Сариосиё туман мактабгача
таълим бўлими мудири:
________ Р.Қораева
2018 йил феврал
Атроф-муҳит ифлосланишини олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш бўйича амалга оширилаётган ишлар натижакорлиги юзасидан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш юзасидан мактабгача таълим муассасаларида ўтказилган йиғилиш
Б А Ё Н И
2018 йил феврал М.Улуғбек махалласи
Йиғилиш раиси: Р.Қораева
Йиғилиш котиби: Н.Камолова
Иштирок этди: Мактабгача таълим бўлими ходимлари, Мактабгача таълим муассасалари мудиралари
К У Н Т А Р Т И Б И:
1. Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2018 йил 2 февралда ўтказилган атроф-муҳит ифлосланишини олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ишлари натижадорлиги бўйича.
2. Мактабгача таълим муассасаларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича мавзуларни машғулотларга киритиш ҳамда ўқув методик қўлланмаларни яратиш юзасидан
Э Ш И Т И Л Д И:
Кун тартибидаги масала бўйича Мактабгача таълим бўлими мудири Р.Қораева сўзга чиқди. Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2018 йил 2 февралда атроф-муҳит ифлосланишини олдини олиш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ишлари натижадорлиги бўйича экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат раҳбари ҳисоботи юзасидан ўтказилган мажлис баёни хусусида давлат раҳбарларига ахборот берилди. Баёнда берилган топшириқларнинг ўз муддатли ва сифатли бажарилиши таъминлаш ва ижросини қатъий назоратга олиш ҳамда амлага ошрилган ишлар юзасидан мунатазам равишда ахборот бериш вазифалари топширилди. Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан биргаликда янги ўқув йилидан бошлаб, мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларга атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича мавзулар ва машғулотларни киритиш ҳамда ўқув методик қўлланмаларни яратиш юзасидан таклифлар киритиш ҳақида гапириб ўтди.
Тарбияланувчиларнинг атроф-муҳитга бўлган эхтиёткорона муносабати, тозаликка бўлган эътиборини ошириш мақсадида мактабгача таълим муассасаларида атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича мавзуларни машғулотларга киритиш ва ўқув – методик қўлланмалар яратиш ҳақида айтиб ўтилди.
Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан
Do'stlaringiz bilan baham: |