Жарқўрғон Ахборот технологиялари касб-ҳунар коллежида
Download 470.5 Kb.
|
баённомалар
- Bu sahifa navigatsiya:
- Қ А Р О Р Қ И Л А Д И.
Э Ш И Т И Л Д И:
Йиғилишни мактабгача таълим бўлими бошлиғи ўринбосари С.Саидов кириш сўзи билан очиб, йиғилиш иштирокчиларини кун тартибидаги масала билан таништирди, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 29 декабрдаги ПҚ-2857-сонли “Ўзбекистон Руспубликаси бирламчи тиббий-сатария ёрдами муассасалари фаолиятини ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 13 сентябрдаги 718-сонли “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида тиббий хизматлар сифатини яхшилашга, ўтказилаётган профилактика тадбирларининг самарадорлиги учун масъулиятни оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижроси ва Мактабгача таълим вазирлигининг 2018 йил 6 февралдаги 03-336-сонли хати ҳамда шу мазмундаки вилоят мактабгача таълим бошқармасининг 2018 йил 15 январадаги “Аҳолини мақсадли патронаж билан қамраб олиш, уларда тиббий маданиятни шакллантириш ҳамда оила ва таълим муассасаларида соғлом турмуш тразини тарғиб этиш тўғрисида”ги 1қ/қ-сонли қўшма қарори ижросини таъминлаш ҳақида тушунча бериб ўтди. Жойларда аҳоли репрадуктив саломатлигини муҳофаза қилиш, аҳолининг тиббий маданиятини ошириш, соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб этиш ва касалликларнинг олдини олишга қаратилган бирламчи профилактика ишларини тизимли олиб бориш, аҳолини мақсадли патронаж билан қамраб олиш уларда тиббий маданиятни шакллантириш ҳамда оила ва таълим муассасаларида турмуш тарзини тарғиб этиш мақсадида жамоатчилик асосида “Саломатлик мактаблари” ташкил этилди. “Саломатлик мактаблари”ни ташкил этишдан кўзланган асосий мақсад тиббий патронаж ва профилактик кўрикларни ҳамкорликда тизимли йўлга қўйиш, оилаларда тиббий маданиятни шакллантириш ҳамда аҳоли ўртасида айниқса мактабгача таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этишдан иборатлиги таъкидлаб ўтилди. Кун тартибидаги масалалар кўриб чиқилиб, йиғилиш Қ А Р О Р Қ И Л А Д И. 1. Аҳолини мақсадли патронаж билан қамраб олиш, уларда тиббий маданиятни шакллантириш хамда оила ва таълим муассасаларида соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, айниқса мактабгача таълим муассасаларида тиббий патронаж ҳамда профилактик кўрикларни тизимли йўлга қўйиш. 2. Мактабгача таълим муассасалари мудираларига: - мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчиларини доимий равишда “Саломатлик мактаблари”да ташкил этилган тиббий патронаж ва профилактик кўриклардан ўтишини назорат қилиш; 3. Мактабгача таълим муассасалари хамшираларига: - соғлом авлодни вояга етказишда айниқса мактабгача таълим муассасаси тарбияланувчилари орасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш; - оилаларда тиббий маданиятни шакллантириш борасида ташкил этилган “Саломатлик мактаблари” фаолиятини тизимли йўлга қўйиш; - аҳолини мақсадли патронаж билан қамраб олиш, уларда тиббий маданиятни шакллантириш ҳамда аҳоли ўртасида айниқса мактабгача таълим муассасасининг “Саломатлик мактаблари” борасида амалга ошириладаган ишлар самарадорлигини таъминлаш; - “Саломатлик мактаблари” фаолияти доирасида таълим муассасасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан мунтазам маълумотлар тақдим этиб бориш; 4. Ушбу йиғилиш ижросини таъминлаш хамда назорат қилиш мактабгача таълим бўлими мудири ўринбосари С.Саидов зиммасига юклатилсин. Download 470.5 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
ma'muriyatiga murojaat qiling