ЖаҲон тарихи


Download 0.5 Mb.
bet8/12
Sana28.12.2022
Hajmi0.5 Mb.
#1014969
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
529408-Jahon tarixi maruza matni. Xolliyev Aziz

Германия


Ўша даврдаги Германиянинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига феодал тартибнинг қолдиқлари сақланиб қолганлиги тўсиқ бўлди. Сиёсий тарқоқлик, ички божлар, цех хунармадчилиги, деҲқонларнинг ер эгаларидан қарамлиги ва бошқа Ҳолатлар мамлакатда туб ўзгаришлар заруриятини келтириб чиқардилар.
Инқилоб арафасида турли сиёсий қарашлар мавжуд эди. Мўътадил ислоҲотлар талабидан туб инқилобий ўзгаришларгача бўлган ғоялар. Ҳудди Франциядагига ўхшаб Германияда Ҳам 1847 йил иқтисодий инқирози халққа мухтожлик ва офатлар олиб келди.
1847 йил баҲорида Берлинни очлик ғалаёнлари босиб кетди. ШаҲзода Вильгельм саройининг деразалари синдирилди, нон ва сабзавот дўконлари талон-торож қилинди. Монархия Ҳукумати молиявий банкротлик (синиш) арафасида эди. Сиёсий вазият кескинлашди.
Биринчи инқилобий чиқишлар Германиянинг жанубий-ғарбида бошланди. Тез орада бундай Ҳаракатлар Пруссия худудларига тарқалди. Кёльнда ишчилар ва хунармандлар ратушани ўраб олдилар ва ислохотларни талаб қилдилар. Берлинда эса оломон ўн кун давомида намойишлар уюштирдилар, полиция билан тўқнашувлар бўлиб ўтди. Қирол саройига Ҳаракатланган оломонга гвардиячилар ўқ уздилар. Бундан ғазабланган халқ 1848 йил 18 мартда бутун Берлинни баррикадаларга тўлдириб юборди. Қўзғолончиларга қарши ташланган пиёдалар ва артиллерия ғалабага эриша олмади. Қирол Фридрих Вильгельм IV қўшинларни Берлиндан олиб чиқиб кетилиши тўғрисидаги буйруғидан сўнгина қўзғолон тўхтатилди. Конституцияни ишлаб чиқувчи Пруссия Миллий Мажлисига сайловлар эълон қилинди. Ишчилар ва хунармандларнинг Берлин атрофларидаги фаоллиги, меҲнат вазирлигини тузиш, барчани иш билан таъминлаш ва умумий сайлов Ҳуқуқини берилиши талаблари буржуа доираларининг манфаатларига мос эмасди. Шунинг учун бу доиралар пойтахтга Ҳукумат қўшинларини қайтаришни сўрадилар. Қирол буни тезда бажарди. Маъмурий ташкилотлар, суд, полиция ва армия Ҳеч қандай ўзгаришсиз сақлаб қолинди. Янги сайланган Пруссия Миллий Мажлиси Ҳам туб ислоҲотларни амалга оширмади.
Пруссиянинг шарқий ерларида, аҲолиси асосан поляклардан иборат, миллий-озодлик Ҳаракати бошланди. 1848 йил баҲорида Познань провинциясида (вилоятида) полякларнинг миллий-озодлик қўзғолони Пруссия қўшинлари томонидан шафқатсиз бостирилди.
1848 йилнинг май ойида Франкфурт-Майн шаҲрида умумгерман парламенти очилди. Бутун герман давлатларидан кенг жамоатчилик сайловлар натижасида сайланган бу парламент Австрияни Ҳам ўз таркибига олган ягона Германия конституциясини ишлаб чиқиши керак эди. Лекин, парламент турли сиёсий масалалар бўйича узоқ ва самарасиз тортишувлар билан овора бўлиб қолди. Мамлакатни бирлаштириш масаласида Герман иттифоқи чегараларида, барча герман давлатларини қамраб олган, Германия империясини тузиш назарда тутилар эди. Немис Ҳукмдорлари бу парламентни тан олмасада Ҳам, унинг йиғилишига инқилоб шароитларида тўсқинлик қилишмади.
1848 йил декабрида Пруссия қироли Миллий Мажлисни тарқатиб юборишни бўюрди. Депутатлар халқни қаршилик кўрсатишга чақира олмадилар ва буйруғга итоат этишди.
Лекин, қирол «юқоридан» конституция «Ҳадя» қилиниши тўғрисидаги фармонни эълон қилди. Конституцияга кўра дворянликнинг табақавий имтиёзлари сақланиб қолинди, қирол қонунчилик муассасаларнинг Ҳар қандай қарорини бекор қилиш Ҳуқуқига эга эди. Сайлов тизими бой солиқ тўловчиларнинг тўла устунлигини таъминлади. Пруссиядаги инқилоб бостирилди. Саксония қироллиги ва Баден герцоглигидаги 1849 йил май ойида Франкфуртда ишлаб чиқилган конституция лойиҲасидаги демократик моддаларининг Ҳимояси учун кўтарилган қўзғолонлар Пруссия қуролли кучларининг киритилиши билан бартараф этилди. Германиядаги 1848-1849 йй. инқилоби мағлуб бўлди.

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling