Жавоб: Бу саволга казуал талқин тарзида жавоб бераман. Хўш, у менинг жавобимни батафсилроқ ва аниқроқ очиб беради. Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш – бу ҳуқуқ нормаларининг Мақсади
Download 28.33 Kb.
|
Документ (3)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Легал шарҳлаш
РАСМИЙ ВА НОРАСМИЙ ШАРҲЛАШ
Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда акс этган ҳуқуқ нормаларининг руҳи билан уни ифода этиш усули ва шакли ўртасида тўла уйғунликка доимо ҳам эришиб бўлмайди. Бундай ҳолатларда юзага келган тафовутларни ҳал этиш асосан шарҳлаш усули орқали амалга оширилади. Тушунтириш натижасида келиб чиқадиган юридик оқибатларга кўра шарҳлашни расмий ва норасмий турларга ажратиш мумкин. Расмий шарҳлаш ваколатли субъектлар, яъни давлат органлари ва мансабдор шахслар томонидан амалга оширилади, у махсус хужжатлар билан мустаҳкамланади ва ҳуқуқ субъектлари учун мажбурий характерга эга бўлади. Шарҳлашнинг бундай тури юридик аҳмиятга эга бўлади ва тегишли ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқаради. Мазкур шарҳлаш, ўз навбатида, ҳуқуқни амалга оширувчиларни ҳуқуқ нормаларини бир хил маънода тушуниш ва айнан қўллашга йўналтиради. Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар Тўғрисида”ги Қонуни 43-моддасига кўра норматив-ҳуқуқий Ҳужжатларни расмий шарҳлаш норматив-ҳуқуқий ҳужжатда ноаниқликлар топилган, у амалиётда нотўғри ёки зиддиятли тарзда кўлланилган тақдирда амалга оширилади. Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига расмий шарҳни Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди беради. Қонун ости ҳужжатлари нормаларига расмий шарҳни уларни қабул қилган органлар беради. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни расмий шарҳлаш жараёнида уларга нормаларни аниқлаштиришга қаратилган тузатишлар, узгартиришлар, қўшимчалар киритилишига йўл қўйилмайди. Расмий шарҳлаш норматив ва казуал кўринишларда бўлади. Норматив шарҳлаш кенг доирадаги шахс ва ҳодисаларга Қаратилади. Бундай шарҳлаш ҳуқуқ ижодкорлиги субъектлари Томонидан амалга оширилиши мумкин. Норматив шарҳлашнинг куйидаги турларини кўрсатиб ўтиш мумкин: Аутентик шарҳлаш (актни чиқарган орган томонидан амалга Оширилади); Легал шарҳлаш (ваколатли субъект томонидан берилади). Казуал шарҳлаш ҳам расмий ҳисоблансада, у умуммажбурий характерга эга бўлмайди ва муайян ҳодисага нисбатан ҳуқуқ нормасини кўллаш жараёнида амалга оширилади. У аниқ бир ишни ваколатли орган томонидан кўриб чиқилаётган пайтда берилади ва қоида тариқасида айнан ушбу иш учун мажбурий характерга эга бўлади. Норасмий шарҳлаш ўз вазифасига кўра бевосита ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш ваколатига эга бўлмаган субъектлар томонидан амалга оширилади. Бундай субъектлар сифатида илмий муассасалар, олимлар, нодавлат ташкилотлари, амалиёт ходимларини кўрсатиб ўтиш мумкин. Улар ҳуқуқ нормаларини тушунтиришни тавсия ва маслаҳат бериш каби шаклларда амалга оширади. Тушунтиришнинг бундай тури юридик жиҳатдан мажбурий аҳамиятга эга бўлмайди. Download 28.33 Kb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling