Норасмий шарҳлашнинг илмий (доктринал), малакали
(профессионал) ва оддий кўринишлари мавжуд.
Илмий (доктринал) шарҳлаш – бу ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар, олимлар томонидан амалга ошириладиган ва илмий аҳамиятга эга бўлган норасмий шарҳлаш тури. Назарий шарҳлаш хуқуқшунос олимларнинг мақолалари, монографиялари ва бошқа ишларида ўз аксини топади. Бундай шарҳлашнинг ўзига хос хусусияти сифатида илмий ёндашувга асосланганлигини кўрсатиш мумкин. Амалиётчи юристлар учун мажбурий бўлмаганига қарамай бундай шарҳлаш ҳуқуқ нормаларини тушуниш ва қўллашда, бир хилликни таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлади.
Малакали (профессионал) шарҳлаш – бу амалиётчи юристлар (адвокат, прокурор, судья ва бошқалар) томонидан амалга Ошириладиган шарҳлаш тури.
Оддий шарҳлаш – махсус ҳуқуқий билимга эга бўлмаган ҳар кандай шахс томонидан ҳуқуқни англаш ва тушунтириш.
ҲУҚУҚ НОРМАЛАРИНИ ШАРҲЛАШ УСУЛЛАРИ
Ҳуқуқ нормасини шарҳлаш усуллари – бу ҳуқуқ нормасининг мазмуни ва моҳияти ҳамда унда акс этган ҳуқуқ ижодкорининг иродасини англаш имконини берадиган усул ва воситалар мажмуидир.
Шарҳлаш қуйидаги усуллар ёрдамида амалга оширилади:
грамматик, тизимли, мантиқий, тарихий-сиёсий, функционал, махсус-юридик ва бошқалар.
Грамматик усул – бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмуни Ва матнини тил қоидаларига асосан таҳлил қилиб беришдир.
Шарҳлашнинг бундай усули орқали қўлланиладиган алоҳида Ибораларнинг аҳамияти ҳамда тушунчалар мазмуни аниқланади. Бунда, энг аввало, қонуншунос ушбу тушунчаларга қандай мазмун бахш этганлигини аниқлаш муҳимдир.
Тизимли шарҳлаш усулида муайян ижтимоий муносабатни Тартибга солувчи ҳуқуқ нормаси аниқ бир ҳужжат доираси билан чекланилмайди. Бунда тегишли муносабатни тартибга солувчи барча норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар доираси мазмунан шарҳланади.
Норматив-ҳуқуқий ҳужжат, энг аввало, мантиқий мунтазамликка асосланган ҳолда бир-бирига боғлиқ ва ҳар бири олдинги норманинг мазмунидан келиб чиқадиган тизимидан иборат бўлиши лозим. Бошқача қилиб айтганда, ҳар бир норма қонун ёки бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжат – яхлит бир тизимнинг мустақил, бироқ ўзигача ва ўзидан кейинги нормаларга мазмунан боғлиқ бирлиги сифатида жойлашиши зарур.
Мантиқий усул – бу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни мантиқ фанининг қоидалари асосида шарҳлашдир. Мантиқий шарҳлаш қонун ва нормадаги сўзларнинг том маъносини аниқлашга эмас, балки конуншунос ифодалаб бермоқчи бўлган ва аниқ сўз шаклида кўрсатиб кўйилмаган қоиданинг моҳиятини аниқлашга хизмат қилади. Мантиқий шарҳлаш орқали қонуннинг икки хил талқин қилиниши келиб чиқиши мумкин. Уларнинг биринчиси қонуннинг асл моҳияти бўлса, иккинчиси эса мантиқий шарҳлаш орқали аниқланган моҳият. Мантиқий шарҳлаш усулини фақат битта қонунни шарҳлаш учунгина эмас, балки қонунлар тизимини шарҳлаш ва у орқали маълум бир хулосага келиш учун ҳам кўллаш мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |