Жавоб: Бу саволга казуал талқин тарзида жавоб бераман. Хўш, у менинг жавобимни батафсилроқ ва аниқроқ очиб беради. Ҳуқуқ нормаларини шарҳлаш – бу ҳуқуқ нормаларининг Мақсади


Download 28.33 Kb.
bet4/4
Sana03.02.2023
Hajmi28.33 Kb.
#1151267
1   2   3   4
Bog'liq
Документ (3)

Тарихий-сиёсий усул – ҳуқуқ нормасини қабул қилиш жараёнидаги муайян тарихий ва сиёсий шарт-шароитларни таҳлил Қилиш ёрдамида шарҳлаш. Бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қабул қилиш мақсадини, унинг вужудга келишига сабаб бўлган ижтимоий-сиёсий вазият, жойи, вақти ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатни қўллаш амалиётини аниқлаб олишни тақозо этади.
Функционал усул – ҳуқуқ нормаси татбиқ этиладиган шарт-шароит ва омилларга асосланиб қилинадиган шарҳлаш. Муайян Ҳолатларда ҳуқуқ нормаси мазмунини аниқлаш учун фақат унинг Расмий таҳлили ва уни амалга оширишнинг умумий шартларини эътиборга олишнинг ўзи етарли эмас. Бунда шарҳлашни амалга оширувчи субъект норма амалга ошириладиган шарт-шароитлар ва омилларни ҳам ҳисобга олиши лозим. Энг аввало, бу баҳо берувчи деб номланадиган атамалар (“узрли сабаблар”, “жиддий зарар”, “катта Зиён”, “охирги зарурат”)га тааллуқли. Жойи, вақти ва бошқа омилларни хисобга олиб, бир хил ҳолатлар узрли ёки узрсиз деб, жиддий ёки енгил деб эътироф этилиши мумкин ва ҳоказо. Баъзи ҳолатларда ҳуқуқ ижодкори муайян шароитларни ҳисобга олиш вазифасини юклайди, Яъни функционал шарҳлашга мурожаат этишга мажбур қилади. Жумладан, маънавий зарар ҳажмини белгилашда адолат ва оқиллик талаблари, шунингдек маънавий зарар келтирган далилий ҳолатлар эътиборга олиниши лозим.
Махсус-юридик усул – махсус юридик билимлар асосида
конунчиликда қўлланилган юридик терминларнинг мазмунини тушунтириб бериш.


ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИНИ ҲАЖМИГА КЎРА ШАРҲЛАШ
Ҳуқуқни амалга ошириш жараёнида шундай ҳолатлар учрайдики, бунда ҳуқуқ нормасини шарҳловчи субъект бир қарашда қонун матнидан келиб чиқадиган норманинг ҳақиқий мазмунини мумкин бўлганидан ё торроқ, ёки аксинча кенгроқ тушуниш лозим бўладиган вазият билан тўқнашади. Шу боис ҳуқуқ нормаларини айнан, кенгайтирилган ва чекланган шарҳлаш зарурати туғилади.
Ҳуқуқ нормаларини айнан шарҳлаш шарҳланаётган ҳуқуқ
Нормаси маъносини тушуниш ҳуқуқ манбаи матнига тўлиқ мос келишида ўз ифодасини топади. Бундай шарҳлашнинг натижаси ҳуқуқий кўрсатманинг сўзлардаги ифодасига тўлиқ мос келади. Яъни конун шакли билан унинг мазмуни бир-бирига тўғри келганлиги яққол намоён бўлади.
Кенгайтирилган шарҳлаш ҳуқуқ нормаси маъноси унинг Матндаги ифодасидан кенгроқ бўлган ҳолатларда амалга оширилади. Кенгайтирилган шарҳлашни талаб қилувчи ҳолатлар рўйхатида кўпинча “ва ҳоказо”, “ва бошқалар” деган сўзлар учрайди.
Чекланган шарҳлашда ҳуқуқ нормасининг сўзда ифодаланган ва расмийлаштирилган маъноси унинг мантиқий маъноси ва мазмунидан кенг бўлган ҳолларда қўлланилади. Айрим ҳолларда ҳуқуқ нормасининг Мазмуни унинг матндаги ифодасидан торроқ бўлиши мумкин.
Download 28.33 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling