ЖаҲон тарихи
АҚШ XVIII асрнинг охири-XIX асрнинг биринчи ярмида
Download 0.5 Mb.
|
529408-Jahon tarixi maruza matni. Xolliyev Aziz
АҚШ XVIII асрнинг охири-XIX асрнинг биринчи ярмида.
АҚШ да фуқаролар уруши. АҚШ иқтисодиётининг ривожланишига кўплаб ерларнинг мавжудлиги, табий бойликларнинг етарлиги, Европадан оммавий иммиграция ва чет эл сармояларнинг оқиб келиши катта таъсир кўрсатди. Мустақиллик учун урушдан сўнг АҚШ-нинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши икки асосий йўналиш бўйича борарди. Мамлакатнинг шимолий-шарқий қисмида саноат тўнтарилиши бўлиб ўтарди. Ўзлаштириладиган Ғарб ерларида фермерлик хўжалиги кенг тарқаларди. Шу даврнинг ўзида жанубий штатларда плантацион кўлдорчилик хўжалиги мустаҲкамланарди. XVIII а. охири-XIX а. бошларида АҚШ-да саноат тўнтарилиши учун заминлар вужудга келди. Америкада Европанинг техника ва фан ютуқларидан кенг фойдаланилди. Бундан ташқари, АҚШ-да саноат тўнтарилиши бир текис бормасди. Асосан, саноат тўнтарилиши шимолий-шарқий штатларда бўлиб ўтарди. Саноат тўнтарилиши ип-газлама ва жун-тўқимачилик саноатлардан бошланди. 1790 йилда АҚШ да биринчи йигирув фабрикаси ишга тушди. 20-40-йилларда кенг тарқалган саноат инқилоби бир неча ўн йилликларга чўзилиб кетди. XIX асрнинг биринчи ярмида иқтисодиётда хунармандчилик ва мануфактура салмоқли ўрин эгалларди. Лекин саноат тўнтарилиши янги тармоқларни ўзига тортарди. Машинасозлик ўсиб борарди. Ички бозорнинг кенгайиши каналларнинг жадал қурилишига олиб келди. 1807 йили Р.Фултоннинг пароходни (бўғ кемаси) ихтиро қилиши кемасозликда инқилоб ясади. 1828 -1830 йилларда биринчи темир йўли (Балтимор-Огайо) кўрилди. Темир йўлларнинг узунлиги 1848 йилда 10 минг км.эди. Лекин рельсларнинг кўп қисми Англиядан олиб келинарди. Тўқимачиликда саноат тўнтарилишининг хусусияти шунда эдики-бу ерда кўплаб дарёларнинг арзон сув энергиясидан фойдаланиларди. АҚШ-да саноат тўнтарилишининг охирги босқичи XIX асрнинг 50-йилларида бошланди. АҚШнинг шимолий-шарқий қисмидаги саноат тўнтарилиши билан биргаликда Ғарбда ерларни ўзлаштириш давом этарди. Бу ерларда фермерлик хўжалиги Ҳукмронлик қиларди. Фермерлар босими остида Ҳукумат сотиладиган ер участкалари Ҳажмларини 640 акрдан 80 акргача камайтирди. Жамоат ерлар жамғармасига Аллеган тоғларидан ғарбда жойлашган ерлар кирган эди. Қўчиб келган муҲожирлар оммаси ушбу жамғармага кирмаган ерларни ўзлаштира бошладилар. 1841 йили ўзлаштириб бўлинган ерларни номинал нархда сотиб олиш Ҳуқуқи берилиши Ғарбга кўчиб ўтиш жараёнини кучайтирди. 1790 йили Аллеганлардан ғарбда 222 минг киши яшаган бўлса, 1850 йилда эса 10 млн. киши истиқомат қиларди. Мамлакатнинг жанубий штатларида эса қулдорчилик тизими Ҳукмронлик қилар эди. Саноат тўнтарилиши даврида инглиз тўқимачилик саноатининг (кейинчалик АҚШ шимолидаги тўқимачлик саноатининг ривожланиши) юксалиши ва пахтага талабнинг ўсиши Жануб тақдирига катта таъсир кўрсатди. Пахта етиштириш жуда даромадли ишга айланди. 1790 йили 3 минг кипа (бир кипада 1000 фунт) ишлаб чиқарилган бўлса, 1860 йили эса 38 млн. кипа ишлаб чиқарилди. Негр-қўлларнинг сони бу даврда 700 мингдан 4 млн.гача ўсди. Жанубдаги экстенсив қулдорчилик хўжалиги кўпроқ қуллар ва плантациялар учун бўш ерларни талаб қиларди. Қўлдорчилик тизими саноатнинг ва қишлоқ хўжалигининг ривожланишига тўсқинлик қилар эди. XVIII аср охирларидан АҚШ сиёсий хаётидаги энг муҲим тарафларидан бири икки партиянинг галма-гал Ҳукмронлиги бўлди. Партиялар фаолияти аста-секинлик билан мамлакатда икки партиялик тизимнинг механизмларини шакллантирдилар. XVIII охири-XIX биринчи ярмида мамлакатнинг ижтимоий-сиёсий ривожланиши билан биргаликда икки партиялик тизим ўз ривожланишида бир неча босқичлардан ўтди. Биринчи миллий партиялар-федералистлар ва республикачилар-1790-1810 йилларда хукмронлик қилдилар. Кейинчалик бир партиялик «хайрли тотувлик эраси» келди. XIX асрнинг иккинчи чорагида эса «вигилар-демократлар» икки партиялик тизим вужудга. Бу тизим 50-йилларда қўлчилик масаласига урилиб қулади. XVIII аср охири-XIX аср бошлари АҚШнинг худудий экспансияси даври эди. 1803 йилда Франциядан Луизианани сотиб олиниши АҚШ территориясини деярли икки баробар ўсишига олиб келди. 1810-1813 йилларда қуролланган муҲожирлар (асосан фермерлар ва плантаторлар) Испанияга тегишли Ғарбий Флоридани босиб олдилар. 1818 йилда эса генерал Э.Джексон Ҳиндуларни таъкиб қилиш баҲонасида Шарқий Флоридани босиб олди. Кейинчалик бу аннексия сотиб олиш шаклида расмийлаштирилди. 20-йиллардан қулдорлар Техасга бостириб кира бошладлар. Ўзлари билан негр-қўлларни олиб келиб, бу ерларда плантациялар ташкил қилдилар. 1836 йилда эса бу ерда қулдорчилик республикаси эълон қилинди. Мексика қўшинларининг Техасни қайтаришга бўлган уринишлари беҲуда кетди. Тез орада Техас АҚШ томонидан аннексия қилинди. 1846 йили АҚШ Мексикага уруш эълон қилди. АҚШ- нинг иқтисодий ва Ҳарбий устунлиги кўзга ташланиб турарди. Америкаликлар мексикаликларни тор-мор этиб пойтахт Мехикони эгаллашди. Тинчлик шартномасига кўра Мексика АҚШ-га Янги Мексикани, Шимолий Калифорнияни беришга, Техаснинг ажралганини тан олишга мажбур бўлди ва шу тариқа ўз худудларининг ярмисини йўқотди. Экспансия шимолий-ғарбга Ҳам йўналтирилди: 1846 йилда Англия АҚШнинг Орегон худудларига даъволарини тан олди. 1776 йилдан XIX асрнинг ўрталарига келиб АҚШ территорияси 8-карра ўсди. Босиб олинган ерларни ўзлаштириш махаллий Ҳиндуларни оммавий суриб чиқариш ва қириш билан олиб борилди. Марказий ва Жанубий Америкада ўз таъсирини ўтказиш мақсадида президент Монро маҲсус доктринани 1823 йилда эълон қилди. Монро доктринасидаги асосий шиор «Америка америкаликлар учун» тез орада «Америка шимолий америкаликлар учун» мазмунини касб этди. 1850 йилда АҚШ ва Англия Марказий Америка худудларидан ўтадиган бўлажак канални назорат қилиш тўғрисида келишувга келишди. Шу даврнинг ўзида АҚШ Испанияга тегишли Кубани сотиб олиш ёки босиб олишга интилди. Узоқ Шарқда эса АҚШ Хитой ва Японияни тенгсиз шартномаларни имзолашга мажбур қилди. 30-йиллардан бошлаб АҚШ-да оммавий умуммиллий аболиционизм Ҳаракати (abolition-маън қилиш, йўқ қилиш) кенг тарқалди. Аболиционизм -қўлчиликни йўқ қилишга қаратилган Ҳаракат эди. Бу Ҳаракатда аҲолининг турли қатламлари иштирок этдилар. Қулчиликга қарши демократик Ҳаракатда негрларнинг кураши катта ўрин тутарди. Қулларнинг энг йирик қўзғолонларидан бири 1831 йили Нат Тернер бошчилигида Виргинияда бўлиб ўтди. Қўзғолончилар плантаторларни ўлдирдилар. Қўзғолон бостирилди, унинг иштироқчилардан кўплари қатл этилди. Қуллар курашининг энг тарқалган усули қочиш эди. Жанубий штатлардан қочган қулларга ёрдам бериш тизими «ер ости темир йўли» деб ном олди 1830-1860 йилларда «ер ости йўлидан» 60 минг қуллар қочдилар. Аболиционистик Ҳаракатнинг умуммиллий миқёсда ривожланишига 1833 йилда «Қулчиликка қарши курашиш Америка жамияти» асос солди. Жамиятнинг раҲбари «Либерейтор» журналининг муҲаррири Уильям Гаррисон (1830-1865) эди. Лекин, Гаррисон қўлчиликга қарши курашнинг жадал сиёсий усулларидан фойдаланмасди. Асосий усул сифатида тушунтириш ва тарғибот эди. 1840 йили «Қулчиликка қарши курашиш Америка жамияти»да ихтилоф пайдо бўлди. Фаол сиёсий Ҳаракатлар тарафдорларига сиёсий арбоб ва публицист Фредерик Дуглас бошчилик қилди. Гаррисоннинг «Қулдорлар билан Ҳеч қандай иттифоқ» шиорига қарши Дуглас «Қулчилик билан Ҳеч қандай иттифоқ» деган шиорини илгари сурди. XIX асрнинг ўрталарига келиб қулдорчилик АҚШ нинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида катта тўсиққа айланди. Мамлакатнинг шимолида саноат тўнатрилиши якунловчи босқичга кирган эди. АҚШ индустриал ривожланган мамлакатлар қаторига қирган эди. Шу пайтнинг ўзида Жануб қулдорчилик хукмронлик қиладиган қолоқ худудга айланган эди. Бундан ташқари, 50-йилларда плантатор-қўлдорлар ва фермерлар ўртасидаги зиддиятлар янада кучайди. Қулдорчилик ва фермерлар оқими Ғарбнинг «бўш» ерларини ўзлаштириш масаласида тўқнашди. Бу масала қўлчиликни йўқ қилмасдан Ҳал қилиниши мумкин эмасди. Қулдорчиликни йўқ қилишга қаратилган кураш икки асосий босқичдан ўтди: 1861-1865 йй. Фуқаролар уруши ва Жанубни Реконструкциялаш (1865-1877). Бир неча йилликлар давомида қулдорлар мамлакатдаги Ҳокимиятнинг асосий бўғинларини: президент лавозимини, Конгресс ва Олий судни ўз назоратида ушлаб турардилар. Лекин, аста-секинлик билан шимолликларнинг таъсири кучайиб борди. Шимолий штатлар аҲолисининг тез ўсиши шимолликларнинг вакиллар палатасида устунлик қилишига олиб келди. Бу Ҳолат сенатда такрорланишига йўл қўймаслик учун плантаторлар озод ва қулдорчилик штатларнинг сонини тенг ушлаб туришга Ҳаракат қилардилар. 1820 йил Миссурия компромисси (келишуви) натижасида иттифоққа битта қулдорчилик ва битта озод штатдан қабул қилиш қоидаси ўрнатилган эди. 1840 йилга келиб АҚШда 15 қулдорчилик ва 15 озод штат мавжуд эди. Лекин ғарбий ерларни фермерлар томонидан интенсив ўзлаштирилиши кўплаб озод штатларнинг пайдо бўлишига олиб келарди. Қулдорлар ўз Ҳокимиятини икки йўл билан сақлаб қолиши мумкин эди: Миссурия компромиссини бекор қилиш ва қулдорчиликни шимолий штатларга тарқатиш ёки қулдорчиликнинг қитъанинг жанубига силжиши. Қулдорлар икки йўлдан Ҳам бориб кўрдилар. Лекин ўз мақсадларига эриша олмадилар. 1846 йил Д.Уилмотнинг қонун лойиҲаси, Калифорниянинг озод штат сифатида (1850 й.) АҚШга кириши, Янги Мексика ва Юта штатларига қулчилик масаласида суверенитет берилиши, «Канзас-Небраска» биллининг қабул қилиниши (1854 й.), Олий суднинг негр-қул Дред Скот масаласи бўйича қабул қилган қарори (1857 й.) ва Канзасдаги фуқаролар уруши натижасида бу штатни озод штат сифатида АҚШ-га кириши (1861 й.) мамлакатдаги вазиятни тубдан ўзгартириб юборди. Йигирма йилдан ортиқ даврда мавжуд бўлган «демократлар-вигилар» икки партиялик тизим қулади. Бу тизим асосий масала-қўлчилик масаласини -Ҳал қилмади. Демократлар партиясидан Ҳам вигилар партиясидан Ҳам қулчиликга қарши чиқувчи доиралар ажралиб чиқдилар. Демократик партия умуммиллий партия мақомини йўқотган бўлса, вигилар партияси эса умуман тарқалиб кетди. Икки партиядан ажралиб чиққан қанотлар деярли бирлашдилар. 1854 йилда тузилган республикачилар партияси қулдорчиликга қарши кучларнинг марказига айланди. Партиянинг С.Чейз, Ч.Самнер ва бошқалар бошчилигидаги радикал оқими қулчиликни тўла бекор қилишни талаб қиларди. Лекин партияда У.Сюард бошчилигидаги мўътадил республикачилар устунлик қилишарди. Бу қанот қулчиликни дарҲол маън қилишни талаб қилмасди, балки уни мавжуд чегараларда чеклашга интиларди. 1856 йил сайлов олди дастурида республикачилар айнан шу тамойилни, гомстед (барча хохлаганларга Ғарбдаги ерлардан текин участкалар ажратиш) талабини, эркин тадбиркорлик талабини илгари суришди. 1856 йилга келиб республикачилар конгрессда кучли мавқега эга бўлишди. Иллинойслик адвокат республикачи А.Линкольн ва демократлар етакчиси Ст.Дуглас ўртасидаги 1858 йилда бўлиб ўтган дебатлар мамлакат сиёсий хаётида катта ўрин тутди. Мамлакатдаги инқирознинг кучайишига фермер-аболиционист Дж.Брауннинг (1800-1859 йй.) қўзғолони катта таъсир кўрсатди. 50-йилларнинг охирига келиб Джон Браунда қўзғолон кўтариш ва Жанубнинг юрагида-Аллеган тоғларида қулдорчиликга қарши давлат тузиш режаси етилди. У Ҳатто эркин давлат учун вақтинчалик конституцияни Ҳам ёзиб кўйган эди. 1859 й. 16 октябрда 22 кишидан иборат «озодлик армияси» Харперс-Ферри (Виргиния) шаҲарчасидаги -қурол-аслаҲа омборини қўлга киритдилар. Эртасига қўзғолончилар қулдорчилик милицияси ва Вашингтондан етиб келган қўшинлар билан ўраб олиндилар. Бир кун давом этган мудофаадан сўнг қўзқолончилардан 10 киши ўлдирилди (шу жумладан Дж.Брауннинг икки ўғли).Джон Браун эса ярадор Ҳолда қўлга тушди ва тез орада осиб ўлдирилди. Қўзғолон бутун Жанубда қулларнинг Ҳаракатини кучайтирди. 1860 йил Президент сайловларида республикачилар партияси номзоди Авраам Линкольн (1809-1965) ғолиб чиқди Плантаторларнинг кўп йиллик давлат Ҳукмронлиги тугади. Лекин қўлга киритилган Ҳокимиятни республикачилар сақлаб қолиши керак эди. 1860 й. декабрида Жанубий Каролина ажралиб чиқиш (сецессия0 тўғрисида эълон қилди. Унинг орқасидан яна 10 та штат иттифоқни тарк этди. 1861 йил февралида қулдорчилик штатларнинг Конфедерацияси тузилди. Конфедерация президенти этиб Дж.Дэвис сайланди. Жанубдаги сецессияга қарши норозиликлар бостирилди. Қулдорлар урушга тайёрланардилар. Қулдорлар тарафдори АҚШ президенти Бьюкенен Линкольн сайланиши (1860 й. ноябри) ва лавозимига кириши (4 март 1861 й.) ўртасидаги даврни жанубликларга ёрдам беришга қаратди. Жанубга кўплаб қурол-аслаҲалар ва ишончли зобитлар жўнатилди. Жанубдаги барча Ҳарбий фортлар ва омборлар исёнчилар қўлига ўтди. Иқтисодий салоҲият бўйича Шимол Жанубдан анча устун эди. Узоқ давомли урушда устунлик шимолликлар қўлида бўларди. Лекин вақтинчалик Ҳарбий устунлик плантаторлар қўлида эди ва улар биринчи бўлиб Ҳарбий Ҳаракатларни бошладилар. 1861 й. 12-13 апрелда жанубликлар Самтер фортини ўққа тутдилар ва босиб олдилар. Бунга жавобан А.Линкольн жанубий штатларни исёнкор деб эълон қилди ва армияга 75 минг қўнгиллиларни чақирди. Фуқаролар уруши икки асосий босқичдан ўтди: «Конституцион уруш (1861-1862) ва «Инқилобий уруш (1863-1865 йй.)». Ҳарбий Ҳаракатлар асосан шарқий (потомак) фронтида ва Ғарбий ерларда бўлиб ўтди. Урушнинг биринчи икки йили шимолликлар учун муваффақиятсиз бўлди. Федерал армиянинг заифлиги, оддий аскарлар ва зобитларнинг бўш тайёргарлиги кўзга ташланарди. Жанубликларнинг кучи тўғри баҲоланмаган эди. Лекин Ҳарбий мағлубиятларнинг асосий сабаблари сиёсий соҳада эди. Урушнинг мақсади қулчиликни йўқ қилиш эмас, балки Иттифоқни сақлаб қолиш, Конституцияга мувофиқ Ҳаракат қилишга интилишлари шимолликларга катта зарар етказарди. Шимолликлар армияси бош қўмондони Мак-Клеллан жанубий ҲайриҲоҲлигини яширмасди. Зобитлар ичида Ҳам қулдорларга майли борлар кам эмасди. Шимол қўмондонлиги қабул қилган «Анаконда» стратегик режасини (жанубий штатларни айлана қуршовга олиш ва тинчликга мажбур этиш) амалиётда қўллаб бўлмасди. Бундан ташқари шимолий штатлар ичкарисида қулдорлар тарафдорлари федерал Ҳукумат Ҳаракатларига тўсқинликлар қилардилар, фитна ва ғалаёнлар уюштирар эдилар. Линкольн Ҳукумати эса бундай душманларга қарши кескин чоралар кўрмасди. Уруш олиб бориш усуллари халқнгинг норозилигига учради. Бу эса Ҳукуматни инқилобий-демократик тадбирлар ўтказишга ундади. Армияда эски зобитлар ўрнига янги демократик зобитлар келдилар. Жанубдан қочган минглаб негрлар федерал армия таркибига қўшилдилар. Ҳарбий вазир Камерон ва бош қўмондон Мак-Клеллан лавозимларидан бўшатилдилар. Конгресснинг муҲим қўмиталарини республикачилар эгалладилар. 1862 йилда исёнчилар мулкини мусодара қилиш тўғрисидаги қонун ва ўзлаштириланаётган ерларда қулчиликни маън қилиш тўғрисидаги қонун қабул қилинди. 20 май 1862 йилда, фермерлар ўн йилликлар давомида талаб қилиб келишган, гомстедлар Ҳақидаги қонун қабул қилинди. 1862 йилнинг 22 сентябрида эса Линкольн Қулчиликни бекор қилиш тўғрисидаги Прокламацияни эълон қилди. Прокламацияга кўра қулчилик Ҳеч қандай тўловсиз 1 январь 1863 йилдан бошлаб бекор қилинди. Линкольн Ҳукумати амалга оширган тадбирлар 1863-1865 йилларда инқилобий урушга ўтиш имконини яратди. Урушда Шимолнинг иқтисодий устунлиги сезила бошланди. Жануб эса Ҳам иқтисодий Ҳам Ҳарбий жиҲатдан заифлаша борди. 1864 йил президент сайловларида А.Линкольн демократлар номзоди генерал Мак-Клеллан устидан ғалаба қозонди. Бу ғалаба қулдорларга қарши Ҳал қилувчи зарба бериш учун сиёсий замин яратди. Қулдорчиликнинг қулашига федерал армияда негрларнинг иштироки катта аҲамиятга эга эди. Армияда 186 минг негр-аскарлар жанг олиб бордилар. Бундан ташқари 250 минг негрлар фортификацион ишларда жалб этилдилар. Исёнчиларга қарши энг кучли зарбани 1864 йилнинг май ойида 60-минглик генерал Шерман армиясининг «денгизга юриши» берди. Шерман армияси ғарбдан Джорджия штатига бостириб кирди. Тез орада Атланта -штат пойтахти шимолликлар томонидан қўлга киритилди. 1864 й. декабрида эса Шерман армияси денгизга етиб борди. Шу пайтнинг ўзида генерал Грант бошчилигидаги потомак армияси Конфедерация пойтахти Ричмондга Ҳаракат қилди. Ричмонд Жанубдан, Саваннадан, Шерман армияси етиб келгандан сўнг шимолликлар қўлига ўтди. 1865 йил 9 апрелда Аппоматтокс ёнида генерал Ли бошчилигида қулдорлар армияси таслим бўлди. Уруш якунланди. Лекин 14 апрелда А.Линкольн актер Бутс томонидан Форд театрида ўлдирилди. Эркинликни қўлга киритган қуллар ерлардан, фуқаролик ва сиёсий Ҳуқуқлардан маҲрум эдилар, Жанубда плантаторлик латифундиялар сақланиб қолинган эди. Жанубни Реконструкциялаш (қайта қуриш, тиклаш) даври 1865-1877 йилларни қамраб олиб «Президент Реконструкцияси» ва «Радикал Реконструкцияга» бўлданади. Линкольн ўлимидан сўнг президентликни эгаллаган вице-президент Эндрю Джонсоннинг «Президент Реконструкцияси» жанубий штатларнинг қулчиликни бекор қилинганлигини тан олиши ва Иттифоққа содиқлиги тўғрисида қасамёд қилиши билан чекланди. Исённинг минглаб қатнашчилари амнистия қилинди ва фуқаролик Ҳуқуқларида тикландилар. Плантаторларга уруш давомида мусодара қилинган мулклар қайтариб берилди. Негрлар на ерларга, на сиёсий Ҳуқуқларга эга бўлишди. 1865-1866 йилларда Жанубда қабул қилинган «Қора кодекслар» негрларни ерга эгалик қилиш ва жамоат лавозимларини эгаллаш Ҳуқуқларидан маҲрум қилди. Ҳарбийлашган плантаторлар ташкилоти Ку-клукс-клан (1865 й.) негрларга қарши террор уюштирарди. 1866-1867 йиллардан бошлаб радикал республикачилар плантаторларга қарши фаол Ҳаракат олиб бора бошладилар, шу тариқа Радикал Реконструкция бошланди. Республикачилар таъсири остида жанубий штатлардан сайланган конгрессменлар ваколатларини конгресс тан олмади. Конгрессда тузилган «15-лар Қумитаси» Реконструкцияни олиб боришни ўз назоратига олди. Жанубий штатларга яна федерал қўшинлар киритилди, исённинг фаол қатнашчилари фуқаролик Ҳуқуқлардан маҲрум этилдилар. Конституциянинг 14-тузатишига кўра негрларга фуқаролик Ҳуқуқлари берилди. Фақат ушбу тузатишни тасдиқлаган жанубий штатлар Иттифоқга киритилиши мумкин эди. Барча амалга оширилган ўзгаришларга қарамасдан негрларга ерга эгалик қилиш Ҳуқуқини бериш масаласи Ҳал этилмасди. 1868-1876 йиллардаги генерал Грант президентлиги даврида коррупция АҚШ-да мисли кўрилмаган даражага етди. Жанубда реакцияга бурилиш содир бўлди. Штатларнинг Реконструкция хукуматлари бирин-кетин ағдарила бошланди. Грант Ҳукумати бунга қарши Ҳеч қандай чоралар кўрмади. Реконструкция 1876 йил президент сайловлари билан якунланди. Номзодлардан-Хейс (республикачи) ва Тилден (демократ)-Ҳеч бири кўпчилик овозига эриша олмади. Ғалабага Хейс эришганини тан олиш эвазига республикачилар Жанубдан федерал қўшинларни олиб чиқишга рози бўлдилар. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling