ЖаҲон тарихи
Европада 1848-1849 йй. инқилоблари
Download 0.5 Mb.
|
529408-Jahon tarixi maruza matni. Xolliyev Aziz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Франция
Европада 1848-1849 йй. инқилоблари.
1848-1849 йилларда деярли бутун Европа инқилобий аланга ичида қолди Францияда ва Австрия империясида, Пруссияда ва герман давлатларининг кўпчилигида, тарқоқ Италияда инқилоблар бўлиб ўтди. Париж, Вена, Берлин, Рим кўплаб бошқа пойтахтлар инқилобий воқеаларнинг марказларига айландилар. Ҳеч қачон илгари Европа бундай даражада сиёсий курашнинг кескинлашишини, халқ чиқишларининг кенг қулоч ёйишини, кўплаб мамлакатларда миллий-озодлик Ҳаракатининг кўтарилишини кўрмаган эди. Умуман олганда турли мамлакатлардаги воқеаларнинг умумийлиги-инқилобнинг умумевропа миқёсда бўлиб ўтганлиги эди. Бу даврга келиб, кўплаб Европа давлатларида феодал ва яримфеодал муносабатлари, катор мамлакатларда эса абсолютик тартиблар сақланиб қолинган эди. Австрия ва Усмонийлар империяларида миллий масалалар жуда кескин тус олган эди. Германия ва Италия ягона бирлашган давлатлар тузиш эҲтиёжини сезар эдилар. Демократик ўзгаришларни амалга ошириш имконини инқилоб бериши мумкин деган ғоялар ва интилишлар кенг тарқалган эди. Бундан ташқари XIX аср ўрталарида қатор мамлакатларда содир бўлаётган саноат тўнтарилиши феодал тартиботининг қолдиғларини ағдариб ташлаш заруриятини кун тартибига қўйди. 1845-1847 йиллардаги қишлоқ хўжалигида бўлиб ўтган офат ва 1847 йилдаги иқтисодий инқироз инқилоб бошланишини тезлаштирди. 1848 йилда халқ норозилигининг портлаши бўлди. ФранцияИюль монархияси асосан банкирлар, темир йўллар, кўмир ва темир конлари, ўрмонлар эгалари манфаатларига мос тузум эди. Мамлакатнинг 1%-дан камроқ аҲолиси сайлов Ҳуқуқларига эга эди. МуҲолифатнинг турли тоифалари сайлов Ҳуқуқларини кенгайтирилишини демократик эркинликлар берилишини талаб қиладилар. Республика ўрнатилиши тўғрисидаги талаблар Ҳам жадал илгари суриларди. 1847 йил иқтисодий инқирози мамлакатдаги ижтимоий ва сиёсий вазиятни кескинлаштирди. Мамлакатда инқилобий вазият юзага келди. Мухолиф доиралар 1848 йил бошида бир қатор йиғинлар ва мажлислар ўтказиб, сайлов цензининг камайтирилишини талаб қилдилар. Бундай йиғилишларда халқ оммаси Ҳам қатнаша бошлади. Бунга жавобан Ҳукумат йиғинларни маън қилиш сиёсатини олиб борди. МаҲфий тарзда фаолият олиб борган яширин инқилобий жамиятлар халқни қўзғолонга чақирдилар. Пойтахтда барракидалар тик кўтардилар. Қирол вазирларни истеъфога жўнатиши вазиятни қутқармади. Инқилоб бошланиб бўлган эди. Қўшинларнинг намойишчиларга ўқ отиши халқ ғазабини келтирди ва қуролли қўзғолоннинг авж олиб кетишига сабаб бўлди. 1848 й. 24 февралда қуролланган халқ қурол-аслаҲа омборларини ва шаҲарнинг муҲим нуқталарини эгаллади. Луи Филипп Англияга қочишга мажбур бўлди. Тюильри саройи қўзғолончилар томонидан эгалланди. Июль монархияси ағдарилди. Депутатлар палатасининг Ҳокимиятни қирол оиласи аъзоларидан бирига топшириш учун Ҳаракатлари қуролли қўзғолончилар босими остида амалга ошмади. Палата Муваққат Ҳукуматни тасдиқлашга мажбур бўлди. Ҳукуматда асосий ўринларни «мўътадил» республикачилар эгалладилар. Ҳукуматга Лион қўзғолони иштирокчиси Альбер ва социалист Луи Блан Ҳам киритилдилар. Лекин уларнинг таъсири жуда заиф эди. Муваққат Ҳукумат республика масаласини Ҳал этишни чўзганда халқ оммаси ратушани қўршаб олди ва Францияни республика деб эълон қилишга уни мажбур этди. Февраль қўзғолонида катта роль ўйнаган ишчилар меҲнат Ҳуқуқини, барча мухтожларни иш билан таъминлаш қонунини талаб қилдилар. Муваққат Ҳукумат бу тўғрисида декретни қабул қилди ва иш кунини 10-11 соатгача қисқартирди. Ҳукумат ишчилар масалалари билан шуғуланувчи маҲсус комиссия тузди. Комиссияга Луи Блан бошчилик қилди. Луи Блан ўз фаолиятини иш Ҳақи масаласидаги ишчилар ва иш берувчилар келишмовчиликлар ва тортишувларга барҲам беришга қаратди. Комиссия иши суст олиб борилди ва қуруқ гап сотишга айланиб қолди. Парижда тўпланиб қолган ишсизлар оммасини тинчлантириш мақсадида Муваққат Ҳукумат улар учун жамоат ишларини ташкил этди ва бу ишларга «Миллий устахоналар» деб ном берди. Жуда паст иш Ҳақи учун ишлаётган 100 минг киши Ҳарбий-казарма тартиботига учрадилар. Шу пайтнинг ўзида Ҳукумат томонидан тадбиркорларга катта имтиёзлар берди. Давлат заёмлари бўйича фоизлар муддатдан олдин тўлаб берилди. Лекин, деҲқонлардан олинадиган солиқ 45%-га ошди ва бу Ҳолат «Миллий устахоналарга» кетадиган Ҳаражатларни қоплаш учун қўлланган чора деб баҲона қилинди. 1848 й. май ойида сайловлар натижасида тузилган Таъсис Мажлис Муваққат Ҳукуматни вазирлар билан алмаштирди. Ишчилар фаоллигини бостириш мақсадида Парижда 24 минг аскарлик «мобиль (тезкор) гвардия» тузилди ва пойтахтга қўшинлар келтирилди. 22 июнда Ҳукумат «Миллий устахоналарни» бекитиш тўғрисидаги декретни эълон қилди. Луи Блан комиссияси тарқатиб юборилди. «Устахоналарда» ишлаган ва 25 ёшдан ошган бўйдоқ ишчилар армияга чақирилдилар. Табиийки бу сиёсат ишчиларни ғазабини келтирди ва Парижда қўзғолон бошланди. Унда 100 мингдан ортиқ ишчилар қатнашди. Ишчилар бўлималарининг «бригадирлари» раҲбарлиги остида 600 баррикада кўтарилди. Ягона раҲбарликка эга бўлмаган ва стихияли ривожланган қўзғолонни бостиришга Ҳукумат 80 минг аскарлик доимий армияни, 2 минг «мобилларни», Миллий гвардия бўлиммаларини-жаъми 150 минг кишилик қўшинни жалб этди. 26 июнга келиб қўшинлар қўзғолончиларнинг Сен-Антуан районидаги сўнги қаршилик нуқтасини бостирдилар. Париж кўчалари қонга тўлиб кетди: 11 минг қўзғолончи жойида отиб ташланди, 25 минг киши қамоққа олинди, 3,5 минг киши мустамлакаларга сургунга мажбурий ишларга жўнатилди. Қўзғолонни бостириш билан бир пайтда янги конституция Ҳам ишлаб чиқилди. Унда президент Ҳокимияти кучайтирилган эди. Президент Қонунчилик Мажлисининг розилигисиз Ҳам вазирларни тайинлаш ва бўтатиш Ҳуқуқига эга бўлди. «МеҲнат Ҳуқуқи» тўғрисида Ҳеч нима этилмаганди. Республикачилар ўз таъсирини йўқотгани сабабли 1848 йил декабрида президент этиб монархия тарафдори, Наполеон I нинг жияни, шахзода Луи Наполеон Бонапарт сайланди. Луи Наполеон императорликни даъво қилар экан, Париж гарнизонининг барча муҲим лавозимларига ўзининг тарафдорларини тайинлади. 1851 йилнинг 2 декабрида унга мухолиф бўлган арбоблар қамоққа олинди, қўшинлар эса барча Ҳукумат биноларини эгаллашди. Парижда баррикадаларга чиққан 10 минг республикачилар қўшинлар томонидан бостирилди. Шундай қилиб 1851 й. 2 декабрда мамлакатда бонапартчи тўнтариш юз берди. Раппа-роса бир йилдан сўнг (1852 й. 1 декабрда) Францияда монархия тикланди. Луи Наполеон Бонапарт Наполеон III номи билан император деб эълон қилинди. Иккинчи Империя даври бошланди. 1848 йил инқилоби Францияда республика тизимини ўрната олмади ва мағлубиятга учради. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling