилик мажбуриятлари билан боғлаб қўймаслигига имкон берарди. Ўз мақсадларига етишиш учун инглиз дипломатияси қитъавий давлатлар ўртасидаги зиддиятлардан фойдаланарди. XIX асрнинг охирги чорагида Англия мустамлакачилик худудларининг улкан кенгайиши содир бўларди. Германиянинг «жаҲоншумул сиёсат» олиб боришга интилиши Бисмарк даврининг охирида намоён бўла бошлади. XIX асрнинг 90-йилларида герман Ҳукмрон доиралари «қуёш тагида ўрин» эгаллаш ғоясининг тарғиботини жадаллаштирдилар. Шу пайтнинг ўзида яна икки қудратли давлат-АҚШ ва Япония-фаол мустамлакачилик сиёсати майдонига чиқди. Шундай қилиб, бир гуруҲ буюк давлатлар шиддатли курашда дунёни бўлдаб олишни якунлашди, келгусида қайта бўлиб олиш учун замин яратдилар. Шу сабабли, дунёнинг турли Ҳудудларида халқаро зиддиятлари ўчоқлари пайдо бўлди. XIX асрда энг чуқур зиддиятлар инглиз-француз мустамлакачилик антагонизми (қарама-қарашлиги) асосида бўлди. Бошқа тарафдан, инглиз-герман Ҳарбий-денгиз рақобати Ҳам кучайиб кетди. Бунинг оқибатида инглизларнинг денгиздаги илгариги устунлик қилувчи мавқеи йўқотилди. Инглиз-герман зиддиятларнинг XIX аср охирида кескинлашиши Англиянинг ташқи сиёсий йўналишининг бурилишига олиб келди. Саноат етакчилигидан ва қитъавий давлатлар ўртасидаги зиддиятлардан фойдаланиш имкониятидан маҲрум бўлган Англия энди яккаланиш сиёсатини юритаолмасди. Ҳукмрон доираларда юзага келган вазиятда мамлакатга иттифоқчилар зарурлиги ғояси кенг тарқалди. 1902 йил 30 январда инглиз-япон иттифоқчилик шартномаси имзоланди ва шу тариқа «ажойиб яккаланиш» сиёсат тугатилди. 1902 йилдан инглиз дипломатияси Франция ва Россия билан муносабатларни язшилашга Ҳаракат қилди. Бу давлатлар Германия билан курашда Англиянинг иттифоқчилари бўлиши лозим эди. Рус-япон уруши ва 1905-1907 йй. Россиядаги инқилоб кучлар нисбатининг ўзгаришига таъсир қилди. Россия энди Англиянинг хавфли рақиби бўла олмасди. Инглиз-герман рақобатининг ва француз-герман зиддиятларининг чуқурлашуви Англия ва Франция ўртасидаги яқинлашувни келиб чикарди. Икки мамлакат ўртасида 1904 й. 8 апрелда Лондонда маҲфий битим имзоланди. Англия ва Россия ўртасида, мустамлакачилик масалалари бўйича келишувга эришилгандан сўнг, 1907 йилда Петербургда манфаатлар чегараларини белгилаш тўғрисидаги шартнома имзоланди. Бу шартноманинг имзоланиши Антанта иттифоқининг тузилишини якунлади. Антанта блокининг яратилиши Германия учун қаттиқ зарба эди. Бундан ташқари, 1902 йилда Италия ва Франция бетарафлик тўғрисида янги маҲфий битим имзолашди. Бу эса Италиянинг Учлар Иттифоқидан чиқишининг бошланишидан далолат эди. Бундай Ҳолат эскидан давом этаётган Адриатика денгизининг шарқий соҲили бўйича Австрия ва Италия ўртасидаги адоват билан биргина эмас, балки Италиянинг француз кредитлари ва савдосига бўлган катта манфаатдорлиги билан Ҳам тушунтириларди. Икки асосий Ҳарбий-сиёсий гуруҲларнинг рақобати Болқон урушларида ўз ифодасини топди. Бу урушлар натижасида Сербия, Греция ва Черногориянинг ерлари анчагина кенгайтирилди. Болқон иттифоқининг парчаланиши Австрия-Германия иттифоқининг ютуғи эди. Антанта эса Сербиядаги мавқеини мустаҲкамлади. Уруш арафасидаги ўн йилликнинг халқаро инқирозлари, жумладан, Болқон урушлари, асосий қарама-қаршиликларни кучайтирдилар. Антанта, унинг аъзолари ўртасидаги келишмовчиликларга қарамасдан, ўз кучларини жипслаштирарди. Учлар Иттифоқи XX аср бошида Италиянинг чиқиши туфайли Иккилар иттифоқига айланиб борди. Лекин, уруш олди йилларида герман дипломатияси Туркияни ўз Иттифоқига оғдира олганлиги унинг катта муваффақияти бўлди. Туркиянинг стратегик жойлашуви Антанта билан бўладиган тўқнашувида қулай имкониятлар яратарди. 1914 йил бошига келиб қуролланиш пойгаси улкан даражага етди. Европа давлатлари ичида иқтисодиётнинг ривожланиш суъратлари бўйича энг юқори кўрсаткичларга эга бўлган Германия Ҳаммадан тезроқ ва яхшироқ урушга тайёрланди. Биринчи жаҲон уруши (1914-1918). 1914 йилда бошланган уруш инсоният тарихида энг қонли ва вайронали урушлардан бири эди. Бу уруш 10 млн.кишининг Ҳаётига зомин бўлди ва кўплаб мамлакатларнинг халқларига беқиёс истироблар олиб келди. XIX аср охиридан бошлаб турли халқаро инқирозлар бирин-кетин вужудга кела бошлади ва дунёдаги вазиятни кескинлаштирди. 1914 йилнинг ёзига келиб дунё сиёсатида шунчалик кўп «ёнилғи моддалар» тўпландики, битта учқун ниҲоятда катта ёнғин келтириб чиқариши мумкин эди. Бундай учкун бўлиб австриялик эрцгерцог Франц Фердинанднинг Сараево шаҲрида 28 июль 1914 йилда ўлдирилиши Ҳизмат қилди. Қўлга тушган суиқасд иштирокчилари сербларнинг «Млада Босна» ватанпарварлик гуруҲи аъзолари эди. Бу холат Австро-Венгрияга 28 июль 1914 йилда Сербияга уруш эълон қилиш учун баҲона бўлди. Июль охирида воқеалар бориши тезлашди. 31 июлда Россияда умумий сафарбарлик бошланди. Ўша куниёқ Германия Россиядан сафарбарликни тўхтатишни ультиматив тарзда талаб қилди, 1-августда эса Россияга уруш эълон қилди. Шу дамда, немис қўшинлари ғарбий чегара бўйлаб тўпланарди. 3-августда Берлин Ҳукумати Францияга уруш эълон қилди. Бир пайтнинг ўзида, Германия Бельгиядан ўз Ҳудудларидан немис қўшинларини ўтказиб юборишни талаб қилди. Бундай талаб Бельгия дахлсизлиги тўғрисидаги шартномага зид келарди. Бельгия бетарафлигининг бузилиши Англия учун Германияга уруш эълон қилишга (4-августда) баҲона бўлди. 1914 йил 1 августда бошланган жаҲон уруши 1918 йил 11 ноябргача давом этди. Уруш кўлами 1917 йилгача тўхтамасдан кенгайиб борди. 1914 йилнинг август охиридаёк ўз ташаббуси билан Япония Германияга қарши урушга кирди ва Узоқ Шарқ ва Тинч океанидаги немис мустамлакаларини босиб олди. 1914-1915 йилларда Германия ва Австро-Венгрияга Болгария ва Туркия қўшилганлиги сабабли Тўртлар Иттифоқи вужудга келди. Тўртлар Иттифоқига қарши урушга Италия, Португалия, Руминия, АҚШ, Греция кирди. Хитой, Сиам, Либерия, Лотин Америкасининг 14 давлати Германига уруш эълон қилишди, лекин амалий иштирок этмадилар. Йирик давлатларнинг Биринчи жаҲон урушида кўзлаган асосий мақсадлари аннексионистик эди. Германиянинг асосий мақсадлари қуйидагича эди: Европада герман гегемониясини (устиворлигини) ўрнатиш; бир қатор Ҳудудларни аннексия қилиш ва вассал давлатларни тузиш (Бельгия, Голландия ва бошқалар); Францияни «буюк давлат даражасига кўтарила олмаслик» даражасигача заифлаштирмоқ. Бундан ташқари, Европадаги босиб олинишлар «жаҲон сиёсатига» трамплин бўлиши керак эди. Австро-Венгрия хукумдор доиралари ўзининг бўлданиб кетаётган давлатининг хаётини чўзишга интилардилар. Бу мақсадга улар жанубий славянларнинг миллий-озодлик Ҳаракатинини бостириб, Сербия ва Черногориянинг бир қисмини босиб олиб эришмоқчи эдилар. Поляк ва ғарбий-украин ерлари бирлашмасидан иборат ва Габсбурглар монархиясига қарам бўлган қандайдир давлат тузиш режалари бор эди. Франция Эльзас ва Лотарингияни қайтариб олмоқчи эди. Сар вилояти ва, иложи бўлса-Рейн саноат зонасини Ҳам босиб олиш ниятлари мавжуд эди. Бундан ташқари, Парижда Германияни бўлдаб ташлаш режалари ишлаб чиқарилмоқда эди. Европадан четда Франция турк ва герман мустамлакаларга даъвогарлик қиларди. Буюк Британиянинг асосий мақсади-Германиянинг савдода, денгизда ва мустамлакаларда қудратини мағлуб этиш эди. Шу билан биргаликда, Германия Франция ва Россияга қарши куч сифатида нисбатан кучли бўлиб қолиши керак эди. Россия 1915 йилнинг мартидаёқ ўз таркибига Константинопольни, Мармар денгизининг киртилишини талаб қилди. Кечроқ урушга кирган Италия, АҚШ ва бошқа давлатларнинг ўз режалари мавжуд эди. Бу мақсадлар сир сақланарди Расман эса мудофаа урушини олиб бориш нияти эълон қилинар эди. Урушнинг бориши, биринчи галда, рақобатдош коалицияларнинг Ҳарбий-иқтисодий салоҲиятлари нисбати билан белгиланар эди. Одамлар сони, хом-ашьё заҲиралари, озиқ-овқат ресурслари жиҲатдан Антанта устунлик қиларди. Бундан ташқари, Антанта уруш бошларида жалб этилган дивизиялар сони, тўплар ва самолутлар сони жиҲатдан устунлик қиларди. Денгизда Ҳам Антантанинг устунлиги салмоқли эди. Лекин Германия кучли рақиб эди. Урушга узоқ давомли тайёргарлик, аскарларнинг ўқуви, қуролларнинг юксак сифати, сафарбарликнинг жуда тез ўтказилиши, оғир артиллериядаги устунлик, бир фронтдан иккинчи фронтга қўшинларни тез олиб ўтиш имконияти ўз таъсирини кўрсатарди. Германия учун шундай қулай шароитлардан келиб чиқиб, герман қўрмондонлиги яшин тезлигидаги уруш-«блицкригга» урғу берди. Йирик кучлар билан Бельгия ва Шимолий Франция орқал хужум олиб бориш, шу аснода Парижни ғарбдан айланиб ўтиб, душман қўшинларини исканжага олиш ва Франциянинг таслим бўлишига эришиш режалаштирилган эди. Кейинчалик, бўш бўлган қўшинларни Шарққа олиб ўтиб, бу ерда Австро-Венгрия билан биргаликда Ҳал этувчи зарбани бериш кузда тутилган эди. Лекин 1914 йил воқеаларининг бориши ўзиёк немис қўмондонлигининг режаларини барбод этди. Русларнинг Шарқий Пруссиядаги фаол Ҳаракатлари, немис қўшинларнинг кетма-кет олиб ўтишлардан тинкаса қўриганлиги, қалъалар қамалида йирик кучларнинг банд бўлиши, Марна дарёси бўйлаб (сентябрь 1914 й.) шиддатли жанглар бутун блицкриг стратегиясининг қулашига олиб келди. Берлинда тез ғалабага эришиш имконсизлигини англай бошлашди. 1914 йилнинг кузига келиб Ҳам Ғарбий Ҳам Шарқий фронтда доимий фронт чизиғи ўрнатилди. 1915 ва 1916 йилларда уруш янада шиддатли ва кўп талофатли ўтди. Шарқий фронтда русларга қарши Австро-Венгрия армиясининг кўпроқ қисми ва герман қўшинларининг танланган қисмлари жанг олиб борарди. Ғарбий фронтда немисларга француз ва британ армиялари қарши турар эди. Икки фронтга жанг қилиш исканжасидан қутилмасдан ғалаба қозониш мумкин эмаслигини немислар тан олишга мажбур эдилар. Сиёсий раҲбарлик олдида Антантани бўлдаш вазифаси қўйилди. Шарқда Ҳарбий ютуқлар натижасида Россияни сепарат тинчлик шартномаси тузиш бўйича музокараларга мажбур этиш назарда тутилган эди. Бундан келиб чиқиб, Германияда 1915 йилда Ҳарбий уринишлар оғирлиг марказини Шарқий фронтга ташлашни қарор қилинди. Ўрта Дунайда фронтни ёриб ўтиб, немис ва австро-венгр қўшинлари 1915 йил охирида Польшани ва Болтиқ бўйининг қисмини босиб олдилар. Германия ва Австро-Венгрия қуролли кучларининг ярми Шарқий фронтда эди: улар оғир талофатлар кўрар эдилар. Лекин Россияни сепарат тинчликга мажбур этиш бўлмади. 1915 йилда Ғарбий фронтда Ҳарбий Ҳаракатлар асосан немисларнинг Антанта Ҳужумларини Шомпань, Артуа ва Фландрияда қайтаришдан иборат эди. Германия Англияни шавқатсиз сув ости уруши эвазига тиз чўктирмоқчи эди. Бу уруш қурбонлари қаторига Ҳатто бетараф мамлакатар кемалари Ҳам кирди. Лекин, «Лузитания» океан кемаси чуктирилиши натижасида кўплаб америка фуқаролари халоқ бўлди; АҚШ ва бошқа давлатлар қатъий норозилик билдиришди. Герман қўмондонлиги пассажир кемаларга фақат огоҲлантиргандан сўнг Ҳужум қилиш буйруғини берди. Англиянинг талофатлари катта эди. Лекин, кемалар қурилишининг тезлашиши, сув ости кемалар билан курашишнинг самарали чораларини ишлаб чиқилиши мамлакат учун халокатли оқибатлардан сақлаб колди. Берк кўчадан чиқиб кетиш йўлини излаган немислар зарбани Ғарбга қаратишга қарор қилдилар. Зарбанинг асосий йўналиши Верден қалъаси атрофларига қаратилди. 21 февраль 1916 йилда бошланган ва 1916 йилнинг охирида якунланган Верден операцияси, кўплаб заҲирадаги дивизияларни халок этиб, герман кўмондонлигининг режаларини оқламади. 1916 йилнинг ёзида инглиз-француз қўмондонлиги Сомм дарёси Ҳудудларида катта Ҳужум бошлади. Сомм жанги бир неча вақт давом этиб, 1916 йил ноябрида якунланди. Бу жанг фронтда катта ўзгарилишларга олиб келди. Ҳарбий санъатнинг намунаси сифатида «Брусилов ёриб ўтиши» бўлди. 1916 йилнинг 3 июнида генерал Брусилов қўмондонлигидаги жанубий-ғарбий фронт қўшинлари Ҳужум ўюштириб, Луцк, Черновцў ва бошқа шаҲарларни қўлга киритишди; асирга автро-венгер армиясининг 450 минг аскар ва офицерлари олинди. 1914 йилнинг охиридан бошлаб бир қанча давлатларнинг урушга кириши сабабли Яқин ва Ўрта Шарқда, Австро-Венгрия ва Италия чегерасида, Боқонда янги фронтлар вужудга келди. Лекин бу фронтлар Шарқий ва Ғарбий фронтларга нисбатан иккинчи даражали эди. Икки ярим йиллик жанглар Ҳеч қайси томонга Ҳал қилувчи устунлик бермади. Миллионлаб қурбонлар, очарчилик ва иқтисодиётнинг вайрон бўлиши жамиятнинг турли қатламларга қаттиқ таъсир кўрсатди. Пацифистик кайфиятлар кучайди. Германия учун курашни давом эттириш мудҲиш оқибатларга олиб келиши мумкин эди. Англия ва унинг иттифоқчилари нафақат барча герман мустамлакаларни эгаллашди, балки янада қаттиқ денгиз қамали сиёсатини олиб боришарди. 1916 йил охирида Германиянинг аҲволи «фавқулода оғир ва деярли иложсиз» деб баҲоланарди. Бундай шароитда Бетман 1916 й. 12 декабрда рейхстагда пацифитик декларация билан нутқ сўзлади. Бир неча кундан сўнг АҚШ президенти Вильсон уруш тўхтатилиши маъқуллиги тўғрисида баёнот қилди. Лекин Антанта мамлакатлари Бетман ва Вильсон декларациялари асосида Ҳар қандай музокара олиб боришни рад этдилар. Германия Ҳам Вильсон платформасини қабул қилмади. Натижада, 1917 йил бахорида тинчлик музокаралари бошланмади, аксинча уруш қўлами яна кенгайди. 1917 йил 6 апрелда Германияга қарши урушга АҚШ кирди. БаҲона сифатида немис сув ости кемаларининг америка кемаларига Ҳужумлари Ҳизмат қилди. Лекин, асосий сабаб Германия-АҚШ зиддиятларнинг АҚШ-Антанта зиддиятларидан чуқурроқ эканлигида эди. АҚШ манфаатларига Германия ғалабаси кўпроқ таҲдид солар эди. Бундан ташқари АҚШнинг молиявий доираларнинг Антанта мамлакатлари тўлов қобилиятидаги манфаатлари кучли эди. 1917 йил октябрь вокеалари Россияни урушдан чиқишга мажбур этди. Совет Ҳукумати жуда оғир шартларда Германия билан Брест шартномасини имзолади (1918 й.) 1918 йил мартида немислар Ғарбий фронтда кучли хужумни амалга оширдилар. Ёзга келиб герман қўшинлари яна Марнагача етиб келдилар ва Парижни ўққа тута бошладилар. Лекин, июлни ўзидаёқ француз генерали Фош иттифоқчиларнинг қайта Ҳужумини ташкил қилди. Бу дамдан бошлаб ташаббус Антанта қўлига ўтди. Германия иттифоқчилари ички низолар ва қийинчиликлар туфайли урушдан чиқиб кета бошлашди. 29 сентябрда Болгария Антанта талаблари ва шартлари асосида сулҲга имзо чекди. Бир ойдан сўнг, 30-октябрда Туркия таслим бўлди. 1918 йил 3 ноябрда Габсбурглар генералитети вакиллари Антантага таслим бўлдилар. Империя инқилобий воқеалар туфайли икки қисмга (Австрия ва Венгрия) бўлданиб кетди. Ғарбий фронтда иттифоқчилар бир қатор йирик ғалабаларга эришдилар. Герман қўшинларнинг оммавий Шарққа суриб чиқариш бошланди. Уруш натижаси аниқ бўлиб қолди. 5 октябрда Германия «Вильсоннинг 14 банди» асосида музокарлар олиб боришга тайёрлигини эълон қилди. 3 ноябрь 1918 йил Германияда инқилоб бошланди. Монархия ағдарилгандан сўнг Германиянинг янги Ҳукумати урушни якунлашга шошилди. 11 ноябрда Компьен ўрмонида Ретонд станциясида маршал Фош вагонида герман делегацияси 36 кунга сулҲ тузди. Шартнома 34 банддан иборат эди. Улардан асосийси қуйидагилар эди: Бельгия, Франция, Люксембург, Эльзас ва Лотарингиядан герман қўшинларини 15 кун ичида олиб чиқиш; Брест-Литовск ва Бухарест шартномалардан Германиянинг воз кечиши; Ҳарбий аслоҲаларни ғолибларга топшириш; Ҳарбий асирларни ватанга қайтариш. Биринчи жаҲон уруши шу билан якунланди. АДАБИЕТЛАР: Авербух Р.А. Революция в Австрии (1848-1849). М., 1970. Авербух Р.А. Революция и национально-освободительная борьба в Венгрии 1848-1849 гг. М., 1965. Адо А.В. Крестьянское движение во Франции во время Великой буржуазной революции конца XVIII века. М., 1971. Аллен Дж. С. Реконструкция: Битва за демократию в США: 1865-1876. М., 1963. Аптекер Г. Американская революция. 1763-1783. М., 1962. Артамонов С.Д. Вольтер и его время. М., 1980. Астафьев И.И. Русско-германские дипломатические отношения 1905-1911 гг. М., 1972. Ачади И. История венгерского крепостного крестьянства. М., 1956. Барг М.А. Кромвель и его время. М., 1960. Бисмарк О. Мўсли и воспоминания. М., 1940-1941. Т.1-2. Бовўкин В.И. Из истории возникновения первой мировой войнў. Отношения России и Франции в 1912-1914 гг. м., 1961. Болховитинов Н.Н. Русско-американские отношения 1815-1832 гг. М., 1975. Болховитинов Н.Н. Доктрина Монро. М., 1959. Война за независимость и образование СШАҒ Под. ред. Г.Н. Севастьянова. М., 1976. Волгин В.П. Развитие обҲественной мўсли во Франции в XVIII веке. М., 1977. Гершов З.М. «Нейтралитет» США в годў первой мировой войнў. М., 1962. Готлиб В.В. Тайная дипломатия во время первой мировой войнў. Т.2. М., 1962. Джонс Э. Статьи о чартистской программе: Письма. М., 1970. Домнич М.Я. Великая французская буржуазная революция и католическая церковь. М., 1960. Дулина Н.А. Османская империя в международнўх отношениях (30-40 –е гг. XIX в.) М., 1980. Дюбуа У. Джон Браун. М., 1960. Ерофеев Н.А. Чартистское движение. М., 1961. Желубовская Э.А. Крушение Второй империи и возникновение Третьей республики во Франции. М., 1956. Жилин П.А. Гибель наполеоновской армии в России. М., 1974. Жогов П.В. Дипломатия Германии и Астро- Венгрии и первая Балканская война 1912-1913 гг. М., 1969. Зак Л.А. Монархи против народа. М., 1966. Захарова М.Н. Народное движение в США против рабства 1831-1860. М., 1965. Застенкер Н.Е. Революция 1848 года во Франции. М., 1948. Иванов Р.Ф. Авраам Линкольн и Гражданская война в США. М., 1964. Иванов Р.Ф. Борьба негров за землю и свободу на юге США (1865-1877). М., 1958. Иванов Р. Франклин. М., 1972. Игнатьев А.В. Русско-английские отношения накануне первой мировой войнў (1904-1914 гг.). М., 1962. История первой мировой войнў. 1914-1918 гг. в 2-х т.Ғ под ред. Ростунова И.И. М., 1975. Лавровский В.М., Барг М.А. Английская буржуазная революция. М., 1958. Лавровский В.М. Промўшленнўй переворот в Англии (история в источниках). М-Л., 1925. Левин Г.Р. Демократическое движение в Английской буржуазной революции. Л., 1973. Лурье А. Гарибальди 1807-1882. М., 1957. Люблинская А.Д. Французские крестьяне в XVI-XVIII вв. Л., 1978. Маникин А.С. История двухпартийной системў США (1789-1980). М., 1981. Манфред А.З. Великая французская революция. М., 1983. Манфред А.З. Наполеон Бонапарт. М., 1980. Манфред А.З. Три портрета Великой французской революции. М., 1978. Манўкин А.С. История двухпартийной системў США (1789-1980). М., 1981. Машнин М.Н. Французские социалистў и демократў и колониальнўй вопрос 1830-1871. М., 1981. Митрафанов П.П. Политическая деятельность Иосифа II, ее сторонники и ее враги (1780-1790). СПб., 1907. Мольтке Г.К.Б. История германо-французской войнў 1870-1871 гг. М., 1937. Момджян Х.Н. Французское просвеҲение XVIII в. М., 1983. Нарочницкий А.Л. Международнўе отношения европейских государств с 1794 по 1830 гг. Стенограф. Лекций. М., 1946. Невлер В.Е. (Вилин) Даниэле Манин и Венецианская республика 1848-1882. М., 1978. Освободительнўе движения народов Австрийской империи. Возникновение и развитие. Конец XVIII в.-1849 г. М., 1980. Павлова Т.А. Вторая английская республика (1659-1660). М., 1974. Потемкин Ф.В. Промўшленная революция во Франции. В.2 Т.М., 1971. Поршнев Б.Ф. Народнўе восстания во Франции перед Фрондой (1623-1648). М., М.-Л., 1948. Пристер Е. Краткая история Австрии. М., 1952. Прозорова Н.С. Политические и правовўе взглядў Джона Лильберна. М., 1960. Революция 1848-1849 гг.Ғ Под ред. Ф.В. Потемкина и А.И. Молока. В.2 т. М., 1952. Ревуненков В.Г. Очерки по истории Великой французской революции: Падение монархии: 1789-1792 гг. Л., 1982. Ревуненков В.Г. Очерки по истории Великой французской революции: Якобинская диктатура и ее крушение. Л., 1983. Ротштейн Ф.А. Международнўе отношения в конце XIX века. М.-Л., 1960. Севастьянов Г.Н., Уткин А.И. Томас Джефферсон. М., 1976. Сэндберг К. Линкольн. М., 1961. Согрин В.В. Идейнўе течения в Американской революции XVIII века. М., 1980. Степанова Е.А., Левиова С.З. Борьба за единую демократическую Германию в период революции 1848-1849 гг. М., 1955. Тарле Е.В. Крўмская война. Соч.: в 12 ти т. М., 1957-1962 гг. Т. VIII-IX. Тарле Е.В. Наполеон. Соч. Т. VIII М., 1980. Тэйлор А.Дж.П. Борьба за господство в Европе 1848-1918. М., 1958. Фурсенко А.А. Американская революция и образование США. Л., 1978. Черняк Е.Б. Демократическое движение в Англии 1816-1820 гг. М., 1957. Штейнбер Е.Л. история британской агрессии на Среднем Востоке (от Французской буржуазной революции до второй мировой войнў). М., 1951. Энштейн А.Д. История Германии от позднего средневековья до революции 1848 г. М., 1961. Яковлев Н.Н. Вашингтон. М., 1976. Нашрга рухсат этилди 10.05.02. Формат 84х108 1Ғ32. Ёзма қоғоз. Шартли босма табоқ 8,0. Адади 150 нусха. Буюртма №004. ЎзМУ Тарих факультети кичик босмахонасида нашр этилди. Тошкент, Навоий-36. 1 Культ - си\иниш, ибодат, топиниш, улу\лаш. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling